Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universitetiga 2018-2019 o‘quv yili uchun qabul boshlandi

Qabul jarayonlarining ilk kunidanoq keng yoritish uchun O‘zMUga

tashrif buyurgan “Uzreport TV” telekanali ijodkorlari, xususan, o‘zbek va rus tillarida ravon so‘zlab, rang-barang ko‘rsatuvlar tayyorlayotgan jurnalist Dilbar Abibullayevaga samimiy minnatdorchilik izhor etamiz.

 аб1 аб2 аб3 аб4

Mamlakatimizdagi eng yuksak oliy ta’lim muassasasi – asr tengdoshi bo‘lgan Mirzo Ulug‘bek nomidagi O‘zbekiston Milliy universitetiga 2018-2019 o‘quv yili uchun qabul boshlandi.

Ayni paytda O‘zMUning Biologiya, Geografiya va tabiy resurslar, Geologiya va geoinformatsion tizimlar, Ijtimoiy fanlar, Iqtisodiyot, Kimyo, Matematika, Taekvondo va sport faoliyati, Tarix, Xorijiy filologiya, Fizika fakultetlariga hujjatlar qabul qilinmoqda.

O‘tgan yillar mobaynida bu o‘quv maskanida tahsil olgan atoqli olimlardan 107 nafari akademik darajasiga erishganlar. Ulardan 23 nafari O‘zbekiston Fanlar akademiyasi prezidenti va vitse-prezidentlari bo‘lganlar.

Olima ayollardan 130 dan ortig‘i fan doktori va professor ilmiy unvonlarini olganlar.

Universitetda tahsil olgan ziyolilardan Ozod Sharafiddinov, Erkin Vohidov, Abdulla Oripovlar O‘zbekiston Qahramoni unvoniga, shuningdek, ko‘plab professor-o‘qituvchilar O‘zbekiston Respublikasi Fan arbobi, “Buyuk xizmatlari uchun” ordeni va boshqa unvonlarga sazovor bo‘lganlar.

Shu kunga qadar O‘zMU talabalaridan 30 nafardan ortig‘i Prezident stipendianti, 25 nafardan ziyodi Mirzo Ulug‘bek nomidagi va 30 nafardan ziyodi Alisher Navoiy nomidagi davlat stipendiyalari sohibi bo‘lganlar.

Shu bilan bir qatorda o‘nlab iqtidorli talabalar xalqaro fan olimpiadalari, sport musobaqalari g‘oliblari sifatida dunyoga dong taratdilar!

Haqiqiy olimning sabog‘ini olgan yoshlar ilm cho‘qqilarini zabt etishlariga umid qilsa bo‘ladi. Bugungi kunda O‘zMUda 29 nafar akademik, 150 dan ortiq fan doktori va professorlar, 400 dan ziyod fan nomzodi, falsafa doktori va dotsentlar faoliyat ko‘rsatishayotgan bo‘lsa, 200 dan ortiq yosh olimlar va 500 dan ziyod iqtidorli talabalar ilmiy tadqiqotlar olib borishmoqda.

Jahonga bo‘y ko‘rsatayotgan O‘zMU AQSh, Angliya, Germaniya, Yaponiya, Fransiya, Janubiy Koreya, Xitoy, Rossiya, Isroil, Turkiya kabi 30 dan ortiq rivojlangan davlatlarning oliy ta’lim muassasalari bilan hamkorlik qilmoqda. Talabalarimiz o‘qish davomida ana shu xorij universitetlarida ham bilim va malakalarini oshirish imkoniga ega bo‘ladilar!

Ana shunday ulug‘ maskanda kamol topishni istagan abituriyentlarga ajoyib xushxabarimiz bor. Bu yil qabul kvotalari O‘zMUda o‘tgan yildagiga nisbatan ancha oshirilgan! Bu o‘qishga kirish uchun imkoniyatingiz ortdi, degani!

Poytaxtimiz Toshkentning eng so‘lim go‘shasi – “Yoshlik” shaharchasi ko‘rkiga ko‘rk qo‘shib turgan O‘zMUda tahsil olish eng ezgu niyatli yoshlarimizga nasib etsin!

Omad yor bo‘lsin, aziz abituriyentlar!

***

Ayni paytda O‘zMUning quyidagi yo‘nalishlariga hujjat qabul qilinmoqda:

 

Ona tili va adabiyoti (rus tili va adabiyoti o‘zga tilli guruhlarda

Xorijiy til va adabiyoti (ingliz tili)

Milliy g‘oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi

Filologiya va tillarni o‘qitish:

ingliz tili

nemis tili

fransuz tili

rus tili

Tarix (mamlakatlar va mintaqalar bo‘yicha)

Arxeologiya

Falsafa

Matematika

Amaliy matematika va informatika

Biologiya (turlari bo‘yicha)

Fizika

Mexanika

Astronomiya

Kimyo

Geografiya

Gidrometeorologiya

Geologiya

Geofizika

Tuproqshunoslik

Gidrologiya (tarmoqlar bo‘yicha)

Geokimyo

Sotsiologiya

Psixologiya (faoliyat turlari bo‘yicha)

Arxivshunoslik

Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha)

Kadrlar menejmenti

Geodeziya, kartografiya va kadastr (funksiyalari bo‘yicha)

Axborot tizimlarining matematik va dasturiy ta’minoti

Informatika va axborot texnologiyalari (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha)

Axborot xavfsizligi (sohalar bo‘yicha)

Ijtimoiy ish (faoliyatning turli sohalari bo‘yicha)

Sport faoliyati (Tayekvondo WTF)

Ekologiya va atrof muhit muhofazasi (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha)

Neft va gaz kimyosi

Polimer va kompozitsion materiallar kimyosi

Ekonometrika

Sport tadbirlarini tashkil etish va boshqarish

Foydali qazilma konlarini baholash va geomodellashtirish

Biotibbiyot fizikasi

 O‘zMU Axborot xizmati

***

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига 2018-2019 ўқув йили учун қабул бошланди

Қабул жараёнларининг илк куниданоқ кенг ёритиш учун ЎзМУга ташриф буюрган “Uzreport TV” телеканали ижодкорлари, хусусан, ўзбек ва рус тилларида равон сўзлаб, ранг-баранг кўрсатувлар тайёрлаётган журналист Дилбар Абибуллаевага самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

 аб3

Мамлакатимиздаги энг юксак олий таълим муассасаси – аср тенгдоши бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига 2018-2019 ўқув йили учун қабул бошланди.

Айни пайтда ЎзМУнинг Биология, География ва табий ресурслар, Геология ва геоинформацион тизимлар, Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Таэквондо ва спорт фаолияти, Тарих, Хорижий филология, Физика факультетларига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида бу ўқув масканида таҳсил олган атоқли олимлардан 107 нафари академик даражасига эришганлар. Улардан 23 нафари Ўзбекистон Фанлар академияси президенти ва вице-президентлари бўлганлар.

Олима аёллардан 130 дан ортиғи фан доктори ва профессор илмий унвонларини олганлар.

Университетда таҳсил олган зиёлилардан Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповлар Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига, шунингдек, кўплаб профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, “Буюк хизматлари учун” ордени ва бошқа унвонларга сазовор бўлганлар.

Шу кунга қадар ЎзМУ талабаларидан 30 нафардан ортиғи Президент стипендианти, 25 нафардан зиёди Мирзо Улуғбек номидаги ва 30 нафардан зиёди Алишер Навоий номидаги давлат стипендиялари соҳиби бўлганлар.

Шу билан бир қаторда ўнлаб иқтидорли талабалар халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ғолиблари сифатида дунёга донг таратдилар!

Ҳақиқий олимнинг сабоғини олган ёшлар илм чўққиларини забт этишларига умид қилса бўлади. Бугунги кунда ЎзМУда 29 нафар академик, 150 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 400 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатишаётган бўлса, 200 дан ортиқ ёш олимлар ва 500 дан зиёд иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Жаҳонга бўй кўрсатаётган ЎзМУ АҚШ, Англия, Германия, Япония, Франция, Жанубий Корея, Хитой, Россия, Исроил, Туркия каби 30 дан ортиқ ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилмоқда. Талабаларимиз ўқиш давомида ана шу хориж университетларида ҳам билим ва малакаларини ошириш имконига эга бўладилар!

Ана шундай улуғ масканда камол топишни истаган абитуриентларга ажойиб хушхабаримиз бор. Бу йил қабул квоталари ЎзМУда ўтган йилгига нисбатан  анча оширилган! Бу ўқишга кириш учун имкониятингиз ортди, дегани!

Пойтахтимиз Тошкентнинг энг сўлим гўшаси – “Ёшлик” шаҳарчаси кўркига кўрк қўшиб турган ЎзМУда таҳсил олиш энг эзгу ниятли ёшларимизга насиб этсин!

Омад ёр бўлсин, азиз абитуриентлар!

***

Айни пайтда ЎзМУнинг бакалаврлар тайёрлаш бўйича

қуйидаги йўналишларига ҳужжат қабул қилинмоқда:

Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда

Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили)

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

Филология ва тилларни ўқитиш:

инглиз тили

немис тили

француз тили

рус тили

Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

Археология

Фалсафа

Математика

Амалий математика ва информатика

Биология (турлари бўйича)

Физика

Механика

Астрономия

Кимё

География

Гидрометеорология

Геология

Геофизика

Тупроқшунослик

Гидрология (тармоқлар бўйича)

Геокимё

Социология

Психология (фаолият турлари бўйича)

Архившунослик

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Кадрлар менежменти

Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)

Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти

Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)

Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)

Спорт фаолияти (Таеквондо WТФ)

Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Нефт ва газ кимёси

Полимер ва композицион материаллар кимёси

Эконометрика

Спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқариш

Фойдали қазилма конларини баҳолаш ва геомоделлаштириш

Биотиббиёт физикаси

***

ЎзМУ магистратура йўналишлари

Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

Адабиётшунослик (рус адабиёти)

Лингвистика:

рус тили

инглиз тили

француз тили

немис тили

Ўзбекистон тарихи

Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича)

Давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув (фаолият тури бўйича)

Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (мамлакатлар бўйича)

Археология

Этнография, этнология ва антропология

Фалсафа тарихи (йўналишлар бўйича)

Фалсафа (қўллаш соҳаси)

Этика ва эстетика

Онтология, гносеология ва логика

Математика (йўналишлар бўйича)

Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика

Дифференциал тенгламалар ва математик физика

Математик моделлаштириш ва сонли усуллар

Амалий математика ва ахборот технологиялари

Биология (фан йўналиши бўйича)

Микробиология ва вирусология

Ихтиология ва гидробиология

Биотехнология

Биофизика

Биокимё

Генетика

Назарий физика

Физика (йўналишлар бўйича)

Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш

Конденсацияланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик (турлари бўйича)

Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси, тезлаштирувчи техника

Назарий механика

Астрономия (тадқиқот йўналиши бўйича)

Кимё (фан йўналиши бўйича)

Материаллар ва моддалар кимёси (материаллар бўйича)

Нефть ва газ кимёси ва технологияси

География (ўрганиш объекти бўйича)

Геодемография

Метеорология, иклимшунослик, метеорология (фаолият турлари бўйича)

Гидрометеорология (фаолият турлари бўйича)

Умумий ва ҳудудий геология (фанлар йўналишлари бўйича)

Геологик съёмка ва фойдали қазилмалар конларини қидириш

Геофизика, фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари

Сейсмология ва сейсмометрия

Тупроқшунослик (тадқикот тури бўйича)

Экспериментал агрокимё

Гидрогеология (ўрганиш объекти бўйича)

Геокимё, фойдали қазилма конларини геокимё усуллари билан излаш

Минералогия ва кристаллография

Социология (йўналишлар бўйича)

Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги

Психология (фаолият турлари бўйича)

Ҳужжатчилик, ҳужжатшунослик ва архившунослик

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Геодезия ва картография (функциялари бўйича)

Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (кон турлари бўйича)

Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти (фойдаланиш тури бўйича)

Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича)

Криптография ва криптоанализ (йўналишлари бўйича)

Ахборот хавфсизлиги (йўналишлари бўйича)

Ижтимоий иш (соҳа ва фаолият турлари бўйича)

Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Геодезия ва геоинформатика

Зоология

шунингдек, Фанлар академияси Зоология Институти учун

Ядро физикаси ва ядро технологиялар (қўллаш соҳалари бўйича)

  ЎзМУ Ахборот хизмати

You may also like...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>