Бухоро сафари: Такрорий экинларни етиштиришда экологик соф технологиялар

Ҳаётимиз файзи, турмуш фаровонлиги, дастурхонларимиз кўрки мева-ю сархил савбзавотлар билан!

Ноз-неъматлар билан лиммо-лим дастурхонга қўл чўзаётганда иштаҳани қитиқлаётган ҳар бир кўкат, сабзавот ортида қанчадан-қанча машаққатли меҳнатлар ётганини ўйлаб ҳам ўтирмаймиз. Нари борса, дастурхонга дуо қилаётганда “деҳқоннинг қўли дард қўрмасин”, дея олқишлаб қўямиз.

Бу борада аслида олимлар – ақл, деҳқонлар – билак эканлигини ва ана шу АҚЛ+БИЛАК ҳосиласи – бебаҳо ноз-неъматлар бўлишини англаб етган кишигина кимга қандай дуо қилиш зарурлигини ўзгача ҳис этаркан.

бу2

бу1бу3 бу4 бу5 бу6 бу7 бу8 бу9 бу10 бу11 бу12 бу13 бу14 бу15 бу16 бу17 бу18 бу19 бу20 бу21 бу22 бу23 бу24 бу25 бу26 бу27 бу28

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети профессори, биология фанлари доктори Лазиза Ғофурова “Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида такрорий экинларни етиштиришда экологик соф технологиялар” мавзусида ўтказиладиган дала илмий-амалий кўргазмали семинарга таклиф этганида “тадбир дастурини” ўқиб, бу мақолани қай тарзда қоғозга тушуришни хаёлан “пишитиб” қўйгандим.

Юрган дарё, ўтирган бўйра, деганларидек, заҳматкаш биолог ва тупроқшунос олимларнинг саъй-ҳаракатларини Бухоро вилоятининг бепоён далаларигача бориб кузатгач, фикрим тамомила ўзгариб кетди…

(Давомини бир неча соатдан кейин ўқийсиз. Сайтимизни кузатиб боринг).

бу29

 Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари

Тошкент-Бухоро-Тошкент

***

Ушбу мавзуда ЎзА мухбирининг қуйидаги мақоласи ёритилди:

Деҳқончилик ва экологик технологиялар

Бухоро туманидаги “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалигида Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида такрорий экинларни етиштиришда экологик соф технологиялар мавзусида илмий- амалий семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, вилоят ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Мамлакатимиз олимлари томонидан ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини оширишда агробиологик усуллар, маҳаллий биопрепаратлар ва янги органик ўғитларни қўллаш борасида кенг кўламли изланишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароити бир мунча мураккаб бўлиб, бу ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, агрофизик, агрокимёвий, биологик хоссаларини комплекс тадқиқ этиш асосида янги технологиялар ишлаб чиқишни тақозо этади. Тадбирда тупроқ унумдорлигини янада оширишда микробиологик биопрепаратларни қўллаш, иқлим ўзгариши жараёнида тупроқни муҳофаза қилишда ресурстежамкор агробиотехнологияларни жорий этиш борасидаги изланишлар ва эришилган ютуқлар хусусида фикр алмашилди.

“Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги вилоятдаги кўп тармоқли йирик хўжаликлардан. Пахта ва ғалладан ҳар йили мўл ҳосил етиштирилаётир, чорвачилик ҳам сердаромад соҳага айланмоқда. Хўжаликда ҳосилдорликни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тупроқ унумдорлигини оширишда такрорий экин сифатида юқори ҳосил берадиган мошнинг аҳамияти катта. У тупроқни азот билан бойитиши баробарида ер структурасини ҳам яхшилайди. Хўжаликда яқинда ғалладан бўшаган 20 гектар майдонга мош экилди.

– Олимлар билан мулоқот ғоят фойдали бўлмоқда, – дейди “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммад Аҳмедов. – Бизда катта майдонларда мош етиштириш тажрибаси етарли эмас. Шу жиҳатдан олимларнинг мош парваришлашнинг ўзига хос технологияси ҳақида маслаҳат ва кўрсатмалари амалий ишимизда қўл келади.

Тадбир доирасида иштирокчилар Бухоро туманидаги “Арбоб Ботир”, “Дилноз ўғли Абдухалил” ва “Бафо Мардон Шариф” фермер хўжаликларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан ҳам танишди.

 Эркин Ёдгоров, ЎзА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *