«ОЛИС-ОЛИСЛАРДА»

Ижод бўтонида

photo_2023-03-14_23-22-58

Шу номли китобчани 1970~йиллари мактаб кутубхонасидан олиб ўқиганимда 4-синфда эдим. Олис Сибирь тайгасидаги овчи ҳикояларидан иборат. Ўшанд тайгага боргим келган. Гап бунда ҳам эмас. Гап болалар адабиётига катта эътибор берган Шўро давлати сиёсати ҳақида.*Ликбез»лар ортидан бутун мамлакат бўйлаб кутубхоналар, етимхоналар ташкил қилган сиёсат ҳақида. 1930~йибллари АҚШда президент Франклин Рузвельт рафиқаси Элеонора халқ кутубхоналари ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Ўша пайтларгача саноқли адибларгина болалар учун асарлар ёзган: Саъдий ~ «Гулистон» ва «Бўстон», Абдураҳмон Жомий ~»Баҳористон», Чарлиз Диккенс ~»Оливер Твист», Жюль Верн ~ «Ўнбеш ёшли капитан», Редьяр Киплинг~ «Маугли»…
Шўро ҳукумати болаларга аталган асарлар ёзиш бўйича дастур ишлаб чиққанидан кейин бу мавзуда жуда кўплаб китоблар чоп қилинди. Катта адибларга ижтимоий буюртмалар берилди. Максим Горкий ~»Болалик», Корней Чуковский ~ «5 ёшдан 8 гача», Аркадий Гайдар ~ «Темур ва унинг командаси», Самуиил Маршак, Агния Барто Сергей Михалков… Ўзимизда Садриддин Айний ~ «Эски мактаб», Абдулла Қодирий асарларида болалик тасвирлари, Авлоний «Гулистони соний», Ойбек ~ «Болалик» қиссаси, Абдулла Қаҳҳор ~ «Ўтмишдан эртаклар», Чингиз Айтматов ~» Оқ кема», Ғафур Ғулом ~ «Шум бола», Ҳаким Назир ҳикоя ва қиссалари, шоир Қуддус Муҳаммадий шеърияти, Зафар Диёр, Қудрат Ҳикмат, Шурур Саъдулла, шоир Пўлат Мўмин даҳоси, Носир Фозиловнинг «Ёшликда берган кўнгли», устоз адиб Оқилжон Ҳусаннинг «Тоғда ўсган бола» си, бастакор Шермат Ёрматов феномени, Анвар Обиджон даври, Шурур Холмирзаев,, Турсунбой Адашбоев, Фарҳод Мусажонов, Сафар Барноев, Қамбар Ота, Эркин Усмон ва юзлаб ижодкорларни эслаш лозим бўлади. Устоз Худойберди Тўхтабоев номи бу рўйхатда алоҳида туради.
Уларнинг шогирдлари Шойим Бўтаев, Кавсар Турдиева, Дилшод Ражаб, Тўлқин Эшбек, Муҳаббат Ҳамидова, Хурсанд Ҳолиқов, Акром Аминов, Яҳё Тоға ва бошқалар ўзбек болалар адабиётида алоҳида ўрин тутади. Буни ўзбек болалари учун нашр этиладиган «Гулхан» журналида 1988~90 йиллари адабий муҳаррирлик қилганим давримдаги тажрибаларимга асосланиб ёзмоқдаман.
Болалар адабтёти ўша пайти кўлами катта адабиёт эди. Тиражлар миллионлаб эди. Болалар ҳали келажакда ким бўлишини билмайдиган даврда қўлига тушган китобдан танлайдиган давр. Шу жойда устоз Худойберди Тўхтабоевдан эшитганим: «Урушдан бир қўлидан ажраб келган аскар муаллиммиз эди. Уни чиройли эртак китоби бор эди. Бир кунга сўраб олдим. Беш етимни боқаётган бувим каттаси бўлганим учун иш буюради. Устоздан олган китобимни кун ёруғида ўқий туриьб, энам буюрганини эшитмай қолибман. Энамни жаҳли чиқиб, қўлимдаги китобни ўчочққа отди. Четлари куя бошлаган китобни оловдан олиб бағримга босиб ўчирдим ва бир ҳафта мактабга бормадим. Энам мактабга бор, деса ана шу китобни янгисидан олиб берсангиз бораман, дердим.
Бир куни ўша муаллим уйимизгв келиб, бошимни оёқлари орасига қисиб, омон қолган қўли билан қамчибаб кетимга ура бошлади. Энам қўлларига ёпишиб, мени уринг, китобни мен оловга ташлагандим» ~ дея ёлворди. Ўша муаллим соғ қолган биргина қўли билан қучоқлаганча ўзиям ҳўнг~ҳўнг йиғлади…»
Болалар адабиёти шўро даврида такомил топган жанр.
Шоира Нодира ёзганидай:
Гул очиланча хор иландир,
Очилди~ ўзга ёр иландир.
Бугунга келиб, сув ичган қудуғига тупираётганларга ҳеч нарса деёлмайман. Бог им судя. Бугун боласига китобмас, фақат егулик, кийим оберадиганларни тушунса бўлади. бизларгаям бу нарсаларни оталарииз олиб беришган. Аммо, арзон китоблар, болалар адабиётини ижоди, чоп этилиши ва тарғиботи билан давлат шуғулланган, болалар кутубхоналари, нашриётлари, гонарарлар бор эди. Болалар фильмлари, қўшиқлари, адабиёти бор эди…

 

Оллоёр Хўжандий,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

Усмон Носир мукофоти лауреати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *