Жамиятимиздаги туб ўзгаришлар маҳалла аҳлига кўтаринки руҳ бахш этмоқда
Одамлар ҳар куни умид ва эртанги кунига ишонч билан яшайди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси ва жамиятимизда бошланган туб ўзгаришлар барча фуқароларга кўтаринки руҳ бахш этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши кенгаши, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан ана шу тарихий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатларида турли касб эгалари, пири бадавлат отахон-а онахонлар ҳам ўз муносабатларини билдирмоқдалар.
Пойтахт шаҳримизнинг Олмазор туманидаги Ғани Аъзамов номли, “Истиқбол” ва “Қичқириқ” маҳаллаларида ўтказилган ана шундай давра суҳбати барчада катта қизиқиш уйғотди. ЎзМУ Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Тўлқин Эшбек давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар экан, шундай деди:
– Ёши улуғ кишилар катта ҳаёт тажрибасига эга. Биз турли даврларда қандай воқеа-ҳодисалар юз берганини ўз кўзимиз билан кўрган авлодмиз. Илгарилари ҳам мамлакат раҳбарларининг кўп нутқларини эшитганмиз. Бироқ, улар бошқа мақсадларга – асосан давлат, сиёсат, қандайдир мафкураларга хизмат қилганини яхши биламиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида фақат халқ манфаати ўз ифодасини топганини барчамиз теран англаб турибмиз.
– Муҳтарам Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси бугунги ҳаётимизда туб бурилишлар бошланганини кўрсатмоқда,– дейди Ғани Аъзамов номли маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мираббос Магдиев.– Буюк келажагимиз учун улуғ ва ишончли ҳужжатга айланган мазкур Мурожаатномадан келиб чиқадиган асосий вазифаларни сидқи-дилдан бажариша бел боғлаганмиз.
– Мурожаатномада ёшлар тарбияси масаласига алоҳида эътибор қаратилди,– дейди Ғани Аъзамов номли маҳалласи фуқаролар йиғини раисининг диний-маърифат ва ахлоқий-тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Маъмура Файзиева.– Бу борадаги вазифаларни тўлақонли адо этиш учун биз тадбиркорлар ва турли соҳа фаолларини маҳалла ишларига кўпроқ жалб этишимиз зарур.
– Тарғибот тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқадиган асосий вазифалар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунча бериш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдир,– дейди “Истиқбол” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Абдуваҳобжон Ҳошимов.– Биз бу вазифаларни ўзимиз, оилаларимиз бахти учун адо этамиз. Бугунги давра суҳбатида бу мавзу ҳар томонлама кенг тушунтирилди. Маҳалламизда маънавий муҳит барқарорлигини мудом мустаҳкамлаб бориш, фуқароларнинг фаоллигини ошириш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан зарур билим ва тушунчаларга эга бўлдик. Маҳалладошларимизда у катта таассурот қолдирди. Буни ҳар бир фуқаро тўғри тушунади.
– Жамиятда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, айниқса, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалланинг ўрни ва роли ниҳоятда катта,– дейди “Қичқириқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Панжа Соипов.– Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида ҳам ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги тадбирда Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг фаоллигини ошириш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан зарур билим ва тушунчалар олдик. Бунинг учун ушбу тадбирни ташкил этишган мутасаддиларга ҳам миннатдорчилик изҳор этмоқчиман.
Маълумки, ҳадемай халқимиз Ватан ҳимоячилари кунини кенг нишонлайди. Шу муносабат билан давра суҳбатларида истеъфодаги подполковник Мадамин Жавҳаров Мудофаа вазирлиги тизимида амалга оширилаётган хайрли ишлар, мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида қўйилаётган ишончли қадамлар, мард ва жасур чегарачиларимиз саъй-ҳаракатлари билан осмонимиз мусаффо экани ҳақида қилган маърузаси барчага кўтаринки руҳ бахш этди.
Сермазмун ўтган тадбирларда фуқаролар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Ҳаёт Нуруллаев,
Олмазор туман маънавият тарғибот бўлими етакчи мутахассиси
Сўнгги фикрлар