Зиёрат
Устозим, атоқли адиб Пиримқул Қодиров қабрини зиёрат қилдим.
Икки буюк адиб – Пиримқул Қодиров ва Одил Ёқубовнинг қабрлари ёнма-ён. Улар ҳаётда ҳам ёнма-ён ижод қилганлар, дўст бўлганлар!
Уларга туташ жойда буюк шоир Эркин Воҳидов, берироқда Абдулла Орипов қабрларини ҳам зиёрат қилдим. Барчаларининг руҳларига тиловатлар ўқидим.
Ҳаётда шундоқ улуғ сиймоларни кўрганимдан ва озми-кўпми суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, сабоқ олганимдан бахтиёрман.
Илоҳим, руҳларингиз шод бўлсин, азиз устозлар…
ДОНИШ домла
Сўнгги фикрлар