Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари кеч бўлса-да бажарилади!
Дилимда бир катта армон бор эди.
Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизда ОАВ соҳасида муносиб журналист кадрлар тайёрлашга қаратилган бир эмас, иккита қарори чиққан эди. Афсуски, улар кутилган даражада бажарилмаган эди. Кўпи қоғозда қолиб кетди…
Шу соҳага жонини бахшида этишга тайёр мутахассислардан бири сифатида дилим тўла армон эди. Агар Қарорда белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилганида Журфак бу қадар аянчли аҳволга тушмаган, шунчалик танқидларга учрамаган, аксинча, журналист кадрлар тайёрлаш борасида салмоқли натижаларга эришиб, олқиш олган бўлардик. Худога шукр, замон ўзгарди. Янгиланаётган Ўзбекистонда ЎзМУ Журналистика факультети ҳам янгиланмоқда. Фидойи Ректоримиз Авазжон Мараҳимов катта ишонч билан мени Журналистика кафедраси мудири этиб тайинлаган эканлар, Журфак қаддини ростлашни аввало ўша Вазирлар Маҳкамасининг бажарилмай қолган қарорларидаги ғоят муҳим вазифаларни ҳечдан кўра кеч бўлса-да амалга оширишдан бошлаймиз, дейди Дониш домла.
Қаранг, қанчалик муҳим Қарор эди… Омон бўлсак, унда белгиланган вазифаларни албатта амалга оширамиз.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастури тўғрисида» 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сон қарорига мувофиқ ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- 2006—2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Қуйидагилар Дастурнинг мақсадли вазифаларини босқичма-босқич амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш: Бакалавриат, магистратура, шунингдек икки йиллик олий журналистика курслари йўналишлари классификаторига ўзгартириш киритиш;
давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, халқаро талабларга мувофиқ дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, электрон-ўқитиш ахборот ресурсларининг янги авлодини яратиш;
журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини мақбуллаштириш, теле-, радио- ва Интернет журналистиканинг янги йўналишларини жорий этиш, талаб юқори бўлган мутахассисликлар, энг аввало сиёсий шарҳ, оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти, оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси, ахборот-психология хавфсизлиги масалалари мутахассисликлари бўйича магистратура очиш;
олий таълим муассасалари журналистика факультетларининг халқаро стандартларга мувофиқ касбий ва компьютер техникаси билан жиҳозланишини яхшилаш;
профессор-ўқитувчиларнинг таркиби малакасини ва педагогик маҳоратини ошириш, тажриба орттириши, журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабаларининг Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида тажриба орттириш тизимини такомиллаштириш;
журналистика масалалари бўйича ихтисослаштирилган илмий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 август,
163-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 7 августдаги 163-сон қарорига
ИЛОВА
2006—2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соҳасида
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури
Кириш қисми:
- Журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг жорий аҳволи
- Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурининг мақсади, асосий йўналишлари ва вазифалари
III. Давлат дастурини амалга ошириш босқичлари ва молиялаштириш манбалари
Иловалар:
1-илова. Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси
2-илова. Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини молиялаштириш манбалари
3-илова. Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини амалга ошириш доирасида маблағларни ўзлаштириш жадвали
Кириш қисми
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича устувор вазифалар, шунингдек жаҳон ахборот макони глобаллашувининг кучайиши оммавий ахборот воситалари соҳасида жаҳонда содир бўлаётган воқеаларга тез ва мос равишда муносабат билдира олишга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик қайта ўзгаришлар ҳақида республика аҳолисини, жаҳон ҳамжамиятини ўз вақтида ва холисона хабардор қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни талаб этади.
Рақобатга бардошли, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган журналист кадрларни тайёрлаш заруриятини ватанимиз оммавий ахборот воситалари ривожланишининг давлат ва нодавлат даврий босма нашрлари, теле- ва радиостудиялари, таҳририят-матбаа комплексларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсишида, жамоатчилик билан алоқалар институтлари, реклама агентликлари, Интернет журналистиканинг шаклланиши ва ривожланишида, шунингдек ушбу соҳадаги меҳнат бозорида талабларнинг ортишида намоён бўлаётган замонавий тенденциялар ҳам тақозо этмоқда.
- Журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг жорий аҳволи
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ва оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида бутун таълим тизимидаги сингари журналистика таълими соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Замонавий талабларга мувофиқ Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети қайта ташкил этилди, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида халқаро журналистика факультети очилди. Журналистика таълими сифатини ошириш мақсадида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотли журналист кадрларни тайёрлаш кўрсатиб ўтилган ўқув юртларида амалга оширилмоқда, бошқа ўқув юртларида эса журналистика факультетлари (бўлимлари) тугатилди (Қорақалпоғистон давлат университетидан ташқари). Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида халқаро журналистика бўйича магистратура очилди.
Ўзбекистон миллий университети ҳузурида махсус икки йиллик Олий журналистика курслари очилди, курсларга танлов асосида бошқа мутахассисликлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлган ва журналистика соҳасида ижодий қобилиятларини намоён этаётган мутахассислар қабул қилинмоқда.
Кейинги беш йилда республикада журналистика тарихи, назарияси ва амалиёти соҳасида 3 докторлик, 7 номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон миллий университетида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида, Қорақалпоғистон давлат университетида 1400 нафардан ортиқ бакалавр, 100 нафарга яқин магистрлар, икки йиллик Олий журналистика курсларида 100 нафар тингловчи таълим олмоқда, ихтисослик бўйича 70 нафардан ортиқ ўқитувчи таълим бермоқда, бироқ уларнинг фақат 30 фоизи фан доктори ва номзоди илмий даражасига эга. Ҳар йил жами 300 нафардан ортиқ бакалавр ва магистр чиқарилмоқда.
Ҳозир республикада 900 дан ортиқ даврий нашрлар нашр этилмоқда, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан бир қаторда вилоят телерадиостудиялари, 60 та давлат ва нодавлат нашриётлари, 3 та ахборот агентлиги, вазирликлар ва идораларнинг матбуот хизматлари фаолият кўрсатмоқда, реклама агентликлари тармоғи жадал ривожланмоқда, Интернет-журналистика шаклланиб бормоқда.
Шу билан бирга, ватанимиз оммавий ахборот воситалари фаолиятининг, уларда ишлаётган журналистлар касб маҳорати даражасининг таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, тайёрланаётган ахборот материалларининг сифати, уларни ҳам мамлакат ичида, ҳам унинг ташқарисида тарқатиш тезкорлиги, халқаро ахборот маконида Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш уқуви замонавий талабларга тўлиқ даражада жавоб бермайди.
Шу муносабат билан, журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, моддий-техник базани ва ўқув жараёнини замонавий техник воситалар билан жиҳозлашни сифат жиҳатидан яхшилаш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Амалдаги норматив базани ва ўқув дастурларини янада такомиллаштиришга, оммавий коммуникациялар турли каналлари ўртасида ижодий рақобат ортиб бораётган шароитларда ватанимиз босма, теле- радиоиндустрияси ривожланишидаги янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартларга ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги халқаро талабларга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш зарур.
- Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Давлат дастурининг мақсади, асосий йўналишлари ва вазифалари
Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) жамият ва давлатнинг юқори малакали журналист кадрларга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқроқ қондириш ҳамда халқаро талабларга мувофиқ, шунингдек жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда республика оммавий ахборот воситалари ривожланишига демократик стандартларни жорий этиш мақсадида қабул қилинмоқда.
Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари ва мақсадли вазифалари ҳисобланади:
2.1 Норматив ва ўқув-методик базани такомиллаштириш, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини мақбуллаштириш, шу жумладан:
оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш: Бакалавриат, магистратура, шунингдек икки йиллик олий журналистика курслари йўналишлари классификаторига ўзгартириш киритиш;
халқаро талабларга мувофиқ ҳамда ушбу соҳа меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;
дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, электрон-ўқитиш ахборот ресурслари ўқув-методик ишланмаларининг янги авлодини яратиш, уларни ишлаб чиқиш учун давлат грантлари ажратиш;
очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш;
ҳар йили таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш бўйича Ҳукумат қарорида белгиланадиган квоталар доирасида, меҳнат бозорининг янги йўналишдаги мутахассисларга бўлган амалдаги эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда сиёсий шарҳ, оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти, Интернет журналистика, оммавий ахборот воситалари социологияси, оммавий ахборот воситалари психологияси, ахборот-психология хавфсизлиги масалалари мутахассисликлари бўйича магистратура очиш.
2.2 Ўқув жараёнларига замонавий ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш, шу жумладан:
ўқитишнинг интеактив методларини кенг жорий этиш, тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги «уста-синф»лар сонини кўпайтириш, мажбурий тартибда ўқув газетасини чиқарган, радио-, телеэшиттириш тайёрлаган ҳолда таҳририятнинг кундалик ишига жуда яқин бўлган амалий ўйинлардан фойдаланиш;
ўқув жараёнларига «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини жорий этиш, унинг илмий-ўқув, маданий-маърифий ва маълумотнома-таҳлилий материаллар билан бойитилишида журналистика факультетлари талабаларининг иштирок этишини таъминлаш;
талабаларни чет эл мутахассислари ва хорижий олий ўқув юртлари ўқитувчилари олиб боришлари мумкин бўлган айрим махсус курслар бўйича масофадан туриб ўқитиш учун глобал Интернет тармоғидан фойдаланиш;
журналистика факультетларида чет тилларни ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган янги таълим технологиялари жорий этиш;
талабалар томонидан билимларни ўзлаштириши сифатини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш.
2.3 Журналист кадрларни тайёрлаш моддий-техника базасини модернизация қилиш, шу жумладан:
Ўзбекистон миллий университетининг республикада етакчи бўлган журналистика факультети моддий базасини яхшилаш, унинг барча тузилмаларини ўқув жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда бўлажак журналистларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш талабларига жавоб берувчи битта бинога жойлаштириш;
журналистика факультетларида ўқув жараёнини замонавий техник воситалар: рақамли теле- ва фотокамералар, диктофонлар, Интернет тармоғига улаган ҳолда компьютер техникаси билан жиҳозлаш:
олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларнинг республиканинг тегишли идоралари ва ташкилотлари ахборот-таълим ресурсларидан, шунингдек Интернет тармоғидан кенг фойдалана олишини таъминлаш;
ўқув теле- ва радиостудиялар, замонавий теле-, радио-, кино- ва фотолабораториялар ташкил этиш;
Ўзбекистон миллий университети базасида ўқув-нашриёт комплексини барпо этиш, уни ўқув-методик адабиётлар нашр этиш учун замонавий матбаа ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш, унинг ишига журналистика факультетининг талабалари ва ўқитувчиларини жалб этиш.
2.4 Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, журналистика соҳасида илмий-амалий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шу жумладан:
профессор-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг педагогик маҳоратини ошириш тизимини ривожлантириш, журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабалари орасидан номзодларни Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналарида олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига бюджет ва тўлов-контракт сметаларида назарда тутилган маблағлар, грантлар ва бюджетдан ташқари манбалар маблағлари доирасида тажриба орттиришга юбориш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва танлаш сифатини ошириш;
тегишли кадрларни магистратурада, аспирантурада, докторантурада тайёрлаш самарадорлигини ошириш орқали журналистика факультетлари ўқитувчилари таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, журналистика факультетлари ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари соҳаси мутахассислари томонидан илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини рағбатлантириш;
журналистика бўйича (10.01.10), фан ва техника тарихи (журналистика тарихи) бўйича (07.00.10), сиёсий маданият ва идеология бўйича (23.00.23) номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш;
Ўзбекистон миллий университети ҳузурида «Журналистика масалалари» бўйича ихтисослаштирилган илмий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.
III. Дастурни амалга ошириш босқичлари молиялаштириш манбалари
3.1 Амалга ошириш босқичлари:
Ишлаб чиқилган Тадбирлар режасига мувофиқ Дастурни 2006—2010 йилларда амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Биринчи босқичда (2006-2007 йиллар):
журналист, профессор-ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган базавий норматив ҳужжатлар ва ўқув-методик материалларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;
ўқув жараёнини замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш, уларни «ZiyoNET» таълим тармоғига улаш;
ўқув телерадиостудиялари, теле-, радио-, кино-, фотолабораториялар ва нашриёт комплексини ташкил этиш;
тажрибали амалиётчи журналистлар, газеталар, журналлар, телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари дизайнерлари раҳбарлигидаги «уста-синф»лар сонини кўпайтириш;
ўқитишнинг интерактив методларини жорий этиш;
Ўзбекистон миллий университети ҳузурида журналистика мутахассислиги бўйича — 10.01.10, сиёсий маданият ва идеология мутахассислиги бўйича — 23.00.23, фан ва техника тарихи (журналистика тарихи) мутахассислиги бўйича — 07.00.10 докторлик (номзодлик) диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш;
ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Иккинчи босқичда (2007—2010 йиллар):
замонавий-илмий-педагогик ва таълим талабларига жавоб берувчи дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларининг янги авлодини яратиш;
журналист кадрлар тайёрланадиган журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини ташкил этишни мақбуллаштириш;
очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш;
журналист кадрлар малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган методикалар ишлаб чиқиш, махсус курслар ўтказиш;
журналистика соҳасида кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш тизимини такомиллаштириш;
3.2 Молиялаштириш манбалари
Дастурни молиялаштириш ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, «Истеъдод» жамғармаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси маблағлари, кадрларни қайта тайёрлаш учун буюртмачилар маблағлари, шунингдек ҳомийлар маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Оммавий ахборот воситалари соҳасида
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Давлат дастурига
1-ИЛОВА
2006—2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси
Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул бажарувчилар |
I. Норматив ва ўқув-методик базани такомиллаштириш, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини мақбуллаштириш | ||||
1. | Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи барча базавий норматив ҳужжатларни: бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари йўналишлари классификаторини; бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари учун давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини; олий таълим муассасалари учун ўқитувчи кадрларни танлаб олиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш бўйича низомни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. |
2006-2007 йиллар | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази |
2. | Магистратуранинг янги йўналишлари:Жамоатчилик билан алоқалар; Оммавий ахборот воситаларида реклама; Таҳририят-матбаа иши; Интернет-журналистика бўйича ўқитиш учун зарур бўлган намунавий дастурларни тайёрлаш. |
2006-2007 йиллар | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
3. | Қуйидагилар:«Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти»; «Ахборот-психология хавфсизлиги» «Оммавий ахборот воситалари социологияси» «Оммавий ахборот воситалари психологияси» мутахассисликлари бўйича ўқув режаларини ва намунавий дастурларни ишлаб чиқиш. |
2006-2007 йиллар | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
4. | Қуйидагилар:Журналистик ижодиёт технологияси ва методикаси; Адабий таҳрир; Матбуот хизматлари ишини ташкил этиш; Жамоатчилик билан алоқалар; Реклама иши масалари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларнинг янги авлодини яратиш. |
2006—2010 йиллар | Грант асосида маблағ билан таъминлаш, ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон миллий университети |
5. | Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий ўқув юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш. | 2006-2007 ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб | Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари, грант асосида маблағ билан таъминлаш, ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
6. | Ўзбекистон миллий университетида қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистратура очиш: «Сиёсий шарҳ»; «Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти»; «Ахборот-психология хавфсизлиги»; «Оммавий ахборот воситалари социологияси»; «Оммавий ахборот воситалари психологияси». |
2007-2010 йиллар даврида босқичма-босқич | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети |
7. | «Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти»; «Оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси» кафедраларини ташкил этиш. |
2008 йилгача | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети |
II. Ўқув жараёнларига замонавий ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш | ||||
8. | Ўқитишнинг интеактив методларини кенг жорий этиш: тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги «уста-синф»лар сонини кўпайтириш; мажбурий тартибда ўқув газетасини чиқарган ҳолда таҳририятнинг кундалик ишига жуда яқин бўлган амалий ўйинлардан фойдаланиш; радио-, телеэшиттиришлар тайёрлаш, ўқув жараёнига ўқув ҳужжатли фильмларни жорий этиш; муаммоли лекциялар ўқиш учун турли мутахассисларни таклиф этиш. |
2006-2007 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
9. | Ўқув жараёнларига «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини жалб этиш, унинг илмий-ўқув, маданий-маърифий ва маълумотнома-таҳлилий материаллар билан бойитилишида журналистика факультетлари талабаларининг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;талабаларни чет эл мутахассислари ва хорижий олий ўқув юртлари ўқитувчилари олиб боришлари мумкин бўлган айрим махсус курслар бўйича масофадан туриб ўқитиш учун глобал Интернет тармоғидан фойдаланиш. | 2006-2007, 2007-2008 ўқув йиллари | Молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. 2006 йилда тармоққа улаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади. 2007—2010 йилларда тармоққа улаш ва алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун зарур маблағлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида назарда тутилади | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
10. | Талабалар томонидан билимларни ўзлаштириши сифатини назорат қилишнинг замонавий методларини: имтиҳон тестларини; рейтинг назорат усулларини талабанинг мустақил ишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2007-2008 йиллар | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
11. | Журналистика факультетларида чет тилларни ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган янги таълим технологиялари жорий этиш. | 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб | Ўзбекистон миллий Университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
12. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш. | 2006 йил сентябрь-декабрь | Тингловчиларни йўлловчи ташкилотлар ва муассасалар маблағлари ҳисобига | Давлат ва жамият қурилиши академияси |
III. Журналист кадрларни тайёрлаш моддий-техника базасини модернизация қилиш | ||||
13. | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларини, Қорақалпоғистон давлат университетининг журналистика бўлимини замонавий асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ўқув проекторлари, рақамли аудио-видеоаппаратура, электрон тахталар ва компьютер лабораториялари билан жиҳозлаш, уларни Интернет тармоғига улаш. | 2006-2007, 2007-2008 ўқув йиллари | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
14. | Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети моддий базасини яхшилаш, унинг барча тузилмаларини ўқув жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда бўлажак журналистларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича талабларга жавоб берувчи битта бинога жойлаштириш. | 2007-2008 йиллар | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон миллий университети |
15. | Олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларнинг республиканинг тегишли идоралари ва ташкилотлари ахборот-таълим ресурсларидан (энг аввало, кутубхоналардан) фойдалана олиши учун кенг шарт-шароитларни таъминлаш. | 2006-2007 ўқув йили | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
16. | Ўзбекистон миллий университетида ўқув телерадиостудияси ташкил этиш (шу жумладан унинг учун тегишли асбоб-ускуналар харид қилиш) | 2007-2008, 2008-2009 ўқув йиллари | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари | Ўзбекистон миллий университети |
17. | Ўзбекистон миллий университетини ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ўқув-методик адабиётлар нашр этиш учун замонавий матбаа ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш, унинг ишига журналистика факультетининг талабалари ва ўқитувчиларини жалб этиш. | 2007-2008 йиллар | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
IV. Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, журналистика соҳасида илмий-амалий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш | ||||
18. | Журналистика факультетлари ўқитувчи кадрларининг ҳар йиллик тажриба орттиришлари режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 4 кишидан): Ўзбекистоннинг турли оммавий ахборот воситалари таҳририятларида; журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш халқаро марказларида; етакчи хорижий университетларда. |
2007—2010 йиллар | «Истеъдод» жамғармаси, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, Олий таълим муассасалари-нинг ўз маблағлари, ҳомийлик тушумлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети |
19. | Магистратура, аспирантура, докторантуралар битирувчиларининг салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш орқали журналистика факультетлари ўқитувчилари таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, журналистика факультетлари ўқитувчилари томонидан тарих, коммуникация жараёнлари назарияси ва амалиётининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини рағбатлантириш. | 2006—2010 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
20. | Журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабалари орасидан номзодларни Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналарида – элчихоналарнинг матбуот хизматларида, Ўзбекистон ахборот агентликларининг ўз мухбирларига ёрдамчи сифатида, бюджет маблағлари ва грантлар ҳисобига тажриба орттиришга юбориш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва танлаш сифатини ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 10 кишидан). | 2007—2010 йиллар | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган квоталар бўйича, «Истеъдод» жамғармаси | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
21. | Ўзбекистон Республикаси журналист кадрлари учун махсус семинарлар, тренинглар, малака ошириш курслари ташкил этиш. | 2006—2010 йиллар (ҳар йили) | Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Журналистлар ижодий уюшмаси |
22. | Журналистика бўйича номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш. | 2006 йил охиригача | Ўзбекистон миллий университети ўз маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий Университети |
23. | Ўзбекистон миллий университети ҳузурида йилига 2 марта чиқадиган «Журналистика масалалари» ихтисослаштирилган илмий ва касбий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш. | 2006 йил охиригача | Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети |
Оммавий ахборот воситалари соҳасида
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Давлат дастурига
2-ИЛОВА
2006—2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини молиялаштириш манбалари
Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддатлари | Харажатларнинг умумий суммаси (минг сўм) | Шу жумладан (минг сўм) | ||
«Истеъдод» жамғармаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, грант асосида молиялаштириш, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари, ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида | Ҳомийлик тушумлари ва бошқа тушумлар | ||||
1. | Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи барча базавий норматив ҳужжатларни:бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари йўналишлари классификаторини;бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари учун таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини;олий таълим муассасалари учун ўқитувчи кадрларни танлаб олиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш бўйича низомни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. | 2006-2007 йиллар | — | — | — | — |
2. | Магистратуранинг янги йўналишлари:Жамоатчилик билан алоқалар; Оммавий ахборот воситаларида реклама; Таҳририят-матбаа иши; Интернет журналистика бўйича ўқитиш учун зарур бўлган намунавий дастурларни тайёрлаш. |
2006-2007 йиллар | — | — | — | — |
3. | Қуйидагилар:«Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти»; «Ахборот-психология хавфсизлиги» «Оммавий ахборот воситалари социологияси» «Оммавий ахборот воситалари психологияси» мутахассисликлари бўйича ўқув режаларини ва намунавий дастурларни ишлаб чиқиш. |
2006-2007 йиллар | ||||
4. | Қуйидагилар: Журналистик ижодиёт технологияси ва методикаси; Адабий таҳрир; Матбуот хизматлари ишини ташкил этиш; Жамоатчилик билан алоқалар; Реклама иши масалари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларнинг янги авлодини яратиш. |
2006—2010 йиллар | 46397,6 | — | 46397,6 | — |
5. | Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш (шу жумладан тегишли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш). | 2006-2007 ўқув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб | 26038,6 | — | 26038,6 | — |
6. | Ўзбекистон миллий университетида қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистратура очиш: «Сиёсий шарҳ»; «Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти»; «Ахборот-психология хавфсизлиги»; «Оммавий ахборот воситалари социологияси»; «Оммавий ахборот воситалари психологияси». |
Босқичма-босқич, 2007-2010 йилларда | 146400,0 | — | 146400,0 | — |
7. | «Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти», «Оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси» кафедраларини ташкил этиш. | 2007-2008 йилларда | 41580,0 | — | 41580,0 | |
8. | Ўқитишнинг интерактив методларини кенг жорий этиш, шу жумладан:тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги «уста-синф»лар сонини кўпайтириш; мажбурий тартибда ўқув газетасини чиқарган ҳолда таҳририятнинг кундалик ишига жуда яқин бўлган амалий ўйинлардан фойдаланиш; радио-, телеэшиттиришлар тайёрлаш, ўқув жараёнига ўқув ҳужжатли фильмларни жорий этиш; муаммоли лекциялар ўқиш учун турли мутахассисларни таклиф этиш. |
2006-2007 йиллар | — | — | — | — |
9. | Ўқув жараёнларига «ZiyoNET» тармоғи ахборот ресурсларини жалб этиш, унинг илмий-ўқув, маданий-маърифий ва маълумотнома-таҳлилий материаллар билан бойитилишида журналистика факультетлари талабаларининг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш.Талабаларни чет эл мутахассислари ва хорижий олий ўқув юртлари ўқитувчилари олиб боришлари мумкин бўлган айрим махсус курслар бўйича масофадан туриб ўқитиш учун глобал Интернет тармоғидан фойдаланиш. | 2006-2007, 2007-2008 ўқув йиллари | — | Молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади. 2006 йилда тармоққа улаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади. 2007—2010 йилларда тармоққа улаш ва алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун зарур маблағлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида назарда тутилади | ||
10. | Талабалар томонидан билимларни ўзлаштириши сифатини назорат қилишнинг замонавий методларини: имтиҳон тестларини; рейтинг назорат усулларини талабанинг мустақил ишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2007-2008 йиллар | — | — | — | — |
11. | Журналистика факультетларида чет тилларни ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган янги таълим технологиялари жорий этиш. | 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб | — | — | — | — |
12. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш. | 2006 йил сентябрь-декабрь | — | — | — | — |
13. | Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларини, Қорақалпоғистон давлат университетининг журналистика бўлимини замонавий асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ўқув проекторлари, рақамли аудио-видеоаппаратура, электрон тахталар ва компьютер лабораториялари билан жиҳозлаш, уларни Интернет тармоғига улаш. | 2006-2007, 2007-2008 ўқув йиллари | 124938,5 | — | 93703,8 | 31234,7 |
14. | Ўзбекистон миллий университетининг республикада етакчи бўлган журналистика факультети моддий базасини яхшилаш, унинг барча тузилмаларини ўқув жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда бўлажак журналистларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича талабларга жавоб берувчи бирта бинога жойлаштириш. | 2007-2008 йиллар | 81802,0 | — | 61351,4 | 20450,6 |
15. | Олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларнинг республиканинг тегишли идоралари ва ташкилотлари ахборот-таълим ресурсларидан (энг аввало, кутубхоналардан) фойдалана олиши учун кенг шарт-шароитларни таъминлаш. | 2006-2007 ўқув йили | — | — | — | — |
16. | Ўзбекистон миллий университетида ўқув телерадиостудияси ташкил этиш (шу жумладан унинг учун тегишли асбоб-ускуналар харид қилиш) | 2007-2008, 2008-2009 ўқув йиллари | 134025,5 | — | 100519,0 | 33506,5 |
17. | Ўзбекистон миллий университетини ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ўқув-методик адабиётлар нашр этиш учун замонавий матбаа ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш, унинг ишига журналистика факультетининг талабалари ва ўқитувчиларини жалб этиш. | 2007-2008 йиллар | Барча харажатлар ушбу ҳужжатнинг 13-бандига киритилган | — | — | — |
18. | Журналистика факультетлари ўқитувчи кадрларининг ҳар йиллик тажриба орттиришлари режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 4 кишидан): Ўзбекистоннинг турли оммавий ахборот воситалари таҳририятларида; журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш халқаро марказларида; хорижий университетларда, хусусан Москва давлат универститетида, Санкт-Петербург давлат университетида, Европа ва Осиёнинг бошқа университетларида. |
2007—2010 йиллар | 37571,2 | 32320,0 | 3500,8 | 1750,4 |
19. | Магистратура, аспирантура, докторантуралар битирувчиларининг салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш орқали журналистика факультетлари ўқитувчилари таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, журналистика факультетлари ўқитувчилари томонидан тарих, коммуникация жараёнлари назарияси ва амалиётининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини рағбатлантириш. | 2006—2010 йиллар | — | — | — | — |
20. | Журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабалари орасидан номзодларни Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналарида – элчихоналарнинг матбуот хизматларида, Ўзбекистон ахборот агентликларининг ўз мухбирларига ёрдамчи сифатида, бюджет маблағлари ва грантлар ҳисобига тажриба орттиришга юбориш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва танлаш сифатини ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 10 кишидан). | 2007—2010 йиллар | 320904,0 | 50040,0 | 270864,0 | — |
21. | Ўзбекистон Республикаси журналист кадрлари учун махсус семинарлар, тренинглар, малака ошириш курслари ташкил этиш. | 2006-2010 йиллар (ҳар йили) | 5203,3 | 5203,3 | — | — |
22. | Журналистика бўйича номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш. | 2006 йил охиригача | — | — | — | — |
23. | Ўзбекистон миллий университети ҳузурида йилига 2 марта чиқадиган «Журналистика масалалари» ихтисослаштирилган илмий ва касбий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш. | 2006 йил охиригача | 15092,0 | 15092,0 | — | — |
Ж А М И | 979952,7 | 102655,3 | 102655,3 | 86942,2 |
Изоҳ. Барча харажатлар ва нархлар божхона божлари, солиқлар ва йиғимлар ҳисобга олинмасдан шакллантирилган ҳамда тахминий ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари соҳасида
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Давлат дастурига
3-ИЛОВА
Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Давлат дастурини амалга ошириш доирасида маблағларни ўзлаштириш жадвали
минг сўм | |||||||
Т/р |
Молиялаштириш манбалари |
Бажариш муддатлари (йиллар) | |||||
2006 йил | 2007 йил | 2008 йил | 2009 йил | 2010 йил | Жами: | ||
1. | Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида | — | 379718,6 | 83721,4 | 49603,7 | 64241,0 | 577284,7 |
2. | Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари | — | 4446,0 | 4446,0 | 4446,0 | 4448,7 | 17786,7 |
3. | Грант ажратиш асосида молиялаштириш | 10043,7 | 10000,0 | 9099,4 | 9099,4 | 38242,5 | |
4. | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси | 49358,2 | 107257,3 | 7096,6 | 4210,6 | 4210,6 | 172133,3 |
5. | «Истеъдод» жамғармаси | — | 20590,0 | 20590,0 | 20590,0 | 20590,0 | 82360,0 |
6. | Грант асосида жалб қилинадиган маблағлар: | ||||||
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди | — | 433,6 | 433,6 | 433,6 | 433,7 | 1734,5 | |
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси | — | 433,6 | 433,6 | 433,6 | 433,6 | 1734,4 | |
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси | — | 433,6 | 433,6 | 433,6 | 433,6 | 1734,4 | |
7. | Ҳомийлик тушумлари | — | 74594,6 | 7096,6 | 2625,5 | 2625,5 | 86942,2 |
Ж А М И: | 49358,2 | 597951,0 | 134251,4 | 91876,0 | 106516,1 | 979952,7 |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 319-модда)
Сўнгги фикрлар