Йўлларингиз ойдин бўлсин!
Текис, равон йўллар – ҳаётимиз файзи, жамиятимиз, шаҳримиз кўрки!
Ҳар бир йўловчи шундоқ замонавий йўллардан юришни истайди.
Афсуски, баъзи носоз йўл-у йўлаклар ноқулайлик туғдириб, озми-кўпми муаммо бўлаётгани ҳам бор гап. Бироқ, унга ҳеч ким томошабин бўлиб тургани йўқ. “Podrobno.uz” сайтида ёритилган “Пыль, грязь и лужи – Когда власти обратят внимание на «убитую» дорогу…” сарлавҳали видеолавҳада Олмазор туманидаги Мирзо Ғолиб маҳалласи томондан ЎзМУ ва Тошкент Техника университетлари ҳудудига киришдаги оралиқ йўлдаги носозликлар намойиш этилган.
Гап шундаки, тегишли мутасаддиларнинг айтишларича, йўлак тагидан катта қувур ўтган бўлиб, унинг устидан оғир бетон ётқизиш тўғри келмас экан. Барибир бу ҳолга ҳеч ким бефарқ қараётгани йўқ. Икки-уч йил илгари ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимовнинг ташаббуси билан шу сертқатнов йўлакнинг пиёдалар юрадиган қисми таъмирланди. Пиёдалар учун икки метрча энниликда йўлак барпо этилди. Ҳаммаси ҳашар йўли амалга оширилди. Айни кунларда пиёда юрувчилар учун унча муаммо қолмаган. Эҳтимол, келгусида ўша оралиқ йўлни бутунлай асфальт қилиш чораси топилар. Бу масаланинг истиқболдаги ечимини мутасаддилар ва йўлсозлар бирга ўрганишмоқда.
Тўлқин ЭШБЕК,
халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати
Сўнгги фикрлар