Москва давлат университети профессорларининг ташрифи

Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультетида ўқув йили давомида

бир қатор давлатларнинг таниқли олимлари ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мутахассислари билан тизимли равишда маъруза, конференция, учрашувларини ташкил этиб келди.

Москва давлат университети профессорларининг ташрифи

 Куни кеча ҳам факультетга Москва давлат университети рақамли иқтисодиёт бўйича таниқли ва етакчи мутахассиси, профессор Александр Иванович Агеев ва “Mitsubishi Electric Corporation” вакили, профессор Норицугу Уэмура ташриф буюрди.
 Олимлар иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабаларга “Рақамлаштириш, бизнес ва инсонлар: диспозиция -2019” ва “Жамият 5.0: рақамли иқтисодиёт ривожига японча ёндашув” мавзуларида маърузалар ўқишди.
Снимок3.PNG
 Маҳорат дарсида Миллий университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректор Расул Раҳмонов, иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров, факультет профессор–ўқитувчилари, докторант, магистрант ва талабалари иштирок этишди.
 Профессор Норицугу Уэмура ўз маърузасида рақамли иқтисодиётнинг ўсишига японча ёндашув, рақамли иқтисодиёт йўналишидаги ташаббуслар, “Mitsubishi Electric Corporation” электромобилларининг экотизимга инновацион ёндашув бўйича жамиятга қўшган ҳиссаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Снимок2.PNG
 Профессор Александр Иванович Агеев ўз тақдимотида рақамли иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг ва иш моделини инновацион тарзда ўзгартиришни мақсадли бошқарадиган рақамли иқтисодиётнинг тизимли хусусиятларини очиб бериш ҳақидаги тақдимотини намойиш этди.
 Тадбирда иштирокчилари рақамли иқтисодиёт ривожланиши ва иқтисодиёт таълимида инновацион ёндашувлар масалалари бўйича фикр алмашдилар. Факультетга ташриф буюрган олимлар талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
ЎзА
 http://uza.uz/oz/business/moskva-davlat-universiteti-professorlarining-tashrifi-22-05-2019
***

Иқтисодиётда инновацион ёндашувлар

ЎзМУ иқтисодиёт факультетида   ўқув йили давомида   бир қатор давлатларнинг таниқли олимлари ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мутахассислари билан тизимли равишда маъруза, конференция, учрашувларини ташкил этиб келди.  Куни кеча ҳам факультетга Россиянинг Ломоносов номидаги МДУ рақамли иқтисодиёт бўйича таниқли ва етакчи мутахассиси, профессорАлександр Иванович Агеев ва  “Мицубиси Электрик” корпорацияси вакили,  профессор Норицугу Уэмура   ташриф буюрди. Улар иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабаларга “Рақамлаштириш, бизнес ва инсонлар: диспозиция -2019” ва “Жамият 5.0: рақамли иқтисодиёт ривожига японча ёндашув”мавзуларида маърузалар ўқишди.Маҳорат дарсида ЎзМУ халқаро алоқалар бўйича проректор Расул Раҳмонов, иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров, факультет профессор –ўқитувчилари, докторант, магистрант ва талабалари иштирок этишди.

Профессор Норицугу Уэмура ўз маърузасида рақамли иқтисодиётнинг ўсишига японча ёндашув, рақамли иқтисодиёт йўналишидаги ташаббуслар, Mitsubishi  электромобилларининг экотизимга инновацион ёндашув бўйича жамиятга қўшган ҳиссаси ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ломоносов номидаги МДУ профессори Александр Иванович Агеев ўз тақдимотида рақамли иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг ва иш моделини инновацион тарзда ўзгартиришни мақсадли бошқарадиган равамли иқтисодиётнинг тизимли хусусиятларини очиб бериш ҳақидаги тақдимотини намойиш этди.

Тадбирда иштирокчилари рақамли иқтисодиёт ривожланиши ва иқтисодиёт таълимида инновацион ёндашувлар масалалари бўйича фикр алмашдилар. Факультетга ташриф буюган олимлар талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

 

                                                           ЎзМУ иқтисодиёт факультети декани Абдуваҳоб Умаров

http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/533

Вам может также понравиться...

Ответов: 4

  1. Зокирова Мадина:

    Ҳар бир маҳорат дарслари жуда фойдали эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.
    иқтисодиёт факультети талабаларига омад.

  2. Зокирова Мадина:

    «Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги-рассомлар ижодида» номли кўргазма мени ҳам қизиқтириб қўйди.

  3. Hozirgi davrda har bir soha uchun katta e’tibor berilmoqda. Mana shu imkoniyatlardan unumli foydalanish yoshlar qo’lida. Shunday ekan o’z kelajagimiz sari olg’a. Iqtisodiyot fakulteti talabalariga omad.

  4. Iqtisodiyot fakulteti talabalariga juda katta imkoniyat yaratilibdi. Bu imkoniyatlardan foydalanishimiz kerak. Prezitentimiz yaratgan sharoitlardan unumli foydalanib. Ularni ishonchini oqlashimiz kerak .

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *