“Соғлом турмуш тарзининг етти қоидаси”
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази, “Ёшлик”талабалар шаҳарчаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси билан ҳамкорликда “Ёшлар соғлом ҳаёт тарафдори” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Уни университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров кириш сўзи билан очиб берди ҳамда йиғилганларга мутахассисларни таништирди. Сўзи давомида жисмоний тарбиянинг инсон баркамоллигидаги аҳамияти ҳақида тарихдан мисоллар келтирди:
— “Соғлиқ истасанг – югур, кучли бўлишни истасанг – югур, доно бўлишни истасанг – югур” дея қадимги юнонлар инсонларни соғлом тарзига ундаган, — деди Аброр Хидиров. — Оддий аҳолидан тортиб олимлар, давлат амалдорларигача жисмоний тарбия билан шуғулланган. Зеро, улар соғлом турмуш тарзи маънавий камолотнинг бош бўғини эканини яхши англаган.
Тарихчи олимдан сўнг “Соғлом турмуш тарзининг етти қоидаси” мазуидаги марузаси билан “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси терапевти Зулхумор Жалолова, “Ёшлар – соғлом ҳаёт тарзи тарафдори”мавзуида маърузаси билан университет тиббий бўлими бошлиғи Рустамова Раъно тадбирни давом эттирди.
Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган, қийнаётган саволларига жавоб олди.
ЎзМУ Матбуот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/383
Сўнгги фикрлар