Оммалашиб бораётган «пойга»

Журфак талабаси Шаҳноза Ражабова ижод бўстонида ўз ўрнини топа бошлади, дейди мамнун бўлиб Дониш домла.

Инсон истакларининг чек-чегараси йўқ. Ҳаммасига етишишнинг эса ҳар доим ҳам иложи бўлмайди. Энг тўғри йўл: яхши ният қилиб, борига қаноат экан.

4

 Антиқа пойга

Бугун 16-24 ёшдаги ўсмир ёшлар (асосан қизлар) орасида антиқа «пойга» пайдо бўлибди. Энг кўп безанган «пойга»нинг ғолиби бўлармиш. Бу ёшдагиларнинг вазифаси ўрта-махсус касб-хунар коллежи, лицей ва олий ўқув юртларида таълим-тарбия билан машғул бўлиш, шу билан бирга бирор ҳунар эгаллаш эмасмиди, аслида? Улар нима қилишмоқда? Қўлига пул тушди дегунча биттаси қимматбаҳо телефон олса, иккинчиси сўнги русумдаги планшет олади. Биттаси яна «турецки», деб сотилаётган кийим-кечакдан қўша-қўша олса, энди иккинчиси «корейски», деган атир-упадан бир дунё харид қилади. Нима десангиз жавоб тайёр – сарпо учун. Тўйларга қилинаётган ортиқча ва кераксиз сарполарнинг ўзи бир алоҳида «пойга».

Бир мулоҳаза қилиб кўрайлик:

Аллақандай машҳур бренд остида чиққан ярим қарич шишадаги атирнинг нархи юз доллар экан. Уни бир ой ишлатиш мумкиндир. Китоб дўконида Лев Толстойнинг беш жилдли «Танланган асарлар»и ҳар бири ўттиз мингдан, жами бир юз эллик минг сўмга сотиляпди. Бештаси қучоғингизга сиғмайдиган бу китоблар нафақат сизга, балки, фарзандларингиз-у набираларингизга ҳам бир умр хизмат қилади.

Бу билан безак буюмларидан бутунлай воз кечиш керак, деган фикрдан йироқмиз. Аммо, юз доллар бўлмаса ҳам юз минглик атирни бир неча ой ишлатиш мумкин-ку. Арзон дегани – бу албатта сифатсиз дегани эмас.

 

Асл хазина йўқолмайди

Гувоҳи бўлганим бир воқеа:

Икки дугона дўкон айланди. Бири бармоқлари тўла бўлса ҳам яна узук ҳарид қилди. Иккинчиси эса: «Муаллиф устозим экан, излаб юрган эдим», дея мақтаб-мақтаб китоб сотиб олди. Бир неча кун ўтиб, уларни яна учратдим. Бири олган китобини ўқиганини айтиб, мақтаса, иккинчиси узугини ўғирлаб кетишгани айтиб, тинмай нолир эди. Бундан чиқди ўғри ҳам шу спорт турининг ишқибози экан.

Бу пойгачилар нарҳи осмон техника воситалари-ю қимматбаҳо тақинчоқларни йиғган билан бадавлат бўлиб қолмаслигини қачон тушуниб етаркан? Хақиқий бойлик нархи ва кўриниши билан эмас, эгасига ё жисмоний ё маънавий ва ёки иқтисодий манфаат бера олиши билан ўлчанади.

 

Тасаввур қилинг-а!

Бир тасаввур қилайлик:

Ёшлар ўртасида китоб сотиб олиш ва уни ўқиш пойгаси пайдо бўлса. Бир йилга бормай китоб жавонлари тўлиб кетса керак. Кутубхоналар, китоб дўконлари бўшаб, нашриётлар янги китоб чиқаришга улгуролмай қолса-я. Икки дугонанинг бири: «мен Қодирийни ўқидим» деса, иккинчиси: «мен уни ҳамма асарларини ўқиб бўлганман» деб турса. Йигирма ёшидан бу пойгани бошлаган ўспирин, ўттиз ёшида ўзи ҳам бирор илмий асар ёзиб, қирқ ёшигача бу борада дунё китобхонлари билан беллаша олса ажаб эмас…

Хулоса шуки:

Илмли, маърифатли ёшлар ҳар нарсанинг фойда-ю зарарини, меъёрини англашда ва унга амал қилишда хато қилмайди. Ҳаётнинг оддий бир қонуни: вақтинчалик обрў ва моддияти биринчи ўринда бўлган кишинингмаънавияти ўз-ўзидан қуйи эниб бораверади.

 

Шаҳноза РАЖАБОВА,

ЎзМУ Журналистика факультети талабаси

«Оила даврасида» газетаси, 10 сон, 10.03.2016

Вам может также понравиться...

Ответов: 8

  1. Шаҳнозахоннинг ижодига омад тилайман! Мақорлалари менга жуда ёқди.

  2. Shahnoza opaning maqolasi menga juda manzur bo’ldi . Kengi ijod namunaringizga ham omad yor bo’lsin!

  3. Exx qaniydi milliy liboslarimizni kiyib yurishga , ibo hayoda milliyligimizni targ’ib qilishda «poyga» uyishtirishsa mana bu foydali bo’lar edi.

  4. Shunday qizlar orasida bilimga poyga bolganida edi hozirgi oilalar poyi juda mustahkam bo’lardi. Arzimagan narsalar insonni tubdan o’zgartiradi ammo bilim marifatga yuksaklikka boshlaydi bilimli insonlar menimcha hech qacon xato qilmaydi

  5. Chakki emas! Bugungi kunda ommalashgan «poyga» turi juda yaxshi ochib berilgan. Omad keyingi ijodlarizda Shahnoza.

  6. Dilfuza Tillayeva:

    Shahnozaning barcha ishlarini kuzatib boraman. Dolzarb mavzudagi maqolalari ko’plarning e’tiborini tortgan. Juda yaxshi hamkasblarmiz. Ijodiga omad!

  7. Shohjahonning gapiga 1000000000000000000000000000000000000000000000000000000000000 klas

  8. Dolzarb mavzuni qalamga olgan jurnalistga omad tilagan holda maqoladagi ayrim kamchiliklarni aytib o’tsam maqsadga muvofiq bo’ladi, deb o’ylayman.
    Maqolada «…uzugini o’g’irlab ketishgani aytib…» degan jumlaga ko’zim tushdi. Bu yerda ketishgani so’ziga yana bitta -ni qo’shimchasi qo’shilishi kerak.
    Maqolada poyga so’zi qo’shtirnoq ichida berilgan, tabiiyki biz bilgan yugurish poygasi, suzish poygasi kabi sport musobaqalarini anglatmaydi. Ammo maqola so’ngida biz so’z yuritayotgan poyga sport turi deb atalgan. Menimcha, bu uslubiy xato

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *