Юртимизда бу йил қанча маҳсулот етиштирилди?
Фахр билан айтсак арзийдиган фикримиз шуки, юртимизда етиштирилаётган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Тупроқшунослик кафедраси олимлари ва ёш тадқиқотчиларининг ҳам салмоқли ҳиссалари бор. Таниқли тупроқшунос олима, биология фанлари доктори, профессор Лазизахон Ғофурова илмий тадқиқотлари амалиётини мудом вилоятларимиз деҳқонлари орасида кўрсатади. Ўтган йили олиманинг тадқиқотлари натижаси Бухоро ва Тошкент вилоятларида яхши самара бергани ОАВда ҳам кенг ёритилди. Лазиза Ғофурованинг “Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида такрорий экинларни етиштиришда экологик соф технологиялар” мавзусидаги маърузаси деҳқонларда катта қизиқиш уйғотган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табригида таъкидланганидек, бу йил мамлакатимиз бўйича 6 миллион 124 минг тонна ғалла, 2 миллион 300 минг тонна пахта, 8 миллион 661 минг тонна сабзавот, 2 миллион 411 минг тонна картошка, 1 миллион 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 миллион 100 минг тоннага яқин мева, 1 миллион 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 миллион 789 тонна гўшт, 7 миллион 830 минг тонна сут тайёрланган.
Бинобарин, жами бўлиб 58 триллион 181 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган.
Дониш домла
Сўнгги фикрлар