Тилимизни асрайлик ва бойитайлик
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил
21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижтимоий ҳамда сиёсий ҳаётимизда ғоят муҳим воқелик бўлди, шунингдек, юртбошимиз ташаббуси билан 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиши барчамизни янада қувонтирди.
Бугунги кунда мамлакатимизда демократик ислоҳотлар сари одимлнааётган бир даврда тилимизга бўлган ҳурмат, эътибор, унинг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан оширилиши оламшумул аҳамиятга эга бўлиб, барча илмшунослар, адабиётшунослар, мутахассисларни она тилимизни софлигини сақлаш, унинг луғатни бойитишга, такаомиллаштиришга масъулият билан ёндашган ҳолда кенг кўламли ишлар олиб боришига замин яратди десам муболаға бўлмайди.
Айниқса, куни кеча дунё юзини кўрган 5 томлик “Ўзбек тилининг изоҳли лўғати”нинг янги нашри ўзбек адабий тилининг сўз бойлигини тўплаш, тавсифлаш билан бирга, нутқ маданиятининг юксалиишга ҳам хизмат қилиши, кенг ўқувчилар эҳтиёжини ҳам қониқтириши табиий ҳолдир.
Китобни қўлимга олар эканман, энг аввало унинг ташқи кўриниши мени ўзига тортди. Сифат жиҳатдан ҳамяхши ишланган бўлиб,уни варақлар эканман луғат ичида терилган марварид сўзлар, уларга келтирилган изоҳларни ўқиб, хурсандчилигим чеки йўқлиги, они тилимизни ривожлантиришда, олиб бораётган фаолиятимда масъулият билан ёндашишга, миллий-маданий қадриятларимиз қаторида она тилимизни кўрки таровати билан авлодларга етказишда бор куч имкониятимни сафарбар этишга янада туртки бўлди.
Сўз ва сўз атамаларини ўз ичига олган луғатнинг мобил иловаси тайёрланганлиги, кенг жамоатчилигимиз учун ундан фойдаланишда анча енгиллик яратилганида ҳамдир. Қаерда бўлманг, ундан бемалол фойдалана олиш имконияти мавжуддир.Бундай хайрли ишларни давом эттирилиши давлат тилининг халқаро миқёсидаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқаларини белгилашда,халқимизнинг нутқ бойлигини оширишга хизмат қилади. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти буюртмаси билан тайёрланган ушбу луғатни йиллар давомида расталардан тополмай юрган биз каби инсонлар учун энг керакли кўзгу бўлди.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, Тил – миллат кўзгусидир,миллий-маънавий бойлигимиз ҳисобланмиш она тилимизнинг тақдири ва келгуси ривожи учун барчамиз бирдек масъулмиз.
Нигора МИРЗАЕВА,
Олмазор тумани ҳокими маслаҳатчиси
“Янги Ўзбекистон” газетаси, 2020 йил 30 июнь сонидан олинди
Сўнгги фикрлар