МЕРОС
Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан улуғроқ мерос бера олмайди.
Отадан фарзандга не юқар бир кун?
Молу давлатими – у тугар бир кун.
Қасру айвонлари топгайму эъзоз?
Қандай мерос яхши, қайси мерос соз?
Билсанг, ҳеч бир ота ўз фарзандига,
Ўзидан сўнг қолар жигарбандига
Мерос беролмагай чиройли ва хос,
Хулқу одобдин ҳам улуғроқ мерос.
ЯРИМ ДАВЛАТ
Қайси бир мўминга Худо солиҳа хотин насиб қилган бўлса, демак унинг диёнатининг ярмига ёрдам қилибди. Қолган иккинчи ярми учун унинг ўзи ҳаракат қилсин!
Ҳаёли, кўнгилчан бир солиҳани
Худойим умрингга ҳамдам қилибди.
Демакким, имону диёнатингнинг
Ярмига у ўзи ёрдам қилибди.
Сенга муруввату эҳсони шулдир,
Шулдур уйингдаги рахшон юлдузинг.
Қолган ярми учун ўзинг жон чеккил,
Ўзинг азоб тортгил, интилгил ўзинг.
https://gujum.uz/mutolaa/sirojiddin-sayyid-yaxshilik-eskirmagay
Сўнгги фикрлар