ОАВлар энди ДХМлардан рўйхатдан ўтказилади
Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси
давлат хизматлари марказига ўтказилди.
Шунингдек, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳам давлат хизматлари кўрсатиш марказига ўтказилган.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги «Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 1017-сон қарори асосида белгиланди.
Давлат хизматлари агентлиги
Ахборот хизмати
http://uza.uz/oz/society/oavlar-endi-dkhmlardan-r-ykhatdan-tkaziladi-20-12-2019?sphrase_id=4223098
Сўнгги фикрлар