Жамият манфаатлари йўлида

Одамлар ҳар куни умид билан яшайди.

Бутун бошли жамиятни ташкил этувчи одамларнинг умиди — давлатдан, Юртбошимиз бошлаган улуғвор ислоҳотлардан, янги Ўзбекистон келажаги учун қўйилаётган залворли қадамлардан, эзгу саъй-ҳаракатлардан бўлади, албатта. Онгли, маърифатли инсон бу муҳим жараёнларга энди оддий томошабин бўлиб турмаслиги аниқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилаётгани ҳақидаги хушхабар ана шу умидлар уммонини тўлқинлантириб юборди. Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида кўп йиллардан буён илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчи сифатида бу янги палатанинг истиқболига ишонаман Албатта, бу эзгу ишлар тўлақонли амалга оширилиши учун камарбаста бўлишга тайёрмиз.

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати

1

Президент ҳузурида янги палата ташкил этилди. Палата раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилади

20:00 16 Апрель 2020 Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида” фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади, уларнинг:

•18 нафари Президент томонидан тайинланади;

•18 нафари маҳаллий ННТлар орасидан танлаб олинади;

•14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

Аъзоларнинг ваколат муддати — 3 йил.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.

“Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.

Жамоатчилик палатаси:

•Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалар тайёрлайди;

•Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш •ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар беради;

•Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим ва долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;

•Давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга.

Жамоатчилик палатаси Раиси мақомига кўра вазирга, унинг 3 та ўринбосари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Жами штат бирлиги – 115 нафар.

Жамоатчилик палатаси аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашади.

 

http://xs.uz/uzkr/post/prezident-huzurida-yangi-palata-tashkil-etildi

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *