Ўзбекистон миллий университетининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган конференцияда олимлар, университет профессор-ўқитувчилари, соҳа изланувчилари, мустақил тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда маърузачилар фалсафанинг замонавий масалалари, ўзбек фалсафаси тарихи, мантиқ фанининг назарий ва амалий муаммолари, Шарқ ва Ғарб фалсафаси, ёш авлод тарбиясида мантиқ ва фалсафанинг ўрни, таълим ва илм-фан интеграцияси каби мавзуларда ўзларининг фикрлари, таҳлил ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Конференция сўнгида муҳокама этилган мавзулар юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
https://daryo.uz/k/2018/05/03/milliy-universitetda-zamonaviy-falsafa-masalalari-muhokama-etildi/
Сўнгги фикрлар