Кўнгил эшиги
Яхши шеърни ўқувчининг ўзи топиб ўқийди, дейди Дониш домла қуйидаги сатрлардан таъсирланиб…
Кириб чиқаверманг, совиб кетди уй,
Очиб, ёпаверманг эшик ўлгурни.
Киритишган бўлса, булғаш керакми,
Оллоҳнинг даргоҳи бўлган кўнгилни.
Чиқинг!
Борақолинг, байрам тугади,
Музлаб қолмасидан юрагим буткул.
Менинг қалб уйимда меҳмонлар эмас,
Унинг эгалари қолгани маъқул.
Ризолик сўрайман!
Соғ-омон боринг,
Чиқибоқ чаласиз яна бир куйни.
Биламан, бугуноқ тақиллатасиз,
Эшиги кўринган бошқа бир уйни.
На чора, уйи йўқ мусофирсиз сиз,
Карвонсаройларда ўтади умр.
Эшиклар майлику, сиз ҳатлаб ўтган,
Остоналарга ҳам тилайман сабр!
Тезроқ кетақолинг, бўлинг,шошилинг,
Вақт керак, супуриб олишим учун.
Билиб бўлмайдида, бугун уйимнинг,
Чинакам эгаси келиши мумкин!
«Ko’ngil eshigi» ajoyib ijod namunasi. Ko’nglimiz eshigidan faqat uning egasigina kirsin ilohim!