Ўзбекистоннинг икки университети халқаро Green Metric рейтингидан жой олди. ЎзМУ 500 таликда
Булар Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги институтидир.
UI GreenMetric World University Ranking бу – Яшил университетларнинг глобал рейтинги бўлиб, Индонезия университети томонидан 2010 йилда тузилган.
Рейтинг асосчилари илмий жамоатчилик эътиборини экологик муаммоларни ҳал қилиш учун атроф-муҳитни барқарор ривожлантириш сиёсати зарурлигига интилганлар. Асосий рейтинг мезонлари энергия истеъмолини тежаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни сақлаш ва қайта ишлаш, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш, кампусдаги яшил ҳудудларнинг майдони каби кўрсаткичларни ўз ичига олади. Рейтингда ушбу соҳада олиб борилаётган ўқув ва илмий фаолият кўрсаткичларига катта эътибор берилади.
Ўзбекистондан бу йил ушбу рейтингдан 2 та университет жой олди. Булар Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги институтидир.
UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Миллий университети дунё бўйича 84 та мамлакатдаги 921 та университет орасидан 353-ўринни, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалиги институти эса 621-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ЎзМУ 2019 йилда ҳам UI GreenMetric World University Ranking халқаро рейтингидан жой олиб, 374-ўринда эътироф этилган эди.
ЎзА
https://uza.uz/uz/posts/ozbekistonning-ikki-universiteti-xalqaro-green-metric-reytingidan-zhoy-oldi-ozmu-500-talikda_193231
Сўнгги фикрлар