Халқ билан ҳамнафас маҳалла оқсоқоллари

Маҳалла оқсоқоллари халқ билан ҳамнафас яшаши зарур.

Ўз номи билан — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўлганига яраша маҳалла етакчилари ҳамиша эл орасида юриши талаб этилади. Муаҳҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида зиммасига юклатилаётган вазифаларни сўзсиз бажариш билан бир қаторда халқ билан мулоқотни бир дам бўлса-да канда қилмаслиги лозим. Маҳалла етакчилари эл орасида юриши керак

Машҳур “Суюнчи” фильми оддий кино эмас, балки, бугунги маҳалла етакчилари учун аслида катта сабоқ, намуна экан! Қишлоқ (маҳалла) файзи бўлишган Анзират буви бошлиқ онахону отахон (Ғани Аъзамов) ҳамиша эл орасида юрадилар. Ҳар бар оиланинг дарди ила яшайдилар. Кимларгадир маънавий мадад беришса, баъзи оқибатсиз ўғил ёки тарбияси мундайроқ кимсаларга тўғри йўл кўрсатиш билан машғул бўладилар.

1 2

Хўш, бугун ўша Анзират буви ва унинг “команда”сидек маҳалласига файз киритиб юрган нуроний отахону онахонларимизнинг ўрни қандай?

Маҳаллаларда уларга етарлича эътибор берилаяптими?

Халқ билан мулоқот – фақат идорада бўлмайди.

Айтайлик, маҳалла фуқаролар йиғини раиси муҳташам хонасида ўтириб олиб, фақат ҳокимлик ва бошқа юқори ташкилотлардан келган топшириқларни бажара олади. У шу бинога бош уриб келишган фуқароларнигина арзу додини тинглаши мумкин.

Бироқ, халқ билан мулоқот қилиши учун бу етарли эмас…

Халқ билан мулоқотни узвий равишда йўлга қўймоқ учун – аввало халқ ичига қучоқ очиб бормоқ зарур! Бунинг учун маҳалла етакчисига кўпроқ имконият яратиб берилиши мақсадга мувофиқдир.

Ҳар бир маҳалла файзи-ю ободлиги шу гўшада яшаётган инсонларнинг ўзларига боғлиқ.

Маҳаллани Ватан ичра Ватан, дея бежиз таърифлашмаган.

Оиланинг қадрига етган инсон маҳалла меҳрини ҳис этиб яшайди, ўзи ҳам шу Ватан ичра Ватан ҳисобланмиш маҳаллага нафи тегиб юради.

Бугун маҳаллаларимизда меҳр-оқибатли, саховатли, серфайз инсонлар жуда кўп. Афсуски, улар маҳалла фуқаролар йиғини атрофида унчалик уюшмайдилар… Маҳалла фуқаролар йиғинига асосан “ўлдим-куйдим” дейдиган ташна кимсалар бош уриб келадилар… Бундай муҳит ҳар қандай кишининг асабларини толиқтиради, чарчатади…

Бироқ, маҳалла фуқаролар йиғинини ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайди…

Ана шундай турфа муаммоларни мудом ижодий ҳал этмоқ учун маҳалла етакчилари ҳар томонлама билимли, дунёқараши кенг, малакали бўлиши талаб этилмоқда. Маҳалла муаммоларини ҳал этишда ана шу билим ва малака муҳим ўрин тутади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида айни кунларда бир гуруҳ фуқаролар йиғини раислари малака оширмоқдалар.

Бугун улар билан “Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг вазифалари ҳамда уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тариб-таомиллари” мавзуида суҳбатлашдик.

Мавзу режаси қуйидагича бўлди:

  1. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчисининг фаолиятини ташкил этиш ва унинг вазифалари.
  2. “Кексалар маслаҳати” гуруҳининг вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон Қарорида кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.

“Кексалар маслаҳати” гуруҳининг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда кенг фойдаланиш, уларнинг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишини таъминлашдан иборат.

“Кексалар маслаҳати” гуруҳининг асосий вазифалари:

маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида» Қонунида белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони асосида маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга кўмаклашиш;

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва огоҳлигини ошириш, жаҳолатга қарши таъсирчан ҳамда кучли маърифат тарғиботини, умумтаълим мактабларида кийиниш маданияти, ўқувчиларнинг давоматини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш, миллий урф-одат, анъана ва маросимларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда йўл-йўриқ кўрсатиш;

маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш-да фуқаролар йиғинига кўмаклашиш;

кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат ва жамоат ташкилотларига кўмаклашиш;

маҳаллаларда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия машғулотлари гуруҳларини шакллантириш, кексаларни оммавий спорт мусобақаларига кенг жалб этишда фаоллик кўрсатиш;

ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалга оширилишида фаоллик кўрсатиш;

лоқайдлик, оилавий келишмовчиликлар ва ёшлар ўртасида «оммавий маданият» кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишини олдини олиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик муносабатини шакллантириш;

кексалар орасида спорт-соғломлаштириш, муваффақиятли қариш, саломатлик учун шахсий масъулиятни юксалтириш каби тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

ижтимоий ҳимояга олинган ёлғиз кексаларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши, қаровчисиз қолган фуқароларнинг амбулатор-стационар ҳамда уй шароитида даволаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга тиббий-ижтимоий хизматларнинг ташкил этилишини назорат қилиш;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган пенсия ёшидаги кишиларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви, бандлигини таъминлаш, пенсия ёшидаги кишилар учун меҳнат ярмаркалари ташкил этилишига кўмаклашиш;

«Мурувват» ва «Саховат» уйлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, эҳтиёжманд, боқувчисиз қолган ёлғиз кексаларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш;

тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, ижтимоий табақаланишга йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича маҳаллада тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш;

илм-фан, санъат, ҳунармандчилик, касаначилик, томорқа маданияти, тадбиркорлик каби турли соҳалар бўйича катта ҳаётий ва касбий тажрибага эга кексалар иштирокида аҳоли орасида тадбирлар ўтказиш;

Ҳаж ва Умра зиёратларига тавсия этиладиган фуқаролар бўйича таклифлар бериш;

ёлғиз кексалар ҳамда пенсионерлар учун тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга мунтазам саёҳатлар уюштириш.

Гуруҳ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ижтимоий-маънавий вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллалардаги тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғинларига таклифлар киритиш;

ёшларни миллий менталитетимизга мос руҳда тарбиялаш, уларда кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантириш, ножўя қилмишлар ва урф-одатларимизга зид хатти-ҳаракатлардан қайтаришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускор, фидойи кексаларни «Меҳнат фахрийси», «Мўътабар аёл» ва «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонларига тавсия этиш бўйича таклифлар киритиш;

фуқаролар йиғинларига мурожаат этган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, келиб тушган мурожаатларни таснифлаш асосида халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ишларига кўмаклашиш;

заруратдан келиб чиқиб, ўз мажлислари ва тадбирларига давлат органларининг масъул ходимларини таклиф этиш;

маҳаллаларда кексаларнинг муаммоларини, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, бартараф этиш бўйича масъулларга тавсия бериш;

тўйлар ва бошқа маросимларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадриятларимиз ва ибратли анъаналаримизни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

Гуруҳлар қуйидаги таркибда шакллантирилади:

республика гуруҳи — вазирликлар, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган, муайян тармоқ тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшган, катта ҳаётий ва амалий тажриба ҳамда маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича мустақил таклифларга эга ижтимоий фаол жамоат арбоблари, олимлар ва экспертлар;

вилоят ва туман (шаҳар) гуруҳлари — муайян соҳада раҳбарлик лавозимларида ишлаган, катта ҳаётий ва амалий тажрибага, маҳалланинг мавқеини юксалтириш бўйича амалий таклифларга эга бўлган, юқори обрў-эътиборга сазовор кишилар, олимлар, ижодкорлар ва экспертлар;

маҳалла гуруҳлари — маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, кишиларни ортидан эргаштира олиш малакасига эга бўлган, аҳоли орасида обрў-эътиборли, бошқаларга ибрат бўладиган кекса авлод вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг нафақадаги ходимлари.

Жамоатчилик тузилмаси 15-20 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилиб, тегишли кенгашлар бошқаруви томонидан тасдиқланади.

Гуруҳнинг фаолиятини ташкил этиш

Гуруҳ раҳбари тегишли бошқарув раислари тавсиясига кўра гуруҳ аъзолари орасидан сайланиб, гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

Гуруҳ бир ойда бир марта (зарурат бўлганда навбатдан ташқари) чақиртирилади.

Гуруҳ томонидан муҳокама этилган масалалар баённома тарзида расмийлаштирилади ҳамда тегишли кенгашларга тақдим этилади.

Гуруҳ фаолиятини тегишли кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари мувофиқлаштиради.

Гуруҳ аъзолари пенсияга чиққунга қадар фаолият кўрсатган соҳаси бўйича тармоқларга бириктирилади.

Республика гуруҳи аъзолари ҳудудларга мувофиқлаштирувчи сифатида бириктирилади.

Мавзу режаси давоми қуйидагича эди:

  1. Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари.
  2. Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳини шакллантиришда, иш режаларини ишлаб чиқишда эътибор қаратадиган масалалар.
  3. Фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи ишини самарали ташкил этиш тартиб-таомиллари.

– Тегишли норматив ҳужжатларда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифалари қуйидаги белгилаб қўйилган:

фуқаролар йиғини ва унинг органларида иш юритишнинг тўғри ташкил қилиниши ҳамда самарали олиб борилишини, шунингдек, қарорларни ижро этишга доир ишларни ташкил этиши;

тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этиши;

эгасиз мол-мулкни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мерос тариқасида ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш чораларини кўриши;

камбағал оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек, табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг моддий ва уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиши;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик ишларини ташкил этиши;

кексаларнинг, айниқса ёлғиз кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриши, уларга моддий кўмаклашиш, қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиши;

тегишли ҳудудда байрам кунлари ва муҳим саналар билан боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиши;

рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний қарашларини мажбуран сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этиши, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши;

тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос объектларини сақлаш юзасидан маҳалла аҳолиси орасида тушунтириш ишларини амалга ошириши;

ҳар чоракда ўз маҳалласи ҳудудидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва Халқ қабулхоналарига тақдим этиб бориши, бажарилмаган ишлар юзасидан юқори турувчи ташкилотга ёхуд ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдимнома киритиши;

кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ҳамда «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг фаолиятини ташкил қилиши;

фуқаролар йиғини маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этиши;

фуқаролар билан муносабатларда одоб-ахлоқ қоидаларига қатьий риоя этиши;

давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифода этиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шу жумладан халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига фуқаролар йиғини фаолиятига доир масалалар юзасидан таклифлар киритиши ва уларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиши;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига ва бошқа корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритишига;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарининг:

ҳудудда хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли ишларни ташкил этиши;

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши;

ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиши;

ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориши, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга кўмаклашиш чора-тадбирларини амалга ошириши;

ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳити ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириши;

эрта никоҳларнинг олдини олиш, нотинч ва муаммоли оилалар билан манзилли ишлаши;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш чораларини кўриши;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаб, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиб, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориши ҳамда уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиши;

оилада турмуш маданиятини шакллантириш, хонадонларда санитария-гигиена қоидаларини кенг тарғиб этиш ишларини ташкил этиши;

оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёш қизларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириши ҳамда мазкур тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиши;

фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси ҳамда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкил этиши ва мувофиқлаштириб бориши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб ҳал этиши;

хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида фуқаролар йиғини кенгаши ва ваколатли давлат органига мурожаат қилиб, бажарилмаган тақдирда, маҳалла раиси (оқсоқоли) орқали юқори турувчи ташкилотга ёхуд ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдимнома киритишига;

Айтиш жоизки, юқорида қайд этилган вазифаларни маҳалла оқсоқоли ўз маслаҳатчилари ва бошқа фаоллари билан биргаликда ва баҳамжиҳатликда амалга оширадилар.

Интерфаол тарзда ўтказилган ўқув машғулотида фаол маҳалла оқсоқоллари бу борада ўз тажрибаларини ҳам ўртоқлашдилар.

 

Тўлқин Эшбек,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди,

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

республика Маънавият ва маърифат маркази

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *