Ҳамма ижодкор экан
Дониш домла дил дафтаридан
Текшир-текшир бўлармиш деб у тарқатди гап,
Шу йўл билан бир ходимдан қутулди-да заб.
* * *
Элликта эр кўрибди, деб қилманг маломат,
Пропискага ўтказган асли аломат…
* * *
Агар бошлиқ сал чимирса қошини,
Билки, анча қотирибсан бошини…
* * *
Бир шогирдам кўзини кўп учирар,
Кейин билсам, мақоламдан кўчирар…
* * *
Эрта эрга тегманг, қизлар!
Кеч ҳам қолиб кетмангизлар…
* * *
Оналарнинг пойида,
экан биҳишт, жаннат ҳам.
Қадрин билган аёлга,
Айтинг, яна нима кам?
* * *
Гендер тенглик керак-да,
Баъзи эркаклар учун.
Зўравон хотинчаси,
Шунда кўрсатмас кучин…
* * *
Хотин зўри — эр шўри,
Деган нақл нақлмас.
Ўйламасдан сўйласанг,
Айтган сўзинг ақлмас…
* * *
Ҳамма ижодкор экан,
Телерамга қарасанг.
Эрта-ю кеч ёзавер,
Яхшиликка ярасанг.
* * *
Бировлар ҳеч тинмайди,
Лекин иши унмайди.
Тўғри йўлни кўрсатсанг,
Инжиқлик қип кўнмайди…
* * *
Ёш йигит бўлиб қолишни истармидингиз, деб сўрашади. Йўқ, дейман қатъий, ўзи зўрға шу ергача етиб келдим…
* * *
Ўз бошини ҳадеб оғритаверган одам кейин уни тузатолмай қолади…
* * *
Олтмишдан ошган биттаси, гапирсам иягим тушиб кетаяпти, дейди. Бунинг давоси: камроқ гапириш керак…
***
Биттаси, сизни пойлаб турибман, дейди. Пойлоқчилик яхшимас, кутаяпман, денг, дея уни тузатиб қўйдим…
Тўғри, пойлаш ҳам — кутиш, деган маънони англатади. Фақат, пойлаётган одам бошқача (аниқроғи, ёмон ниятда, қасд қилиб, ўч олишга тайёргарлик кўриб) кутади-да…
* * *
Майдалашманг азизлар, майдаланиб кетсангиз, қайтиб бутун бўлолмай қоласиз…
***
ЎзМУ Журфак талабаларига дарс бериш асносида улардан ҳам сабоқ олиб кетаман. Ўқитиш — асли ўқиш, демак.
* * *
Онажонларимиз, опа-сингилларимиз байрами худди уларнинг ўзларидек ёқимли ва файзли, дейди Дониш домла.
Тўлқин ЭШБЕК
Quduq qazish mashaqqat-la qazilar,
Asil she’rlar chin ko`ngildan yozilar.
Ajoyib fardlar domla!
Миллий истиқлол мафкурамизда халқларимизнинг маънавий-ахлоқий онги ва тафаккури ривожланишида катта ўрин тутадиган зардуштийлик дини ва унинг муқаддас китоби “Авесто”нинг асл Ватани Ўрта Осиё, аниқроғи, кўҳна Хоразмдир. “Авесто”нинг яратилганига қарийб 3 минг йил бўлмоқда.
Умрингиз ўзоқ иймонингиз мустаҳкам бўлсин. Ўстози олий.