Минтақамизда янги имкониятлар эшиги очилмоқда
“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва
имкониятлар” халқаро конференцияси янги иқтисодий имкониятлар эшигини очади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция жаҳоннинг ушбу йирик икки минтақасида жойлашган мамлакатлараро янги савдо-иқтисодий алоқаларнинг истиқболлари учун замин яратди. Иқтисодий тарихдан яхши маълумки, Марказий ва Жанубий Осиё қадимдан Буюк ипак йўли орқали мустаҳкам молиявий ва савдо муносабатларини олиб борган. Ҳозирги вақтда эса Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш учун катта имконият ва заҳиралар мавжуд. Мазкур йўналиш бўйича халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир нечта омилларга таянилиши таъкидланди. Қуйидаги иқтисодий омиллар умуммиллий манфаатларимизни акс эттиради:
- савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқаларининг барқарорлигига эришиш;
- иқтисодиётни рақамлаштириш;
- электрон савдони ривожлантириш;
- инновацияларни кенг жорий этиш.
Замонавий иқтисодиётда ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари бирлигида қуйидаги омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга:
- замонавий ахборот технологияларига асосланган бизнес инфратузилмасининг мутлақо янги турини яратиш;
- ахборот технологиялари ва маҳсулотларига инвестициялар улушининг кўпайиши, чунки ҳозирги кунда корхонанинг муваффақияти унинг ҳажмига эмас, балки тезлиги, мослашувчанлиги ва глобал тармоқлардан фойдаланиш қобилиятига боғлиқ;
- замонавий алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда, компаниялараро ва уларнинг ичидаги алоқалар сонининг кўпайиши, иерархик тузилмалар аста-секин горизонтал тизимлар билан алмаштирилмоқда;
- ахборот қурилмалари нархини кескин пасайиштиришга қаратилган якуний фойдаланувчилар учун ахборот маҳсулотлари ва хизматлари секторининг ортиши;
- маҳсулотлар ва хизматларнинг электрон бозорларини жадал ривожлантириш;
- халқаро бизнес юритиш шартларини эркинлаштирилиши натижасида глобал миқёсда ахборот оқими устидан давлат назоратининг камайиши;
- янги фаолият турларининг вужудга келиши ва янги иқтисодиётда талаб қилинадиган мутахассислар номенклатурасининг ўзгариши.
Рақамли платформаларнинг ривожланиш соҳасидаги ёрқин мисоллардан бири сифатида Алибаба электрон савдо тизимига эга бўлган Хитой компаниясини келтириб ўтиш мумкин. Ундан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, маълумотлар тўплаш жараёни иқтисодиётнинг турли секторларига экспансия учун ўта рақобатли устунликлар яратади. Алибаба бу – оддийгина рақамли платформа эмас, балки платформалар экотизимидир. Тушунарлики, бундай экотизим қудрати алоҳида платформалар кучидан катта бўлади. Ҳатто АҚШ ҳам ҳозирги кунда бу пойгада ютқазмоқда, чунки у ерда турли платформаларни интеграция қилишга тўғри келади, Хитойда эса бу соҳада ривожланиш самарадорликни ошириш ҳисобига – бир платформадан бошқа платформага қараб ўтиш аста-секинлик билан рўй берди.
Экотизимларнинг ривожланишига қуйидагилар таъсир этади:
- Инвестицияларнинг ўсиши;
- Маълумотларни сақлаш тизимларини такомиллаштириш;
- Интернетга боғланиш тезлигини ошириш;
- Сунъий интеллект соҳасидаги ишлар;
- Гиперконвергент бозор инфратузилмасинин ривожланиши;
- Булутли хизмат кўрсатишни ўсиши (IaaS).
Рақамли трансформация манфаатдор томонлар томонидан қўллаб-қувватланади:
- давлат томонидан – соҳани тартибга солиш, нормалар ва тартиб-қоидаларни белгилаш, қўллаб-қувватлаш чораларини таъминлаш нуқтаи назаридан, шунингдек, рақамли парадигмага ўтиш учун ишлаб чиқариш лидерларини рағбатлантириш;
- иқтисодиёт тармоқларининг этакчи корхоналари томонидан – экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириш, маълумот алмашиш доирасида ривожланиш учун ресурслар ва уларга киришда рақамли хизматлар, стандартлаштириш, ишонч ва хавфсизлик даражасини таъминлаш;
- инновацион компаниялар томонидан – янги рақамли хизматлар ва истеъмолчиларга мўлжалланган маҳсулотлар пайдо бўлишининг асосий драйвери сифатида кўриш.
Шундай қилиб, рақамли режимга ўтиш учун очиқлик ва жамоатчиликнинг иштироки принципиал жиҳатдан муҳимдир ва рақамли саноатнинг экотизимларини шакллантириш рақамли иқтисодиётнинг асосий ечимига айланмоқда.
Рақамли саноатнинг экотизими – бу рақамли хизматларнинг инновацион ривожланиши ва тарқалиши учун шарт-шароитларни таъминлайдиган муҳит, рақамли маҳсулотлар, дастурлар ва қурилмалардан иборат.
Экотизимни яратиш нафақат ташкилий, балки технологик жараёндир. Чунки айнан рақамли технологиялар экотизим иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни автоматлаштиришга, бизнесни глобал миқёсда кенгайтиришга имкон беради[1].
Гартнер, Инc. (NYSE: IT) – етакчи глобал тадқиқот ва консалтинг компанияси – ҳар қандай бизнесни активлари, жараёнлари ва функционал бўлинмалари ёпиқ тизим сифатида эмас, балки ташкилотдан ташқарида ҳам очиқ чегаралари бўлган платформалар тўплами сифатида кўриб чиқишга чақиради. Ҳозирги ривожланаётган технологик йўналишлар бешлигида «экотизим кучи» иккинчи ўринни эгаллайди.
Экотизимдаги муносабатлар ва алоқалар комплекси нафақат бизнеснинг муваффақиятига, балки инсон атроф-муҳити ҳолатига, инсоннинг ушбу муҳитни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш қобилиятига ҳам таъсир қилади. Ушбу таъсир комплекси бизнес экотизимининг институционал хусусиятини ўз ичига олади. Шу сабабли, ташкилий ҳодиса – бизнес экотизими – ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, технологик хавфсизлиги ва касбий лаёқат нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.
Юқоридаги иқтисодий йўналишлар бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аниқ амалий истиқболли таклифлар киритилди. Жумладан, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари учун истиқболли рақамли платформаларни жорий этиш; рақамли ҳамкорликни кучайтириш; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; “Яшил” иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш; Марказий ва Жанубий Осиёнинг улкан сайёҳлик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш; илм-фан, технология ва инновацияларни ривожлантириш Евроосиё қитъасидаги мамлакатларни иқтисодиёти барқарор ривожланган фаровон ҳудудга айлантиришга хизмат қилади.
Гулжаҳон Маҳмудова,
иқтисод фанлари доктори доцент.
____________________________________
[1] https://studme.org/339535/ekonomika/postroenie_ekosistemy_organizatsionno_tehnologicheskiy_protsess
Сўнгги фикрлар