Кириш имтиҳонида саволга абитуриент жавоб берсин!

Тестнинг жавобини кимдир тайёрладими, у барибир турли

турли йўллар билан қўлма-қўл бўлади, коррупция деганлари худди шу ердан бошланади, дейди Дониш домла бу ҳақда кўплаб мутахассисларнинг дангал айтганлари телекўрсатувларда кенг ёритилганидан енгил тортиб. Қуйидаги мақола ҳам шу мазмунда экани, бу — кўплаб зиёлиларимизнинг, халқимизнинг дарди эканлигини кўрсатади.

жирин

Доцент Қодиров: «Биз тест системасидан воз кечишимиз керак» ёхуд фамилиясини ёза олмайдиган талабалар

Ўзбекистон 14 июнь 15:59  1 513

Олдинги, шўролар давридаги таълим системаси — бу битта бизни фикримиз эмас — бутун жаҳонда тан олинган биринчи даражали таълим системаси бўлади, деди Спутник мухбири билан суҳбатда Тошкент Давлат Шарқшунослик институти доценти, фалсафа фанлари номзоди Муҳаммаджон Қодиров.

«Буни гувоҳи — совет Иттифоқи иқтисодий жиҳатдан биринчи ўринда бўлмаса ҳам, 61-йилда фан-техника тараққиётининг ютуғини кўрсатиб қўйиб, инсонни самога учирди», дейди доцент ва собиқ Иттифоқини бу ютуқларга унинг таълим системаси олиб келганини қўшимча қилади.

Доцент билан Ўзбекистондаги Мустақилликдан кейинги таълим системасига тўхталамиз.

Мустақилликдан кейин шу таълим системасини давом эттирсак бўлмасмиди, деган саволга Қодиров қуйидагича жавоб беради: «Одатда Мустақилликда ички, илгари пайдо бўлмаган имкониятлар тўлиқ намоён бўлиши керак эди. Биз Мустақил давлатимиз учун ўша таълим тизимини савиясини туширмаслик эмас, балки кучайтиришимиз керак эди, аслида», — деди доцент ва «менимча шу нарса бўлмади», — дея қўшимча қилди.

СССРдаги таълим системасидан чиққан Ўзбекистонда мактабларда (собиқ иттифоқ даврида 2-синфдан бошлаб предметлардан имтиҳон олинган) имтиҳон олиш тўхтатилган.
«Аввалига 10-синфда олинса, кейин 8-синфдан олина бошлади. Чунки 8дан кейин ўқувчилар бошқа ўқув юртларига кириши мумкин эди. Аммо таълим системаси бузилди, бу аниқ. Шунинг учун мактабни битириб келган ўқувчиларимизнинг ҳатто ярми ўз билими билан олий ўқув юртларига кира олади деёлмайман», — деб таъкидлайди Қодиров.

Ўқитувчининг фикр билдиришича, ўша системанинг бузилганлиги тўғри бўлмаган.

«Мана, мисол учун Америка ҳам совет таълим системасидан кўп нарсаларни ўрганди, олди. Мисол учун уларда ҳозир мактабларга эътибор жуда кучли», — дейди Қодиров ва бу ўринда фақат Ўзбекистон эмас, балки бутун собиқ Иттифоқ республикаларида таълим системасида бузилиш кузатилганини таъкидлайди.

Қодиров шунингдек тест системаси хусусида тўхталди.

«Нимагадир бизга ҳеч нарсадан намуна бўлмаса ҳам тест системасини Туркиядан олиб ўтирибмиз. Тест системаси… ҳеч ким буни тўғри система экан, адолатга яқин экан, деб баҳоламаган. 1-август куни «юмалоқ ёстиқ» қилиб уч соатни ичида айланаларни бўяб, ҳеч нарсани билмаган одамлар ҳам таваккал тўлдириб беряпти. Мана шу система менимча бизнинг ўқув системамизни бузди», — деб таъкидлади доцент ва бу масалани ҳали ҳам ўйлаб кўриш керак, дея фикр билдирди.

Қодировнинг айтишича, «Ўзбекистон президентининг 5-июнда эълон қилинган қарорида тест системасига шубҳа билдирилган жойи бор».

«Биз тест системасидан воз кечишимиз керак. 27 йил давомида нима қилдик? Болани ҳеч синамадик! Фамилиясини ёзолмайдиган одамлар ўқишга киряпти! Ўзини фамилиясини ёзолмайди, кўряпмизу. Чунки у ҳалиги юмалоқ нарсани бўяйди. Тўғри келиб қолса, кирди, тўғри келмаса кирмади. Бу ерда ҳеч қанақа билимга ўрин йўқ. Бўлажак талабанинг билим мезони, қанақа китоб ўқигани, нимага интилиши — тест буни аниқлаб бермайди. Билиб бўлмайди. Шунинг учун савия тушиб кетди. Булар шундай қилиб ўқитувчиларнинг ҳам савиясини тушириб юборди. Чунки лекцияга кирса ҳалиги боллар ўтирибди. Фамилиясини ёзолмайдиган болага қанақа қилиб дарс ўтасиз?!», — деб савол ташлади сҳбат якунида Қодиров.
Институтда узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган ўқитувчининг ушбу саволи биргина журналистга эмас, балки Ўзбекистон келажаги учун масъул бўлган Олий таълим вазирлиги мутассаддиларига ҳам қаратилган ва умид қиламизки, улар бу масалани чуқурроқ таҳлил қилиб кўрадилар.

http://asr.uz/all/uzbekiston/dotsent-odirov-biz-test-sistemasidan-voz-kechishimiz-kerak-yohud-familiyasini-yoza-olmaydigan-talabalar/#.WyJN-lT9wWo.facebook

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *