Собиқ талабанг «қопқон»га тушса…
2002-2004 йилларда ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетида ўқитган
талабаларим орасида Саид-Абдулазиз Юсупов деган йигит эътиборимни тортган эди. «Яна ўн, йигирма, ўттиз йил деганда сизлар жамиятимизнинг ишонган тоғлари — етакчи кадрларига айланасизлар. Шундоқ улуғ мақсаду марраларни кўзлаб соҳа сирларини пухта ўқиб-ўрганинглар, етук кадр, комил инсон бўлиб камолга етинглар!» дея сабоқ бергандик. Йиллар ўтиб Саид-Абдулазизнинг журналистика майдонида ярқ этиб пайдо бўлганидан, масъул лавозимда фаолият кўрсатаётганидан қувонгандик. Қуйидаги нохуш хабарни ўқиб, дилимизнинг бир чети дарз кетди… Агар у чиндан ҳам жиноят ботқоғига ботган бўлса, бунинг учун ўқитувчилари ҳам айбдормиз, деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам ҳақиқат қарор топсин, адолат тантана қилсин илоҳим, дейди Дониш домла. Бу барча шогирдларимизга, ёш журналистларга катта сабоқ бўлсин.
Сўнгги фикрлар