Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Ҳаракатлар стратегияси
залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда ўқитувчи ва талаба лар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида “Гиёҳвандлик – аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов, Ўзбекистон Миллий университети маънавият ва маърифат, иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилоти факультет етакчилари, математика ҳамда география факультети талабалари иштирок этди.
Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Нажмиддин Қодиров кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломовга сўз берилди. У гиёҳвандликнинг келиб чиқиши, соғлиқни сақлаш тизимида гиёҳвандлик иллатига дучор бўлган инсонлар билан ишлашга қаратилган, амалга оширилган ишлар юзасидан ўз фаолиятида учраган ҳаётий мисоллар билан йиғилганларга маълумот берди. Бундан ташқари маърузачи таҳлилий маълумот ва фактлар асосида гиёҳвандлик, тамаки ва алкогол моддаларнинг гирдобига тушиб қолган инсонларнинг наслига, мия ва юрак қон-томир фаолиятига, руҳиятига, шу билан бирга онги ва тафаккурига ҳам жуда катта салбий таъсир ўтказиши ҳақида кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда тушунтириб ўтди.
Шунингдек, наркологик моддаларни истеъмол қилган шахсларнинг психологик ва тиббий холати, организмидаги ўзгаришлари тўғрисида батафсил тушинтириш берди. Давра суҳбатига келган мутахассис талаба-ёшларнинг барча саволларига батафсил жавоб бериб ўтди.
ЎзМУ Матбуот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/397
Сўнгги фикрлар