Маънавиятли ёшлар жиноят кўчасига кирмайди

Касални даволашдан кўра аввало унинг олдини олиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик борасида ҳам бундай кўнгилсизликларнинг барвақт олди олиниши қанча дилхираликлар, асаббузарликлар, таъбир жоиз бўлса, йўқотишлардан асрайди.

к1

к2

Мирзо Улуғбек номидагиЎзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусидаги давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

– Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарлик профилактикаси самарадорлигининг асосий омили ҳисобланади,– деди ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Нажмиддин Қодиров.– Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев маърузаларида, халқ билан мулоқотларида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор вазифалар белгиланганини яхши биласиз. Фуқаролар тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Давра суҳбатида Ички ишлар соҳаси вакиллари маййор Абдурашид Очилов ва подполковник Меҳрибон Худойберганова жиноятчиликни бартараф этишда ёшларнинг маъсулиятини янада ошириш зарурлиги, бу борада амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритдилар.

Тадбирда айрим адашган ёшларнинг жиноят кўчасига кириб кетиши қанчалик аянчли ҳолга олиб келгани ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *