Иқрор
Дониш домла илҳом келса ёзади шеър,
Мухлисларим мамнун бўлса, бўлди-да дер.
Болаликда бахтим шул экан:
Хато қилсам тергаб турарди.
Отам панду насиҳат қилса,
Аямасдан онам урарди…
Устозлар ҳам кўз-қулоқ эди,
Огоҳ этиб қўярди хавфдан.
Минг тентираб юраверсам-да,
Асло чиқиб қолмасдим сафдан!
Ортда қолди болалик, ғўрлик,
Энди мени тергамас ҳеч ким.
Билиб-билмай хато қилсам-да
Томошабин бўлиб турар жим…
Зимдан амал талашган каслар,
Тикан ташлаб қўяр йўлимга.
Айбим топа олмасалар-да,
Кишан солмоқ бўлар қўлимга.
Ортга қайтиш иложи йўқдир,
Оллоҳ ошно қилгин сабрга.
Берган умринг бехато яшаб,
Сўнг тинчгина кетай қабрга…
Тўлқин ЭШБЕК
Яшанг Устоз!!!!!!