ОЛМАЗОР ҚАСИДАСИ

Пойтахт шаҳримиз гавҳари Олмазор тумани ташкил топганининг 50 йиллигига

Олма – жаннат меваси, дерлар,

Олмазорим – жаннатмаконим!

Пойтахт шаҳрим дуру гавҳари,

Ўзбекона меҳрга коним.

Тошкентни гар узук деб билсак,

Унинг кўзи – гўзал Олмазор!

Илм-фаннинг ўчоғи бўлган,

Назмимизда ғазал – Олмазор!

Ислом илмин маркази бугун,

Эътиқоднинг қуёши ўзинг.

Кўп муқаддас китоблар ичра,

Ҳаётбахшдир айтган ҳар сўзинг.

Икки олам мунаввар этгай,

Хасти имом маърифат нури.

Бухорийнинг руҳи шод бунда,

Ҳадис илми – қалбимиз дури!

Бир асрки рўйи заминнинг,

Кўз ўнгида дорилфунун бор.

Абдурашид ўғли Мунаввар,

Асос солган маскан бизга ёр!

Берилган бу университетга,

Ўзбекистон Миллий мақоми.

Юздан ортиқ алломаларнинг,

Шу даргоҳда таралди номи!

Шифокор ва техник муҳандис,

Олий таълим даргоҳлари бор.

Коллеж, лицей, мактаблари ҳам,

Келажак-чун бўлур пойдевор.

Ватан ичра Ватан дегандек,

Шаҳар ичра шаҳарчалар кўп.

Талабалар шаҳарчасида,

Бахтли ёшлар камол топар хўп.

Олимларнинг шаҳарчаси ҳам,

Маърифатнинг асл зиёси.

Олим – олам кўрки, дегандек,

Ёшларга энг ибрат дунёси.

Шифокорлар шаҳарчасида,

Ибн Сино руҳи шод кезар.

Соғлом турмуш ҳаёт мезони,

Турмушимиз ҳар онда безар.

Кўҳна шаҳрим обидалари,

Олис мозий кўзгуси эрур.

Кўкалдоши бериб кўп чирой,

Маънавий нур таратиб турур.

Тошкентимнинг дарвозалари,

Машҳур бўлган азалдан-азал.

Бу кун замонавий бинолар,

Таърифига кам эрур ғазал.

Нон шаҳри, деб таърифлар нечун?

Муродига эли етган-да.

Қорақамиш бозорларига,

Азал-азал дуо кетган-да.

Файзи татир рўйи заминга,

Себзоридир ғурур тимсоли.

Таърифига тополмайсан сўз,

Балки шулдир бахтнинг висоли.

Олмазорнинг кўрки – «Сити»дир,

Кўҳна минорлардан виқорли.

Бунёдкорлик авж олди чунон,

Туман аҳли бу кун шунқорли.

Оталарнинг жасоратини,

Кўрсанг бу кун ғоят нашъали.

Собир Раҳим «Ғалаба боғи»,

Токи абад Тинчлик машъали!

Ўтганларнинг руҳи шод мудом,

Номи абад ўз бўстонида.

Хотиралар яшар абадий,

Фаробийнинг қабристонида.

Заҳматкаш эл яратур мудом,

Эрта-ю кеч шундоқ бўстонлар.

Олмазорим! Таърифинг битиб,

Ёзажакман улкан достонлар…

2

1

Тўлқин ЭШБЕК,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *