Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Олий даражали “Дўстлик”
орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокама қилинди.
Қонун Олий даражали “Дўстлик” орденини таъсис этишни, Олий даражали “Дўстлик” ордени тўғрисида низомни тасдиқлашни, шунингдек “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 5 та моддадан иборат.
Олий даражали “Дўстлик” ордени билан қардош халқлар ўртасида кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги, жамият ва халқларнинг бирдамлигини уйғунлаштиришдаги, хар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.
Олий даражали “Дўстлик” ордени кўкракнинг унг томонига ёки орден занжирида тақиб юрилади.
Олий даражали “Дўстлик” ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади. Шунингдек, мазкур орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
Олий даражали “Дўстлик” ордени билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди.
Олий даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш Қонунчилик палатаси Спикерининг, Сенат Раисининг ва Бош вазирнинг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
Олий даражали “Дўстлик” ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини олади.
Сенаторлар қонунни маъқуллади.
Сўнгги фикрлар