Нурафшонда нур таратган китоблар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимида (Нурафшон шаҳрида)

IMG_20220715_121745 IMG_20220715_132935

таниқли публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Раҳматилла Шералиевнинг «Меҳр манзиллари», истеъдодли шоир Зоҳиджон Оловнинг «Дўстни ҳам борида қадрланг» ва зангиоталик ёш қаламкаш Муниса Дилмуродованинг «Тинчлик барҳаёт бўлсин!» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, адабиётшунос Сувон Мели, «Саодат» журнали бош муҳаррири, шоира Мунаввара Усмонова ва бошқалар бугунги кунда миллий адабиётимизга, ижод аҳлига берилаётган эътибор ва шунга муносиб равишда яратилаётган асарлар, янги китоблар ҳақида сўз юритдилар.

Муаллифларнинг дил сўзлари адабиёт ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.

Айтиш ўринлики, бугунги кунда Тошкент вилоятида вужудга келган ўзига хос адабий муҳит ижод аҳлини илҳомлантирмоқда.

***

Адабий суҳбатда менинг 1987 йили атоқли адиб Пиримқул Қодиров билан Қибрай туман газетаси таҳририятида қандоқ ижодий учрашув ўтказганимиз ҳақидаги хотираларим барчани тўлқинлантириб юборди. Тингловчилар ўша даврда туман партия қўмитасида масъул лавозимда ишлаган Раҳматилла Шералиевнинг жасоратига ҳам қойил қолдилар.

292217949_142810721703718_5415954546935274842_n

Тўлқин Эшбек,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *