Ижодкорлар учун илҳомбахш қарор

ЎзМУ  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда кўплаб адабий учрашувлар маънавий-маърифий тадбирлар ўтказмоқда.

икбол

Бу даргоҳдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг кўплаб аъзолари бўлган атоқли шоир ва адиблар, адабиётшунослар етишиб чиққанлар. Айни пайтда уларнинг издошлари бўлган ижодкор профессор-ўқитувчилар фаол меҳнат қилишмоқда ва шунга яраша эътиборда бўлмоқда, дейди Дониш домла фахр билан.

Ижодкорлар учун илҳомбахш қарор

Онлайн хабар

Аввал хабар берганимиздек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

1 (1).jpg

Унда сўз олганлар маънавиятга, адабиётга юксак эътиборининг ёрқин намунаси бўлган мазкур тарихий қарори адабиётимиз ривожи йўлида янги босқични бошлаб беришини алоҳида таъкидлади. Ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ижодкорларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият тараққиёти учун беқиёс аҳамиятга эга бўлган машаққатли ижодий меҳнатини муносиб қадрлаш, адабиёт ва санъат соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш, бадиий ижод аҳлининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, истеъдодли ёш ижодкорларни тарбиялашга хизмат қилишини қайд этишди.

– Ушбу тарихий ҳужжат ҳар бир ижодкорни илҳомлантириш билан бирга ўз ишига масъулият билан ёндашишга ундайди, – дейди Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Фаҳриддин Ҳайит. – Президентимиз биз ижодкорларга шундай эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган экан, бу эътиборга ўз асарларимиз билан муносиб жавоб беришни бурчимиз, деб биламиз.
4 (1).jpg
5 (1).jpg
6.jpg
Байрам Айтмуродов, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *