Фуқаро муҳофазаси мураббийлар эътиборида

13 октябрь – Табиий офатлар хавфини камайтириш халқаро куни

фу1

ла4

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Мураббийлар кенгаши йиғилишида “Фуқаро муҳофазасини таъминлаш – ҳаёт асоси” мавзуида сўз юритилди.

– Талабалар ҳозирданоқ жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳар хил кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, табиий офатлардан одамларни қай йўсинда қутқариш борасида етарли даражада билим ва тасаввурларга эга бўлиши лозим,– деди Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров.– Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген офатлардан ҳимоя қилиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда фавқулодда ҳолатлар юз берганда ёшларни тўғри ҳаракатланишга ўргатиш мақсадга мувофиқдир.

Йиғилишда ҳар бир факультетда ўтиладиган “Ахборот ва мураббийлик соатлари”да талабаларга бу мавзуда тегишли кўргазмалар асосида машғулотлар ўтказилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *