Дониш домла бонг уради: ЎзМУнинг «Заковат»чилари қани?

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси республика

олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Заковат» интеллектуал ўйинларида ҳамиша ғолиблик шоҳсупасидан муносиб ўрин эгаллашига ўрганиб қолган эдик. Бу қувончимиз бардавом бўлишини истаймиз, албатта. Не кўргуликки, бу гал ЎзМУ талабаларининг бирор босқичда номи қайд этилмагани жуда ташвишли ҳолдир. Хўш, бунга ким айбдор? Очиғи, Миллий университетимизда иқтидорли, интеллектуал салоҳияти юқори талабалар кам эмас-ку! Факультетларнинг деканлари ва уларнинг айнан иқтидорли талабалар билан ишлайдиган масъул ходимлари нега бу гал «ухлаб» қолишди?

Дониш домланинг ҳозирги ҳолати — «Пахтакор» футболда ютқазганида Эргаш Каримов тушган ҳолатидан кам эмас…

Бу гапларни ёзишдан мақсад — кимгадир таъна қилиш эмас! Билъакс, ҳаммани уйғоқликка чорлаш!

Оққан дарё оқаверади, гул унган жойдан албатта гуллар унаверади, деганларидек, неча йиллардан буён ғолиблик шоҳсупасидан муносиб ўрин эгаллаб келаётган ЎзМУ иқтидорли талабаларини яна шундай юксак ўринларга олиб чиқишимиз шарт! Бунинг учун Миллий университетимизда ҳамма имкониятлар етарли! Фақат, фаолликни, ташаббускорликни асло сусайтирмайлик азиз ҳамкасблар!

Дониш домла

Сиртки2

«Заковат» бўйича «Талабалар кубоги» ғолиблари аниқланди. Энди улар Италияга боради

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад талаба ёшларнинг мантиқий фикрлаш доирасини ҳамда дунёқарашини кенгайтириш, улар орасида меҳнат ҳуқуқига оид билимларни тарғиб қилишда интерактив усуллардан фойдаланиш, турли вилоят талабалари ўртасида дўстона муҳитни шакллантиришдир.

Турнирда республикамиздаги 80 та олий таълим муассасасидан жами 640 нафар иштирокчи қатнашди.

Халқаро талабалар куни арафасида, яъни 16 ноябрь куни саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 15та жамоа иштирокида турнирнинг республика босқичи ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Я.Файзуллаев, Халқаро меҳнат ташкилотининг Учинчи томон мониторинги лойиҳаси вакиллари Йонас Аструп ва Оксана Липкану ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари О.Абдураҳмонов иштирок этди ва талабаларни ўзига хос интеллектуал байрам билан қутлади.

Жамоаларга 45та мантиқий саволлар берилди ва энг кўп очко тўплаган қуйидаги жамоалар республика босқичида ғолиб бўлишди:

  1. Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
  2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
  3. Тошкент тиббиёт академияси.

Чемпионликни қўлга киритган Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоасининг барча 7 нафар аъзоси Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган меҳнат ҳуқуқларига бағишланган бир ҳафталик ўқув семинарида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу жамоа “Заковат” интеллектуал кўрсатувининг махсус сонида ҳам иштирок этишади.

Таъкидлаш жоизки, республика босқичида қатнашган 15та жамоа минтақавий саралаш ўйинларида ғолиб бўлишган эди. Хусусан, минтақавий саралаш босқичлари қуйидаги ҳудудларда ўтказилди:

1-минтақа: Самарқанд

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги минтақавий саралаш босқичида Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Жиззах вилоятидан 18та жамоа иштирок этди. Ғолиблик қуйидаги ОТМ жамоаларига насиб қилди ва улар республика босқичига йўл олишди:

1-ўрин: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти;

2-ўрин: Самарқанд ветеринария медицинаси институти;

3-ўрин: Самарқанд давлат университети.

2-минтақа: Бухоро

31 октябрь куни Бухоро шаҳридаги минтақавий саралаш босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятидан 15та жамоа ўзаро куч синашди ва кучли учликни қуйидаги ОТМ жамоалари эгаллашди:

1-ўрин: Қорақалпоқ давлат университети;

2-ўрин: Урганч давлат университети;

3-ўрин: Нукус давлат педагогика институти.

3-минтақа: Фарғона

2 ноябрь куни Фарғона шаҳрида водий жамоалари, яъни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятидан 12та жамоа беллашди. Ғолиблик эса қуйидагиларга насиб қилди:

1-ўрин: Андижон давлат университети;

2-ўрин: Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали;

3-ўрин: Фарғона давлат университети.

4-минтақа: Тошкент

4 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги минтақавий саралаш босқичида Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятидан 35та жамоа қатнашди. Жамоалар сони кўплиги ҳисобига дастлабки ўринларни эгаллаган қуйидаги 6та жамоага республика босқичида қатнашиш ҳуқуқи берилди:

1-ўрин: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

2-ўрин: Тошкент давлат юридик университети;

3-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;

4-ўрин: Тошкент молия институти;

5-ўрин: Тошкент давлат техника университети;

6-ўрин: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Тадбир якунида ташкилотчилар талабалар ўртасида бу каби интеллектуал турнирларни анъанавий тарзда ташкил этиш зарурлигини таъкидлашди.

https://kun.uz/news/2018/11/19/zakovat-bujica-talabalar-kubogi-goliblari-aniklandi-endi-ular-italiaga-boradi

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Darhaqiqat, bu fikr bizni ham ancha
    o’ylantirgan edi. Iqtidorli yoshlarni shu o’yinlarga faol jalb qiladigan mexanizmlar ishlamayapti. Avvalo , biz «Zakovat»ni fakultetlar kesimida o’tkazilishini so’ragan edik. Aks-sado bo’lmadi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *