Ижтимоий тармоқлардаги «қармоқлар»
Ақлли, зиёли инсонлар жамиятни бошқаради.
Таассуфки, тинч-осуда ҳаётимизни, жамиятимизни ўзларича «бошқаришга» чиранаётган шубҳали кимсалар ҳам кам эмас. Уларнинг баъзилари ўзларини «Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» деб эълон қилишса, айримлари муқаддас динимизни ниқоб қилиб жаврайди. Ижтимоий тармоқлар орқали бўлмағур гаплар тарқатаётган бузғунчилар ҳаммасидан ошиб тушмоқда.
Буюк мамлакатимиз ва жамиятимизни ҳеч ким ҳеч қачон четдан ёки Ижтимоий тармоқлар орқали «бошқариши»га, кимлардир ғаразли таъсирини ўтказишига асло йўл қўймаслигимиз лозим.
Қуйидаги хабарни ўқиб, шундай хулосага келдик, дейди Дониш домла талабаларини огоҳликка даъват этиб.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёлғон хабарларга нисбатан ИИВ муносабат билдирди
Бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўҳтон ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг Youtube, Telegram, Instagram, Facebook, Мover, ВКонтакте, Одноклассники, Twitter каби ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишини маълум қиламиз.
Сўнгги фикрлар