Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев президентлик фаолиятини бошлаганидан
буён мамлакатимиз вилоятлари, шаҳару қишлоқлари бўйлаб қанча сафарларда бўлдилар, халқ билан мулоқотлар қилдилар, мутасаддиларга топшириқлар бердилар, улкан ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қарорлар қабул қилдилар… Биргина Олий Мажлисга мурожаатномасида қанча вазифалар белгиланган эди?
Хўш, ана шу қарорлар-у топшириқларнинг қанчаси қай даражада амалга оширилди, кўнгилдагидек бажарилди? Албатта, бажарилганлари ҳақида ОАВда қувонч ва фахр-ифтихор билан ёритилмоқда. Бажарилмаганлари, пайсалга солинаётганларичи? Бу ҳақда ҳам ОАВда албатта бонг уриб бормоғимиз зарур.
Тасаввур қилинг, давлатимиз раҳбари бошлаган ислоҳотлар, хайрли ташаббуслар юз фоиз амалга оширилган тақдирда жамиятимиз қай даражада тараққиётга эришади, ҳаётимиз қанчалик фаровонлашади, халқимиз қанчалик рози бўлади!
Демак, жим туришга ҳаққимиз йўқ!
Мамлакатимизнинг етакчи Ахборот агентлиги — ЎзА сайтида ёритилган қуйидаги мақолалар ва уларнинг САРЛАВҲАлари бардавом бўлмоғи лозим, дейди Дониш домла барча қалам аҳлини, миллатларпар ва ва юртпарвар зиёлиларни улуғвор ҳаракатларга даъват этиб.
***
Сурхондарёда Президент топшириғи нега бажарилмади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19-20 январдаги Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида ушбу масала бўйича ҳам дастур ишлаб чиқилганди.
Дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан маданий кўнгилочар масканларда ҳордиқ чиқаришга нима етсин? Шундайку-я..! Бироқ, сиз яшайдиган ҳудудда бундай имконият яратилмаган бўлса, бу ҳақда орзу қилмай қўяқолинг!
Термиз тумани Учқизил қўрғонида яшовчи аҳоли бу борада тақдирига тан берганлардан десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз! Нега дейсизми? Туман марказида жойлашган “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғидаги аянчли аҳволни яхшилашга доир аҳоли эътирозларига мутасаддилар пинагини бузмагач, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасда…
Термиз тумани ҳокимининг 2015 йил 7 майдаги 677-сонли қарорига биноан ушбу дам олиш маскани туман маданият бўлими тасарруфига ўтказилгач, аҳвол яхшиланишига умид қилинганди. Бироқ, умидлар яна саробга айланди…
Маълумотларга кўра, “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи 2004 йилда ишга туширилган бўлиб, умумий ер майдони 4 гектарни ташкил этади. Боғ ҳудудидаги 437 туп дарахтлар суғориш тизимидаги муаммолар сабаб, бирин-кетин қуриб бораётир.
Истироҳат боғидаги 3 та аттракцион 1978 йилда ўрнатилган бўлиб, ҳозир тамомила яроқсиз ҳолга келиб қолган. Йўлаклар таъмирталаб, ўриндиқлар синган, ҳожатхона… Умуман айтганда, истироҳат боғидаги неки бор — ҳаммаси ўз “умри”ни ўтаб бўлган. Бу ердаги спорт майдончалари, маъмурий бино, яшил майдончалар вақт ўтгани сайин бузилиб, вайрона бўлиб, маданият ва истироҳат боғидаги умумий манзарани“безамоқда”.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19-20 январдаги Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида Термиз туманидаги “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи моддий техник базасини тубдан яхшилаш ва модернизация қилиш бўйича ҳам дастур ишлаб чиқилганди.
Унга кўра, мазкур истироҳат боғида аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг маданий дам олиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида янги спорт майдончаларини қуриш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш, бир неча замонавий аттракцион ва ўйин қурилмаларини ўрнатиш, шунингдек, сув ҳавзаси, амфитеатр, мусиқали фаввора, савдо ва умумий овқатланиш шохобчаларини қуриб, ишга тушириш белгиланганди.
Афсуски, ишлаб чиқилган дастур ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Амалий ишдан эса ҳамон дарак йўқ.
Аслини олганда вилоятдаги энг йирик Учқизил кўли ёнида жойлашган ушбу маданият ва истироҳат боғи ўзининг қулай жойлашувига кўра, ҳар қандай сармоядор — инвестор эътиборини ўзига тортади. Бу жиҳатни бежизга урғуламадик.
Туман раҳбарлари, маданият бошқармаси ва ёки маданият ишлари вазирлиги истироҳат боғидаги аҳволни яхшилаш учун сармоя кераклигини рўкач қилиши табиий. Маҳаллий ёки хорижий сармоядорни бу ерга олиб келиш учун ҳам хоҳиш, истак, иштиёқ ва ҳаракат керак. Шундай эмасми?!
http://uza.uz/oz/society/surkhondaryeda-prezident-topshiri-i-nega-bazharilmadi-24-11-2018
***
Президент қарорининг жойлардаги ижроси қандай бўляпти?
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 23 май куни «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Жиззах вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида «Ёнғин хавфсизлиги куни» муносабати билан ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракатланиш лозимлиги тўғрисида кўргазмали машғулотлар ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 23 май куни «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, ёнғин хавфсизлигини барча даражада таъминлашга доир фаолиятни такомиллаштириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объектлар ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилган.
Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар чоршанбаси «Ёнғин хавфсизлиги профилактикаси куни» этиб белгиланган. Шу муносабат билан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Бахмал тумани ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутасаддилари томонидан амалий машғулотлар ташкил этилди. Машғулотлар давомида ёнғин чиққан ҳолатларда биринчи навбатда нима қилиш лозимлиги, тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчиришнинг энг тезкор усуллари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
http://uza.uz/oz/society/prezident-arorining-zhoylardagi-izhrosi-anday-b-lyapti—24-11-2018
Assalomu aleykum ustoz! Sizning Хўш, ана шу қарорлар-у топшириқларнинг қанчаси қай даражада амалга оширилди, кўнгилдагидек бажарилди? Албатта, бажарилганлари ҳақида ОАВда қувонч ва фахр-ифтихор билан ёритилмоқда. Бажарилмаганлари, пайсалга солинаётганларичи? Бу ҳақда ҳам ОАВда албатта бонг уриб бормоғимиз зарур. yozganlaringizni o’qib shuni aytmoqchimanki, biz nafaqat jurnalist balki shu yurt fuqarosi sifatida bu qonunlar ijrosiga befarq bo’lmasligimiz lozim. Uning asosiga esa farovon hayotimizni qurmog’imiz kerak. Shu o’rinda buning amaldagi natijasining deyarli yo’qligining asosiy sababi bizning o’zbek ekanimizdadir. Oddiy hayotimiz timsolida olsak, ta’lim muassasamizda o’z huquqimizni talab qilsak, kursdoshlarimiz nazlida » zakunchi» ga , ustozlarimiz fikricha tarbiya ko’rmaganga chiqib qolamiz. Aslida biz haqimizni talab qilayotganimizni chunishmaydi. Buning sababi ular o’zbekchilik kushandasiga aylangan manqurtlardir. Buni jamiyat miqyosida baholasak, jurnalist sifatida tahlil qilishimiz qaysidir amaldorlar uchun pisqisod qilayotgan qoralovchiga, tomoshabinlar uchun kimningdir ortidan gapiruvchi g’iybatchi shaxsga aylanamiz. Bu degani bizda hali ham demokratiya to’laqonli emasligining bir ko’rinishidir!!! Agar mening so’zlarimni maqulamasangiz ham , bu fikrimni o’zgartirmayman.
Танқидий-таҳлилий фикрингизга қўшиламан, албатта. Фақат, салбий гап-сўзларга «ўзбекчилик» иборасини қўшмаслигингизни маслаҳат бераман. Ўзбекчилик — буюк аждодлардан қолган бебаҳо мерослар-у келажакка бўлган ишонч ва умидлар уммонидир. Ўзбекчилик — ғоят буюк тушунча ҳисобланади! Сиз танқид қилган ғийбатчи, фисқу фасодчиларга нисбатан ўзбек сўзи ҳайф! Улар сиз ёзгандек — манқуртлар, десак тўғрироқ бўлади. Ўзбек — Сиз, Мен ва барча эзгу мақсадли миллатдошларимиз, асл Инсонлардир. Ўзбекчилик — бизнинг маънавий қадриятларимиз ҳосиласидир. Шерали Жўраев маромига етказиб куйлаганидек, Ўзбек элим жаҳонда ягона гулдир!