Олий таълим миллий тараққиёт билан боғлиқ

Таълим-тарбияда миллатнинг, ҳалқнинг бугуни ва эртанги кун тақдири

мужассам. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда таълимни, хусусан, олий таълимни жиддий ислоҳ қилишга қаратилган фикрлари ўқув-тарбия жараёнини дунё стандартларига мослаштириш, турли йўналишдаги кадрларни мақсадли ва малакали тайёрлашга жиҳатдан катта аҳамият касб этади.

Бундай юксак мақсадга эришиш учун сўнгги йилларда ОТМ фаолиятида ҳам жиддий қадамлар ташланмоқда: моддий-техника базаси мустаҳкамланмоқда, илмий мактаблар фаолиятини йўлга қўйилмоқда, ўқув жараёнини кўпроқ амалиёт билан  боғлаш масаласига эътибор кучайган, лабораториялар замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланмоқда, ўқитувчиларнинг ойлик маошлари оширилиб, яшаш шароитларини яхшилаш борасида кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А. Абдувахитов давлатимиз раҳбари бугун олий таълим олдига қўяётган асосий вазифалар, ўқитувчи устозларнинг янги шароитдаги масъулияти, таълим тизимини янги сифат босқичига кўтаришнинг илмий-амалий йўллари хусусида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта–махсус таълим вазири А. Тошқулов таълимнинг сифати ва самарадорлиги миллий тараққиёт билан бевосита боғлиқлигига эътиборни қаратди. Шу боис, бу ишга илмий ва ижодий ёндашиш, ўз умрини яшаб бўлган эски андозалардан воз кечиш, ёш истеъдодларни замонавий билим, илмий янгиликлар, илғор педагогик тажриба билан қуроллантириш, ёшларда ташаббускорлик ва ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш зарур бўлади. Бунинг учун эса тажрибали устозлар ҳам, ёш педагоглар ҳам ўз маҳоратларини тинимсиз ошириб боришлари, Шарққа хос “Устоз-шогирд”  анъаналарини изчил давом эттиришлари зарур.

Ўзбекистон Миллий университети ректори И. Мажидов жамият тараққиётининг бугунги шиддати, дунёда кечаётган жараёнлар, янги Ренесанс сари дадил одимлаётган мамлакатимиз олдида турган вазифалар  ўқитувчиларнинг ҳар биридан янада самарали ишлашни талаб этаётганига тўхталди.

Миллий мақомга эга бўлган қадрдон  университетимизнинг илмий салоҳиятини ошириш, обрўсига обрў қўшиш, ҳар бир сабоқни талабалар онгига муҳрланиб қолишига эришиш, шогирдларимиз билан фахрланиб юриш, янада муҳими ўз фаолиятимиздан ўзимиз қониқиш ҳосил қилиш  ҳаммамизга насиб этсин.

                                                               

  Аҳмаджон Мелибоев,

ЎзМУ журналистика факультети доценти,

“Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири

https://nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/1583

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *