Талабалар имконияти чекланган болаларга хайрия концерти уюштирди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар
факультети Ижтимоий иш кафедраси ташаббуси билан Эски шаҳар савдо-кўнгилочар марказида Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари кунига бағишлаб, «Имконияти чекланган болаларни ижтимоий-маданий мослашув тизимини такомиллаштиришнинг илмий-услубий асослари» ва «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатишда талабаларнинг волонтёрлик қобилиятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ананавий хайрия концерти бўлиб ўтди.
Концертда махсус болалар 1-2-сонли «Мурувват» уйлари, Республика болалар ижтимоий мослашув марказидан болалар таклиф этилди.
Тадбирда Ижтимоий иш кафедраси профессор ўқитувчилари, талабалари, магистрлари, Эски шаҳар Савдо-кўнгилочар маркази, Эвос ходимлари ва Ёшлар иттифоқи Олмазор туман кенгаши фаол иштирок этди.
ЎзМУ Ахборот хизмати
Yordam deganda faqat ma’lum bir mablag‘ tushunilmaydi albatta, oddiy insonlar o‘z xizmatlarini, qandaydir kasb egasi o‘z kasbini imkoniyati cheklangan insonlarga o‘rgatish orqali ham yordam ko‘rsata oladilar. Yoki bo’lmasam ularning quvonchiga sabab bo’lishlik ham asli eng katta baxt. Bizning ham » Baxt ulash » nomli xayriya fondimiz aynan shunday savobli ish yo’lida o’z faoliyatini olib bormoqda. Har bir inson ezgu yo’lidan adashmasin.