Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро буюроси Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари томонидан бошқарма ҳизматига қабул қилиш тартиби бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар МИБ Кадрлар бўлими бошлиғи – Шахриёр Файзиев, катта инспектор Умрбек Жуманиёзов, инспектор Салоҳиддин Юсупов, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи раҳбари – Марғуба Амонова Полвоновна қатнашди.
Мажбурий ижро буюроси Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи Шаҳриёр Файзиев Мажбурий ижро буюросининг мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатидаги асосий вазифалари, фаолият олиб борувчи ходимлар мақоми, давлат ижрочилари ва инспекторларининг вазифалари, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, Мажбурий ижро буюроси вакиллари талабаларга мавжуд бўш иш ўринлари, ишга кириш тартиби ва номзодларга қўйиладиган талаблар хусусида маълумот бериб ўтди.
Йиғилиш сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
ЎзМУ Ахборот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/373
Сўнгги фикрлар