Генерал Жамила опа
Улуғ устозимиз, таниқли файласуф олима Жамила Шермуҳамедова “Маданият
ва маърифат” телеканалида намойиш этилган “Нонушта вақти” кўрсатуви орқали бамисоли дарс ўтди, миллионлаб томошабинларга, айниқса ёшларга катта сабоқ берди.
Устоз санъат жозибаси ҳақида сўз юритар экан, бу соҳада ҳам аввало кўп китоб ўқиш зарурлигини алоҳида уқтирди. Инсон минг туғма истеъдод соҳиби бўлмасин, китоб ўқимаса, мақсадига эриша олмаслигини чиройли ифода этди.
Онамиз каби улуғ шу устоздан 39 йил илгари Журналистика факультетида биз ҳам сабоқ олганмиз.
Не бахтки, шунча йиллардан буён Жамила опамиз, онамиз, устозимизнинг ҳар бир ишидан ҳамон ибрат, сўзларидан сабоқ олиб келмоқдамиз.
Рамзий маънодаги генерал Жамила опа мафкурачилар армиясининг энг олдинги сафида бизни ҳамон олға бошлаб бораётганидан бахтиёрмиз!
Бахтимизга ҳамиша соғ-омон, бардам-бақувват бўлиб, шахдам қадам ташлайверинг азиз Жамила опажон!
Шогирдингиз Тўлқин Эшбек
Сўнгги фикрлар