«Глобаллашув жараёни ва ОАВ фаолияти» мавзусидаги илмий анжуманга марҳамат!

«ЖУРНАЛИСТИКА» КАФЕДРАСИ ХАБАРНОМАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ҚОРАҚАЛПОҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ
«ЖУРНАЛИСТИКА» КАФЕДРАСИ
ХАБАРНОМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-ф-сонли Фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 март кунги 233-сонли бўйриғи асосида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси факультети «Журналистика» кафедрасида 2018 йилнинг 28 май куни «Глобаллашув жараёни ва ОАВ фаолияти» мавзусида илмий анжуман ўтказилади. Анжуманда қуйидаги йўналишларни қамраб олиш тавсия этилади:
• Глобаллашув ва ахборот соҳасида давлат сиёсатининг устивор йўналишлари;
• Глобаллашув шароитида ОАВнинг вазифалари;
• Оммавий ахборот воситаларида ахборот хавфсизлиги масалалари;
• Ёшлар маънавиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни;
• ОАВ да адабий тилдан фойдаланиш масалалари;
• Веб-сайтлар орқали ёшларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий, иқтисодий билимларини ошириш йўллари;
• Ижтимоий тармоқларнинг ёшлар дунёқараши шаклланишига таъсири;
• Глобал тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари;
• Журналистик этика ва журналистикада ҳуқық масалалари.

Анжуманда иштирок этиш учун маърузалар матни Ташкилий қўмитага тақдим этилиши сўралади. Мақола ёки тезислар қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида қабул этилади. Анжуман материаллари тўпламини нашр этиш назарда тўтилган.
Илмий мақолалар – 2018 йил 15 апрелгача қабул қилинади.
Анжуман материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:
— илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
— анжуман материаллари қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин;
— илмий мақолалар матни таҳрир қилинган ҳолда А4 бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши зарур;
— илмий тезислар 3-4 бетдан, илмий мақолалар 5-8 бетдан кам бўлмаслиги, бир нусха қоғозда ва электрон шаклда, шунингдек муаллиф ҳақида маълумот, телефон, почта манзили Ташкилий қўмитага тақдим этилади;
— мақолалар илмий раҳбарнинг тақризи билан қабул қилинади.
— Ташкилий қўмита илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ташкилий қўмита манзили: ҚР, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси 1-ўй, Қорақалпоқ Давлат университети журналистика кафедраси, 2-бино, 3-қават, 316-хона.

Ижрочилар: Қ.Турдибоев, З.Оразимбетова, Ҳ.Атажанов, Ж.Марзияев
Телефон: (91) 386-07-49, (93) 485 68 55, (93) 486 05 03
Почта манзили: E-mail: Zlixa4@mail.ru; hurmet_05@mail.ru; janga-tv@mail.ru

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *