Замонавий журналистикада инновацион ёндашувлар

2019 йил 12 апрель куни 11:00 да Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (№133-Ф. 25.02.2019 й.) “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги режасига мувофиқ, Журналистика факультети “Аудиовизуал ва интернет журналистика” кафедрасининг “Аудиовизуал ва интернет журналистика: назарияси, амалиёти ва таълим жараёнида инновацион ёндашувлар” мавзуида анъанавий VI Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Республика миқёсида ўтказиладиган Илмий анжуманда ЎзМУ Журналистика факультети, бошқа олий ўқув юртлари турдош факультет ва бўлимлари профессор-ўқитувчилари, талабалари, магистрант ва докторонтлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон МТРК таркибидаги телеканаллари раҳбарлари ва амалиётчи журналистлар иштирок этди.

Жумладан, конференция иши доирасида замонавий журналистика масалалари таълим жараёнида жаҳон илғор тажрибаси ва инновацион педагогик технологияларни қўллаш; аудиовизуал журналистика ва медиа таълимнинг замонавий тенденциялари; аудиовизуал ва интернет журналистика бўйича илмий-тадқиқот методологияси масалалари; журналист кадрлар тайёрлаш масалалари; журналистика, оммавий коммуникацияда тил ва таҳрир масалалари; кино публицистика назарияси ва амалиёти, журналистика тарихи ҳамда ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб масалалари бўйича “Спиндокторинг – янгиликлар менежменти”, “Сўз ва тасвирнинг коммуникацион имкониятлари”, “Фолъклор кинодраматургиянинг асоси сифатида”, “Тележурналистик фаолиятда замонавий мултимедиа технологияларни тадбиқ қилиш масалалари”, “Теленутқ – оммавий коммуникатив нутқ тури ”, “Журналистика соҳасида кадрлар тайёрлашда инновацион ёндашув” каби қизиқарли ва долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.
— Бугунги тадбир журналистикада ўзига хос янги фикр ва янги ёндашувлар, талабаларимизнинг илмий изланишлари, таҳлилий хулосаларига бой илмий мубоҳаса форматида ўтди, — деди Журналистика факультети доценти Гулнора Нишонова. — Асосийси илм билан амалиёт муштараклиги сезилди. Ўзбекистон телерадио компаниясидан, журнал таҳририятидан, шу билан бирга Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетидан ташриф буюрган меҳмонлар ижодий ва илмий муҳитни сезди, факультет истиқболига умид боғлади.
Шунингдек, юртимизда журналист кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг ўқув базасини яхшилаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, талабаларга замонавий инновацион ёндашувлар билан дарс ўтиш каби масалалар хусусида ҳам ўзаро фикр алмашилди.
— Сўнгги йилларда кафедра  кадрларга бўлган алоҳида эътибор натижасида кўплаб ёш педагоглар иш ва амалий фаолиятга жалб этилди, — дейди ЎзМУ журналистика факультети “Аудиовизуал ва интернет журналистика” кафедраси мудири Шавкат Ибрагимов. — Кафедра магистрантлари Республика миқёсида ўтказилган “Йилнинг энг ёш журналисти” танлови ғолиби, “Олтин қалам” миллий мукофатида ЮНЕСКО ташкилотининг совриндори бўлди.
Республика илмий-амалий конференция натижалари ва материаллари асосида илмий тўплами нашр этилди. Илмий анжуманда тингланган энг яхши маъруза ва илмий хабарлар махсус сертификат билан тақдирланди.
Алишер ЭСОНОВ,
Журналистика факультети талабаси
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-univercity/407

You may also like...

3 Responses

  1. Assalomu aleykum ustoz. Suratlardan so’ng yozilgan gapda «doktoront» deb xato yozilibdi, aslida «a» harfi bilan yoziladi ya’ni «doktorant» deb. Bundan tashqari uchinchi xat boshida yozilgan gaplar orasida “Сўз ва тасвирнинг комуникацион имкониятлари”da «kommunikatsiya» soʻzida ikkita «m» harfi qo’llanilishi lozim.

  2. Assalom-u alaykum,ustoz, kursdoshim Gulruxning gapi to’g’ri — imloviy xatoliklarga yo’l qo’yilgan,lekin dugonam ham yozgan kommentariyalariga e’tiborli bo’lsalar foydadan holi bo’lmaydi.Sababi Gulrux ham imloviy,ham punktatsion xatoliklarga yo’l qo’yganlar.Masalan,»Assalomu aleykum» emas,»Assalom-u alaykum» bo’ladi hamda «ya’ni» bog’lovchisidan avval vergul (,)qo’yiladi.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>