Польшалик олимлар билан давра суҳбати

Халқаро илмий ҳамкорлик таълим тараққиётининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Польша Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда қатор таълим муассасалари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

п1

ЎзМУ Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Давлатбой Жумабоев ўқув даргоҳимизда амалга оширилган ишлар, хусусан, электрон таълим тизими йўлга қўйилгани, халқаро Тил маркази ташкил этилгани ва истиқболлари, айни пайтда дунёдаги энг илғор мамлакатлар олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларидан андоза олинаётгани, келгусида ўша давлатлар университетлари билан талабалар алмашинуви йўлга қўйилишига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида атрофлича сўз юритди.

п3

Justyna Kulpa Польша Фан ва олий таълим вазирлиги экспертлари Olha Vyshnevska, Michal Sobczyk, Польша экология ва менежмент университети вакили Ирина Лапановска, Jagiellonian университети вакили Алина Озерианскалар Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилаётган ишлар катта қизиқиш уйғотганини таъкидладилар.

Улар Польша олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ёш тадқиқотчилар ва талабаларнинг ўзаро тажриба алмашишларини доимий равишда йўлга қўйиш юзасидан ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини баён этдилар.

п2

Давра суҳбатида халқаро алоқалар, илмий ҳамкорлик истиқболларини янада такомиллаштириш борасида истиқбол режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олинди.

 Эркин Усмонов,

ЎзМУ газетаси мухбири

www.nuuz.uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *