Докторлик ва пенсия…
Пенсия ёшига яқинлашиб қолдим, докторлик диссертацияси ёқлашимга ҳожат бормикин, дея тушкунликка тушган бир ҳамкасбимиз учун махсус хабар!
91 ёшли аёл ўттиз йилдан сўнг докторлик унвонини қўлга киритди
91 ёшли Колет Бурлиер Франциядаги докторлик унвонини олган энг ёши катта талаба бўлди. Унвон унга 30 йил аввал бошлаган илмий ишини тугатганидан сўнг берилди.
Бурлиер ўз илмий ишини сешанба куни Безансон шаҳрида жойлашган Франш-Конте университетида ҳимоя қилди ва бунинг учун “юқори даража” унвонини қўлга киритди.
“Бу илмий иш озгина чўзилиб қолди, чунки мен қўпгина танаффуслар олган эдим”, деб айтиб берди. Илмий иш “Безансон шаҳрида 20 асрнинг иккинчи ярмида меҳнат қилган ишчи-муҳожирлар”га бағишланган эди.
Бурлиер тадқиқотни Безансон шаҳрида муҳожирлар учун саводхонлик дастурларида ўқитувчи бўлиб ишлаш давомида орттирган тажрибаларидан фойдаланиб амалга оширган.
https://kun.uz
Сўнгги фикрлар