Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги даври

​1-қисм 

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги даври

Самарали ташриф: Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трамп билан тарихий учрашуви

Ўзбекистон — АҚШ муносабатлари ривожланиш жараёни кузатилганда икки босқич яққол намоён бўлади. Биринчиси – 1992 йилдан 2016 йилнинг иккинчи ярмигача. Бу даврда Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди ва 1992 йил 19 февралда дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Мамлакатлар ўртасида 2002 йилда тузилган Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги Декларация икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.

2016 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб мамалакатларимиз ўртасидаги муносабатларда Дональд Трамп таъбири билан айтганда “…стратегик ҳамкорликнинг янги даври бошланди.” Икки мамлакат раҳбарлари ўртасида олиб борилган самарали сиёсий мулоқот муваффақиятли ҳамкорликка ёрдам берди. 2018 йилнинг 15-17 кунлари Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифи амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ Президентлари учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон раҳбарининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатлари эътирофи сифатида юқори даражали зиёфат ташкил этилди. “Биз турли масалалар, жумладан савдо бўйича жуда яқин ҳамкорлик қиламиз”, — деди Трамп Мирзиёевга учрашув чоғида.

Президент Трамп Ўзбекистон Президентининг мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилашга қаратилган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, АҚШ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳукуматнинг халқ олдидаги шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишга оид ташаббусини ҳам маъқуллади. Трампнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда матбуот, сўз эринлиги тикланди, эркин фикрни баён қилишга имкон берилди.

АҚШ Президенти Ўзбекистонинг минтақавий иқтисодий тараққиётдаги муҳим ролини эътироф этди ва Президент Мирзиёевнинг 2017 йил Самарқанд конференциясида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ташкил этишга қаратилган саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Дональд Трамп Қўшма Штатлар томонидан C5 + 1 минтақавий фомати орқали ҳамкорлик ва тараққиётни қўллаб қувватлашга ваъда берди. Икки мамлакат раҳбарлари Афғонистонни Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорлик форматига қўшишни қўллаб-қувватладилар. Трамп 2018 йилда муваффақиятли ўтказилган “Тинчлик жараёни, Афғонистонда хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” Тошкент Халқаро конференцияси билан Шавкат Миризиёевни қутлади.

Америка раҳбари Қўшма Штатларнинг терроризмга қарши курашда Ўзбекистон билан тарихий ҳамкорлигини қайд этди. 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Ўзбекистон халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича ёрдам кўрсатди. Ҳар икки томон ҳам экстремизм ва халқаро терроризмни қораладилар, унга қарши курашишда ҳамкорликни кучайтиришга қарор қилдилар.

Д.Трамп республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурига юксак баҳо берди ва Ўзбекистонни Марказий Осиёда иқтисодий жиҳатдан тараққий этаётган етакчи давлатлардан бири сифатидаги ролини эътироф этди. Ташриф жараёнида Қўшма Штатлар компаниялари билан қиймати 4,8 миллиард АҚШ долларига тенг 20 дан зиёд ишбилармонлик битимлари имзоланди.

Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни янги мулоқот янги ҳаракатлар билан янада мустаҳкамлашга, инсоннинг асосий ҳуқуқлари, жумладан эътиқод эркинлигини рағбатлантириш мақсадидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қарор қилдилар. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга келишиб олинди.

Парламент дипломатияси фаоллашди

photo_2020-07-23_21-18-35.jpg

Икки томонлама муносабатларнинг ушбу босқичида илгари мавжуд бўлмаган янги йўналиш пайдо бўлди. Бу – парламентарийлар ўртасида изчил учрашувлар ташкил этилишидир.

Биринчидан, 2019 йил 7 февралда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг амалий ташрифи доирасида Вашингтондаги Давлат департаменти, АҚШ Савдо ваколатхонаси офиси, Меҳнат Департаменти ва АҚШнинг халқаро бизнес бўйича Кенгаши (USCIB)да музокаралар ўтказилди.

Учрашувда аввало, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, АҚШ Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро меҳнат стандартларини жорий этишда ҳамкорлик қилиш, меҳнат бозори ва Ўзбекистоннинг демографик ҳолати, маълумотлар базасини бошқариш бўйича қўшма тадқиқотлар ўртказиш, техник ва маслаҳат ёрдами истиқболи муҳокама қилинди.

Учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг доимий маслаҳатчиси сифатида америкалик экспертни жалб қилиш режаси ҳам белгиланди. Ҳамкорликнинг юқоридаги йўналишлари Ўзбекистоннинг янги Менҳат кодекси ҳамда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш режаларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчидан, 2019 йил 24-25 октябрь кунлари Америка Конгреси вакиллари Палатасида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва конгрессменлар Трент Келли (Миссисипи штат), Дон Бекон (Небраска штати) ҳамда конгрессменлар Майкл Гест (Миссисипи штати), Висенте Гонсалес (Техас штати) билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувларда Ўзбекистон — Америка ҳамкорлиги, жумладан парламент дипломатияси соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди. Шунингдек, гўшт етиштириш ва етказиш бўйича шерикликни йўлга қўйиш, ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг Небраскага ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Учинчидан, Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ва конгрессмен Трент Келли ўртасида музокаралар ўтказилди. АҚШ Конгреси вакиллари Палатасида Ўзбекистон Америка муносабатларидаги кенг доирадаги масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Музокараларда Парламентларларо алоқаларни янада фаоллаштириш, Конгрес аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкиллаштириш, ўзбекистонлик парламентарийлар томонидан АҚШнинг ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш, «парламент дипломатияси» воситаларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, минтақавий мавзуга оид қатор масалалар, савдо ва инвестициялар, маданий-гуманитар алоқалар бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлар муҳокама қилинди. Хусусан, “Ўзбекистон бўйича Кокус” аъзолари томонидан АҚШ Конгресида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид маълумотни кенг тарқатиш бўйича ишларни фаоллаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Конгресменлар Ўзбекистон элчихонасининг Капитолий тепалигида “Ош кунлари” ҳамда Конгрес Кутубхонасида Ўзбекистон маданияти дурдоналари кўргазмасини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашди.

photo_2020-07-23_21-18-43.jpg

Тўртинчидан, 2019 йилнинг турли даврларида Ўзбекистон парламенти вакилларидан иборат делегация амалий ташриф билан АҚШда бўлди. Хусусан, сенатор Алишер Курманов ва Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров АҚШ Конгреси вакиллари Палатасида конгрессменлар Трент Келли, Висенте Гонсалис ва Майкл Гёст билан музокаралар ўтказди. АҚШ Конгресининг “Очиқ дунё” дастури доирасида Г.Алимова, Г.Рихсиева, А.Жумабоев ва Х.Расулов Вашингтонга ташриф буюриб, икки мамлакат парламентлари фаолияти бўйича тажриба алмашдилар ҳамда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Грегори Глисон, PhD, профессор,

Сайфиддин Жўраев, сиёсий фанлар доктори, профессор,

Элёр Маҳмудов, иқтисод фанлари номзоди, доцент

 

http://uza.uz/oz/society/zbekiston-va-a-sh-rtasidagi-strategik-amkorlikning-yangi-dav-23-07-2020

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *