Бу хушхабар http://uchildiz.uz сайти фаол ҳамкори Аброр Хидирни ҳам мамнун этди, дейди Дониш домла дўстининг чеҳрасидаги нурдан завқланиб.
Холисона айтганда ЎзМУ газетаси, Ахборот хизмати ва бошқа ижодий гуруҳларга шу кунга қадар ҳеч ким таҳдид қилиш уёқда турсин, ҳатто халал ҳам бермаган. Билъакс, университетимиз ижодкорларини раҳбарларимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда! Бунинг учун ҳурматли раҳбарларимиздан ғоят миннатдормиз, дейди Дониш домла чин дилдан.
Қуйидаги хабар эса ҳадемай ОАВда меҳнат фаолиятини бошлайдиган бўлғуси журналистларга ахборот сифатида тақдим этилди.
Ўзбекистонда журналистларга дўқ-пўписа қилиш ёхуд таҳдид билан хизмат фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Ушбу мазмундаги қонун бандлари Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлисида маъқулланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунида ўз ифодасини топган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, мамлакатда ОАВнинг цензура қилинишига йўл қўйилмаслиги қонунда таъкидланган.
Қонунда назарда тутилган моддалар бўйича ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишига ҳақли эмас. Шунингдек, журналистнинг келишувисиз эфирга (босмага) тайёрланган материалга ўзгартириш киритилиши мумкин эмас. Ҳеч ким аввалдан ОАВ материалларини кўриб чиқиши ва цензурага йўл қўйишга ҳақли эмас.
Сўнгги фикрлар