Мусиқа кечасига таклиф этамиз!
Наво кўнгилларни боғлайдиган, инсонийлик туйғуларини жош урдирадиган
ажиб кучга эгадур. Миллатларни, халқларни ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган воситалардан бири ҳам бу айнан куй ва мусиқадур.
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистондаги Франция элчихонаси ва “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти билан ҳамкорликда 2019-йил 2-май куни соат 14:00 да бўлиб ўтадиган “Миллатларни куй орқали боғловчи кўнгил” мавзусидаги давра сухбати бўлиб ўтади. Дастурни “Ўзбекистон-Франция” дўстлик дамияти раиси, Ўзбекистон Миллий университети ректори Мараҳимов Авазжон Рахимович очиб беради. Шунингдек Ўзбекистондаги Франция элчихонаси қошидаги маданий алоқалар бўйича атташе мадам Эмилие Десормиэр, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик дамияти ижрочи директори, француз филологияси кафедраси мудири Ширинова Раима Хакимовна, “LOWN” гуруҳи солисти Алексис Бажо Нерсессиан ва гуруҳ аьзолари тадбир меҳмонлари бўлади.
Пионинада маҳорат билан ажойиб куйлар ижро этадиган “LOWN” гуруҳи солисти Алексис Бажо Нерсессиан ўз гуруҳ азолари билан кинаматик поп ва шарқона мусиқалар йўналишида ажойиб мусиқалар ижро этишади. Юртимизда бир неча кун меҳмон бўладиган ушбу санаткорларнинг бир неча ўқув муассасига ва “Илҳом” театрига ташрифи кутилмоқда.
ЎзМУ ҳузуридаги “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти
Сўнгги фикрлар