ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда.
Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган.
Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмади.
Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини кўрсатади.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда
шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Аҳолининг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги, шунингдек, давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари устидан судга шикоят қилиш имкониятидан деярли фойдаланмаслиги мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида
«Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!»деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш,
шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш;
ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш,
Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш;
аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш;
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш;
оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш;
юридик таълимни такомиллаштириш, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини чуқур тадқиқ этиш.
2.
«Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
«шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция)
1-иловага мувофиқ;
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси»)
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари
Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўлади.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлаш, уларнинг ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар (юридик луғат, ҳуқуқий адабиётлар электрон майдончаси, қонун ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси бўйича онлайн форум ва бошқалар) етказиш тизимини ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет порталини яратиш;
аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимини яратиш;
умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотлари кўламини янада кенгайтириш;
аҳолининг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган ҳуқуқий масалалар юзасидан савол-жавоб тарзидаги қўлланмаларни тайёрлаш ва хонадонларга бепул тарқатиш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган хизматлари учун топшириладиган «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича олиб бораётган фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим муассасаларида «Бола ҳуқуқлари ва мажбуриятлари» мавзусидаги машғулотларни малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда кўргазмали тарзда тизимли жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий билимлари узлуксиз ва тизимли ошириб борилишини таъминлаш механизмини жорий этсин, шунингдек, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурларини тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
2019 йил 1 мартга қадар ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилсин;
ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича таълим муассасаларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини кенгайтириш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда таълим муассасаларида турли ҳуқуқбузарликлар, қоидабузарликлар, гиёҳвандлик ва бошқа салбий ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2019 йил 1 июлга қадар Advice.uz ҳуқуқий ахборот тизимининг ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин;
2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали яратилишини тўлиқ якунласин;
уч ой муддатда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) тизимини ривожлантиришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
доимий равишда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни белгилаб, аниқ дастурлар асосида улар бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширсин, ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш борасида аҳоли турли қатламларининг фикрларини ўрганиб, таҳлил қилиб борсин;
икки ой муддатда ёшидан келиб чиқиб ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражаси бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасига қўйиладиган минимал талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
бир ой муддатда маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида тизимли равишда амалга ошириладиган «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини жорий этсин;
бир ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқсин;
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиб борсин;
зарур ҳолларда, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар, хорижий экспертларни Концепция ва «Йўл харитаси»ни самарали амалга оширишда иштирок этишга, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилишга ва натижаси бўйича зарур чора-тадбирларни белгилашга кенг жалб қилсин;
Концепция ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ҳамда сифатли тайёрланиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминласин;
Концепция ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнининг самарали мувофиқлаштирилиши ва мониторинги, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда ахборот бериб борсин;
икки ой муддатда Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда ҳуқуқий мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар кўламини кенгайтириш чораларини кўрсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, педагогик-психологик жиҳатларини илмий-амалий тадқиқ этишга оид мавзуларни мунтазам эълон қилиб борсин.
15. Белгилансинки, давлат бошқаруви органлари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериши мумкин.
16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур Фармондан келиб чиқадиган ҳуқуқий-маърифий тадбирларни амалга оширишга қаратилган маблағларни ўзларининг харажатлар сметасида назарда тутиб борсин.
17. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:
оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини таъминлаш борасидаги ролини ошириш, бу борада уларнинг давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан алоқасини кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин;
Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмуни ва моҳиятини ҳамда унинг амалга оширилиши бўйича кенг тушунтириш ишларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали ёритилишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон
Фармонига
1-ИЛОВА
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинмоқда. Хусусан:
биринчидан, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ишлари тизимли ва узвий ташкил этилмаяпти. Жамиятда, оилада, маҳаллада, таълим муассасаларида ва ташкилотларда ҳуқуқий ахборотларни етказишнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас. Шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ғоялари аҳоли, айниқса, давлат хизматчилари онгига етарли даражада сингдирилмаяпти;
иккинчидан, узлуксиз таълим тизимида таълим жараёнлари ҳуқуқий тарбия билан уйғун олиб борилмаяпти, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ўзбек халқининг тарихи, дини, урф-одатлари, миллий қадриятларига таянилмаяпти;
учинчидан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир тадбирларни ташкил этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик тизими яратилмаган, ижтимоий шериклик принципи асосида ишлар ташкил этилмаган;
тўртинчидан, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришнинг аниқ мақсадли чора-тадбирлари белгиланмаган;
бешинчидан, жамиятда манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этишда ва амалга оширишда давлат органлари ва бошқа соҳавий хизматларнинг фаол иштироки таъминланмаяпти, бу борада юқори натижадорлик ва самарадорлик кўзга ташланмаяпти;
олтинчидан, ҳуқуқий тадбирлар ҳамон анъанавий усулларда, оддий учрашувларни ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда, бу борада тарғиботнинг инновацион усулларидан, шу жумладан, веб-технологиялардан фойдаланилмаяпти, ҳуқуқий йўналишдаги веб-сайтлар етарли эмас;
еттинчидан, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд эмас, бу борада тадбирлар номигагина ташкил этилмоқда, ҳуқуқий билимларни юксалтириш бўйича ҳуқуқий адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш, илмий изланишларни олиб бориш ишлари самарасиз амалга оширилмоқда.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар
«Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган ғоя остида Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини (кейинги ўринларда — Концепция) қабул қилиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.
1. Аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришиши, мустаҳкам иродали, ўз ҳуқуқларини биладиган ва қонунларни ҳурмат қиладиган, ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўладиган фуқароларни тарбиялашнинг кенг қамровли мунтазам тизимини яратиш Концепциянинг асосий мақсадидир.
2. Қуйидагилар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида
«Жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни сингдириш,
шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилиш;
ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш,
Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш;
аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш;
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир тадбирларни ташкил этишда ижтимоий шериклик принципларидан кенг ва унумли фойдаланишни тизимли асосда йўлга қўйиш;
оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий ахборот билан таъминлашдаги ролини ошириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан, веб-технологияларни қўллашни кенгайтириш;
юридик таълимни такомиллаштириш, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини чуқур тадқиқ этиш.
1. Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратиш. Унда:
Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;
кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;
ҳуқуқни тарғиб қилувчи турли хил ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар ва бошқа зарур маълумотларни бериш.
2. Оилада болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича ота-оналар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тарқатиш.
3. Оила даврасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга мўлжалланган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш ва бепул тарқатиш.
4. Болалар учун ҳуқуқий мавзуларда ва одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини билишни, ватанпарварлик, қонунларни ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг тарихи ва миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қилувчи турли мультипликацион фильмларни яратиш.
5. Болалар учун ҳуқуқий ахборотни етказишга ҳамда кундалик турмушда қўлланиладиган нормалар ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатишга қаратилган аудиоэртаклар, кинофильмлар ва киножурналлар ишлаб чиқиш.
6. Оилавий нотинчлик ҳамда болалар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, болалар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида телекўрсатувлар, ток-шоулар тайёрлаш.
7. Кундалик турмушда кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарқатма материалларни оилаларга бепул тарқатиш.
8. Ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш.
1. Маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш.
2. Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш.
3. Маҳаллаларда «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини ташкил этиш, бунда аниқ бир кунда режалаштирилган йўналиш бўйича малакали мутахассислар (адвокатлар, нотариуслар, юридик хизматлар ходимлари ва бошқалар) томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини таъминлаб бориш.
4. Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролик низоларини кескин камайтириш ҳамда аҳолида, айниқса, тарбияси оғир бўлган фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш ва сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш.
5. «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар кўлами ва сифатини ошириш.
6. Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида тегишли тадбирларни амалга ошириш.
1. «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» ва «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича тизимли ўргатиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва ўргатилишини ташкил қилиш.
Махсус ўқув курслари якуни бўйича ўқувчи ва талабалар орасида синовлар ташкил қилиш.
2. Болалар ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган
Конституцияни ва инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш ва чоп этиш.
3. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга болалар ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир машғулотларни жорий этиш. Бунда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг ҳуқуқ асослари ва бола ҳуқуқлари бўйича бепул малакасини ошириш ҳамда машғулотларни ўтказиш учун турли инновацион лойиҳаларни яратиш чораларини кўриш.
4. Мактабгача таълим муассасаларида болаларга одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқнинг илк тушунчаларини ўргатиш бўйича намунавий қўлланма яратиш.
5. Янги авлод ҳуқуқий дарсликлари ва ўқув қўлланмалари тизимини яратиш. Бунда умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари учун ҳуқуқий билимларни содда ва кўргазмали ўргатишга қаратилган ўқув қўлланмаларини, шунингдек, таълим муассасалари учун ҳуқуқ фанлари бўйича ўқув дарсликлари ва қўлланмаларини тайёрлаш чораларини кўриш.
6. Ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича қуйидаги ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш:
ҳуқуқшуносликка ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари талабалари, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар (волонтер) гуруҳини шакллантириш;
«Street law» лойиҳаси амалга оширилишини методик таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш;
кўнгиллилар гуруҳлари учун интерактив машғулотлар олиб бориш методикаси бўйича тренинглар ўтказиш;
кўнгиллилар томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун машғулотлар ўтказиш.
7. Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида ҳуқуқ фанидан республика миқёсида қуйидаги танловларни ташкил қилиш ва ўтказиш:
умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ — бу тўғриликдир» мавзусидаги расмлар танловини ташкил қилиш;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танловини ташкил этиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танловини ташкил қилиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш;
олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқ билимдонлари» кўрик танловини ташкил қилиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш.
8. Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш.
9. Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилиш.
10. Болалар ва ёшларга уларнинг ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берувчи кўргазмали тарғибот бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш:
флаерлар, буклетлар, комикслар, тақдимот слайдлари, видеороликлар ишлаб чиқиш ва ҳар бир таълим муассасасига етказиш (ҳар чоракда);
кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материалларини болалар ва ёшлар эътиборига етказиш.
11. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи «Ҳуқуқ билимдонлари» ёшлар ҳуқуқий клубларини ташкил этиш, кейинчалик уларнинг ижтимоий тармоқларда ҳам фаолият кўрсатишини таъминлаш.
12. Умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида ҳуқуқ фанидан олимпиадалар ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.
13. Тарбияси оғир вояга етмаганларга кучайтирилган ҳуқуқий таълим бериш ва тарбиялашга оид махсус дастурларни қўллаш.
14. Ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантиришга, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликларга, гиёҳвандликка, чекишга ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштиришга, оммавий ёшлар спортини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.
15. Болалар ва ёшларда давлат рамзларини эъзозлаш, унинг қадр-қимматини англаш, шунингдек, шахсий эҳтиёжлар ва жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилишга доир аниқ режалар асосида «очиқ дарслар» ва ўқув машғулотлари ўтказилишини таъминлаш.
16. Диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга қаратилган махсус видеороликлар тайёрлаш.
17. Ёшлар томонидан содир этилаётган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, ноқонуний автопойгалар ўтказиш ва бошқа нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Энг тартибли ёш ҳайдовчи» лойиҳасини ташкил этиш.
1. Давлат органлари ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.
2. Давлат органлари ва ташкилотларда жамоатчилик асосида доимий фаолият кўрсатувчи ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонун ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш.
3. Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишга қабул қилишда мазкур талабларга мувофиқлиги юзасидан ўқитиш ва баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш.
4. Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш.
5. Ҳар бир давлат органлари ва муассасаларида «Ҳуқуқий маданият ойлиги», «Одоб-ахлоқ ойлиги» ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» тадбирларини ташкил қилиш.
6. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари фаолиятида масъулиятсизликнинг ва идоравий ҳуқуқий нигилизмнинг намоён бўлишига имкон яратадиган омилларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш орқали бартараф этиш.
7. Кадрларга оид қарорларнинг, бўш лавозимларга кадрларни тайинлаш учун танловларни режали асосда ўтказишнинг шаффофлигини таъминлаш.
8. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган ютуқлари учун топшириладиган «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш.
9. Давлат органлари ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб қонун ҳужжатлари мазмунини тушунтиришга қаратилган «Ҳуқуқий саводхонлик» рукнларини ташкил этиш.
1. Ёшидан келиб чиқиб аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг даражаси бўйича минимал талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улар асосида фуқароларнинг ҳуқуқий билим даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиб бориш.
2. Адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) тизимини ривожлантириш.
3. Қонун ҳужжатларини аҳолига тезкор равишда етказиш, шунингдек, соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш тизимини такомиллаштириш.
4. Ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона фондларини юридик адабиётлар билан бойитиб бориш.
5. Давлат органлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа марказларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини кучайтириш. Бунда долзарб ва аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий масалаларни аниқлаштириш (уй-жой ва ер олиш масалалари, таълим муассасаларига жойлаштириш, алимент, моддий ёрдам, миграция, коммунал хизмат масалалари) ҳамда таҳлиллар асосида ва қонунчиликдаги соҳага оид янгиликлар бўйича зарур ахборот-таҳлилий ва кўргазмали медиа материалларни тайёрлаш ва эфирга узатиш.
6. Аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича «Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот» лойиҳасини амалга ошириш.
7. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган ҳуқуқ тарғиботчиларининг бу борадаги фидойилигини рағбатлантириб бориш мақсадида «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» ва «Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда энг яхши инновацион лойиҳа» танловларини ўтказиб бориш.
8. Халқимизда давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган видеороликлар тайёрлаш.
9. Халқимизнинг ҳуқуқий ёдгорликлари ва ҳуқуқ йўналишидаги олимлари ва арбоблари фаолиятини чуқур ўрганиш ва уларни кенг оммага тарғиб қилиш.
10. Аҳолига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини тушунтиришга, шунингдек, аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий видеороликларни тайёрлаш ҳамда телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш.
11. Адвокатлик ёки ҳуқуқшунос фаолиятига бағишланган бадиий фильм ва сериаллар тайёрлаш.
12. Аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмлар ҳамда театр спектаклларини яратиш ва тизимли равишда телевидение орқали бериб бориш.
13. Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида камида 5 та ижтимоий видеоролик тайёрлаш, шунингдек, коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш.
14. Аҳолида коррупцияга муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий шериклик асосида коррупцияга қарши тарғибот материаллари (журналистик материаллар, блогпостлар, карикатуралар, буклет, флаер, баннерлар, юмористик асарлар) мегатанловини ўтказиш.
15. Меҳнат мигрантларига турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш, таълим олиш, бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар олишда тизимли ёрдам кўрсатишни ўз ичига олувчи махсус ахборот сайтини ишлаб чиқиш.
16. Ташқи меҳнат мигрантларини миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мазмуни тўғрисида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари кўмагида ижтимоий рекламалар, Интернет веб-саҳифалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалардан фойдаланган ҳолда хабардор қилиб боришнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш.
17. Ногиронлар (кўзи ожиз ва кар-соқовлар учун) ва кекса ёшдаги шахслар учун фойдаланишга қулай бўлган, уларнинг ижтимоий ҳимоясига оид ҳуқуқларига доир тўпламларни тайёрлаш ва хайрия акцияларини ўтказган ҳолда тарқатиш.
18. Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини йўлга қўйиш.
19. Жазони ижро этиш муассасаларида ҳуқуқий билимларни ўргатиш, ҳуқуқий маърифат ва судланганларни ҳуқуқий тарбиялаш мақсадида «Ҳуқуқ ва мен», «Жиноят оламидан қайтиш» номли маърифий-ҳуқуқий машғулотларни мунтазам ўтказиш тизимини жорий этиш.
20. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида:
аниқ чора-тадбирлар асосида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг, Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини тизимли равишда ошириб бориш, дунёқараши ва фикрлаш доираларини кенгайтириш;
ҳарбий қисмларда ҳар ойнинг жума куни «Ҳуқуқий саводхонлик соати»ни ташкил қилиш, унда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини ҳарбий хизматчиларга етказиш.
1. Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет порталини яратиш:
қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси;
барча миллий ҳуқуқий сайтлар;
юридик луғат ва ҳуқуқий электрон кутубхона;
мақсадли аудиториялар (давлат хизматчилари, педагоглар ва бошқалар) учун мажбурий курслар (mandatory courses).
2. Турли ҳаётий ҳолатлар бўйича ҳуқуқий ечим таклиф этиладиган ва давлат хизматлари кўрсатиш электрон тизими билан боғланадиган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимини («Ўзбекистон ҳуқуқий форуми» сайтини) яратиш ва ишга тушириш.
3. Фуқароларнинг ўз ҳуқуқий билим даражасини синаш мақсадида Интернет тизимида турли босқичларга эга бўлган «Ҳуқуқий тест» лойиҳасини яратиш.
4. Интернетдаги ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Twitter, Youtube, Mytube.uz ва ҳ.к.) давлат органлари ва ташкилотларнинг каналларини ташкил қилиш ва ушбу каналларда веб-технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда соҳа фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материалларини жойлаб бориш.
Ижтимоий тармоқлардаги каналларда эълон қилиш учун материалларни тайёрлаш, жойлаштириш ва қайта алоқани таъминлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.
5. Интернет тизимида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналини ташкил қилиш ва унда қонун ҳужжатлари мазмунини қисқача таҳлилий ёритиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга доир ҳуқуқий материалларни бериб бориш.
6. Мамлакатимиз аҳолиси кўп фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда сўровлар ўтказиш орқали ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг даражасини таҳлил қилиш ва унинг натижасида ҳуқуқий ахборотни манзилли етказиш ишларини ташкил этиш.
1. Ҳуқуқий мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар кўламини кенгайтириш.
2. Оммавий ахборот воситаларининг (матбуот, телевидение, радио) ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.
3. Ҳуқуқий даврий нашрларни интернет тармоғига интеграция қилиш ва уларнинг электрон нусхалари жойлаб борилишини таъминлашни йўлга қўйиш.
4. Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот» радио лойиҳасини ташкил этиш ва амалга ошириш.
5. Ҳуқуқий соҳани ёритувчи журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
6. Қабул қилинган қонун ҳужжатларига мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ҳамда муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш.
7. Аҳоли ўртасидаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ҳамда ҳуқуқий мавзудаги лойиҳаларни тайёрлаш ва тарқатиш.
8. Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини таъминлаш борасидаги ролини кучайтириш, уларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан алоқасини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни ташкил этиш.
9. Давлат органлари ахборот хизматларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатишдаги роли ва ўрнини кучайтириш, шу жумладан, давлат органи нуфузига таъсир кўрсатадиган салбий хабарлар бўйича зудлик билан муносабат билдириб бориш механизмини яратиш.
1. Ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини таъминлаш, талабаларда таҳлилий фикрлашни, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш маҳоратини шакллантиришга қаратилган ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари ҳамда технологиялари асосида ташкил этиш.
2. Юридик олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот институтлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқаларини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
3. Замонавий хорижий тажриба асосида юридик соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг янги инновацион шакл ва институтларини жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
4. Илғор хорижий тажриба асосида миллий юридик таълим ва юридик фан соҳасини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга фахрий доктор даражасини бериш тартибини жорий этиш.
5. Ўқув жараёнига клиник юридик таълимни татбиқ этиш юзасидан етакчи хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланиш.
Тармоқлараро таълимни кучайтириш ва бу борада Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичида «Ҳуқуқ ва Тиббиёт», «Ҳуқуқ ва Қурилиш» каби мутахассисликлар очилишини таъминлаш.
6. Ҳуқуқий мавзулар бўйича таълим берувчи педагог-ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
1. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
2. Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб боришни аниқ кўрсаткичлар асосида ўрганиб бориш ва баҳолаш.
3. Ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган режаларини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш.
4. Ҳуқуқий тарбиянинг илмий асосланган услубиётини ишлаб чиқиш.
5. Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича магистрлик ва докторлик диссертациялари тайёрлаш кўламини кенгайтириш, бунда оиладаги можаро ва зўравонликлар ҳамда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини комплекс тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратиш.
6. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, педагогик-психологик жиҳатларини тадқиқ этишга оид мавзуларни мунтазам эълон қилиб бориш.
7. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш.
Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кутилмоқда:
фуқаро, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, шахсий эҳтиёжлар ҳамда жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатнинг сақланишини таъминлаш;
бола ва ёшлар онгига илк ҳуқуқий тушунчаларни ва одоб-ахлоқ қоидаларини тизимли сингдириб бориш, ҳуқуқий таълим-тарбияни узвий ва тизимли олиб боришга эришиш;
ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини яратиш ва жорий этиш, ҳуқуқий билимларни тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
мансабдор шахслар ва фуқароларда қонунга ва ҳуқуққа бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон
Фармонига
2-ИЛОВА
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича
Т/р.
|
Тадбирларнинг номланиши
|
Амалга ошириш шакли
|
Амалга ошириш муддатлари
|
Масъул ижрочилар
|
I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
|
1. Оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш
|
1.
|
Болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратиш. Унда:
Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;
кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;
ҳуқуқни тарғиб қилувчи турли хил ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар ва бошқа зарур маълумотларни бериш. |
Ҳуқуқий портал
|
2019 йил
май
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)
|
2.
|
Оилада болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича ота-оналар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тарқатиш. |
Услубий
қўлланма
|
2019 йил
август
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)
|
3.
|
Оила даврасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга мўлжалланган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма тайёрлаш ва бепул тарқатиш. |
Қўлланма
|
2019 йил
октябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
4.
|
Болалар учун ҳуқуқий мавзуларда ва одоб-ахлоқнинг оддий ва кундалик қоидаларини билишни, ватанпарварлик, қонунларни ҳурмат қилиш, ўзбек халқининг тарихи ва миллий қадриятларини ўргатишни тарғиб қилувчи турли мультипликацион фильмларни яратиш. |
Мультипликацион дастурлар
|
2019 йил
сентябрь
|
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)
|
5.
|
Болалар учун ҳуқуқий ахборотни етказишга ҳамда кундалик турмушда қўлланиладиган нормалар ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатишга қаратилган аудиоэртаклар, кинофильмлар ва киножурналлар ишлаб чиқиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
сентябрь
|
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)
|
6.
|
Оилавий нотинчлик ҳамда болалар назоратсизлиги ва қаровсизлигининг олдини олиш, болалар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари тўғрисида телекўрсатувлар, ток-шоулар тайёрлаш. |
Телекўрсатувлар
|
2019 йил
июль
|
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)
|
Аниқ график асосида
|
|
7.
|
Кундалик турмушда кўп учрайдиган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ва янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, ҳуқуқий маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарқатма материалларни оилаларга бепул тарқатиш. |
Тарғибот тадбирлари,
тарқатма материаллар
|
Доимий равишда
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов), вазирлик ва идоралар
|
|
Аниқ график асосида
|
8.
|
Ёшлар ва ота-оналар ўртасида никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида мунтазам равишда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш. |
Тарғибот тадбирлари
|
Доимий равишда
|
«Оила» илмий амалий маркази (Д. Тошмухамедова), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов),вазирлик ва идоралар
|
Аниқ график асосида
|
|
2. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда маҳалла институтининг ролини кучайтириш
|
9.
|
Маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва таҳлил натижасига кўра манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш. |
Сўровлар, таҳлилий маълумот
|
Ҳар чоракда
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар
|
Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар
|
Доимий равишда
|
10.
|
Маҳаллаларда аҳоли орасидаги турли муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш. |
Тарқатма тарғибот материаллари
|
Доимий равишда
|
Вазирлик ва идоралар
|
11.
|
Маҳаллаларда «Ҳуқуқий ахборот куни» лойиҳасини ташкил этиш, бунда аниқ бир кунда режалаштирилган йўналиш бўйича малакали мутахассислар (адвокатлар, нотариуслар, юридик хизматлар ходимлари ва бошқалар) томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилишини таъминлаб бориш. |
Ҳуқуқий тадбирлар режасига мувофиқ
|
2019 йил
февраль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов),
вазирлик ва идоралар
|
12.
|
Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролик низоларини кескин камайтириш ҳамда аҳолида, айниқса, тарбияси оғир бўлган фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида: |
|
|
Олий суд (К.Камилов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)
|
судлар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил қилиш; |
Чора-тадбирлар режаси
|
Ҳар чоракда
|
сайёр суд мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш. |
Сайёр суд мажлислари
|
Доимий равишда
|
13.
|
«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар кўлами ва сифатини ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)
|
14.
|
Профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзоларининг янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражасини ошириш мақсадида тегишли тадбирларни амалга ошириш. |
Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар
|
Доимий равишда
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)
|
3. Таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш
|
15.
|
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш» ва «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича тизимли ўргатиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш ва ўргатилишини ташкил қилиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
Май
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
|
Махсус ўқув курслари якуни бўйича ўқувчи ва талабалар орасида синовлар ташкил қилиш. |
Ўқув машғулотлари
|
2019 йил
декабрь
|
16.
|
Болалар ва ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган Конституциянива инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш ва чоп этиш. |
Қўлланмалар
|
2019 йил
сентябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)
|
17.
|
Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга болалар ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир машғулотларни жорий этиш. Бунда:
мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг ҳуқуқ асослари ва бола ҳуқуқлари бўйича бепул малакасини ошириш;
машғулотларни ўтказиш учун турли инновацион лойиҳаларни яратиш чораларини кўриш. |
Таклифлар
|
2019 йил февраль
|
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
18.
|
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқнинг илк тушунчаларини ўргатиш бўйича намунавий қўлланма яратиш. |
Намунавий қўлланма
|
2019 йил
июль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)
|
19.
|
Янги авлод ҳуқуқий дарсликлари ва ўқув қўлланмалари тизимини яратиш. Бунда: |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
|
умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари учун ҳуқуқий билимларни содда ва кўргазмали ўргатишга қаратилган ўқув қўлланмаларини; |
2019 йил
май
|
таълим муассасалари учун ҳуқуқ фанлари бўйича ўқув дарсликлари ва қўлланмаларини тайёрлаш чораларини кўриш. |
2019 йил ноябрь
|
20.
|
Ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган «Street law» (Кўча ҳуқуқи — оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича қуйидаги ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш: |
|
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)
|
ҳуқуқшуносликка ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари талабалари, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар (волонтер) гуруҳини шакллантириш; |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
май
|
«Street law» лойиҳаси амалга оширилишини методик таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш; |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
июль
|
кўнгиллилар гуруҳлари учун интерактив машғулотлар олиб бориш методикаси бўйича тренинглар ўтказиш;
кўнгиллилар томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун машғулотлар ўтказиш. |
|
2019 йил
октябрь
|
21.
|
Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида ҳуқуқ фанидан республика миқёсида қуйидаги танловларни ташкил қилиш ва ўтказиш:
умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ — бу тўғриликдир» мавзусидаги расмлар танловини ташкил қилиш;
умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танловини ташкил этиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танловини ташкил қилиш ҳамда танлов ғолибларини рағбатлантириш;
олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқ билимдонлари» кўрик танловини ташкил қилиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2019 йил
сентябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Давлат тест маркази(М. Каримов)
|
22.
|
Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов)
|
Амалга ошириш
|
2019 йил
декабрь
|
23.
|
Ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрланишини ташкил қилиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил февраль
|
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
24.
|
Болалар ва ёшларга уларнинг ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берувчи кўргазмали тарғибот бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш:
флаерлар, буклетлар, комикслар, тақдимот слайдлари, видеороликлар ишлаб чиқиш ва ҳар бир таълим муассасасига етказиш (ҳар чоракда);
кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материалларини болалар ва ёшлар эътиборига етказиш. |
Кўргазмали тарқатма материаллар
|
2019 йил
декабрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)
|
25.
|
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва оширишдек эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирувчи «Ҳуқуқ билимдонлари» ёшлар ҳуқуқий клубларини ташкил этиш, кейинчалик уларнинг ижтимоий тармоқларда ҳам фаолият кўрсатишини таъминлаш. |
Комплекс чора- тадбирлар
|
2019 йил
август
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), вазирлик ва идоралар
|
26.
|
Умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида ҳуқуқ фанидан олимпиадалар ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил август
|
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат тест маркази (М. Каримов)
|
27.
|
Тарбияси оғир вояга етмаганларга кучайтирилган ҳуқуқий таълим бериш ва тарбиялашга оид махсус дастурларни қўллаш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил август
|
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
|
28.
|
Ёшларда соғлом турмуш тарзига бўлган интилишни шакллантиришга, ижтимоий жиҳатдан хавфли касалликларга, гиёҳвандликка, чекишга ва бошқа зарарли одатларга қарши курашишга доир профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштиришга, оммавий ёшлар спортини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. |
Чора-тадбирлар режалари
|
2019 йил
май
|
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
|
29.
|
Болалар ва ёшларда давлат рамзларини эъзозлаш, унинг қадр-қимматини англаш, шунингдек, шахсий эҳтиёжлар ва жамият эҳтиёжлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини тарғиб қилишга доир аниқ режалар асосида «очиқ дарслар» ва ўқув машғулотлари ўтказилишини таъминлаш. |
Очиқ дарслар, ўқув машғулотлари
|
2019 йил
мартдан бошлаб
|
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
|
30.
|
Диний экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга қаратилган махсус видеороликлар тайёрлаш. |
Видеороликлар
|
2019 йил
апрель
|
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)
|
31.
|
Ёшлар томонидан содир этилаётган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, ноқонуний автопойгалар ўтказиш ва бошқа нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Энг тартибли ёш ҳайдовчи» лойиҳасини ташкил этиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
апрель
|
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
4. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
|
32.
|
Давлат органлари ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
33.
|
Давлат органлари ва ташкилотларда жамоатчилик асосида доимий фаолият кўрсатувчи ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини ташкил қилиш ва улар томонидан соҳага доир қонун ҳужжатлари нормаларининг ходимлар ўртасида тизимли равишда тарғибот қилинишини таъминлаш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
март
|
Вазирлик ва идоралар
|
34.
|
Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги минимал даражаси бўйича талабларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишга қабул қилишда мазкур талабларга мувофиқлиги юзасидан ўқитиш ва баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2019 йил
июнь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров),Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)
|
35.
|
Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил февраль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),вазирлик ва идоралар
|
36.
|
Ҳар бир давлат органлари ва муассасаларида: |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
|
Вазирлик ва идоралар
|
«Ҳуқуқий маданият ойлиги»; |
март
|
«Одоб-ахлоқ ойлиги»; |
май
|
«Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» тадбирларини ташкил қилиш. |
декабрь
|
37.
|
Давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари фаолиятида масъулиятсизликнинг ва идоравий ҳуқуқий нигилизмнинг намоён бўлишига имкон яратадиган омилларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш орқали бартараф этиш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
март
|
Вазирлик ва идоралар
|
38.
|
Кадрларга оид қарорларнинг, бўш лавозимларга кадрларни тайинлаш учун танловларни режали асосда ўтказишнинг шаффофлигини таъминлаш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
апрель
|
Вазирлик ва идоралар
|
39.
|
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган ютуқлари учун топшириладиган «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2019 йил февраль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)
|
40.
|
Давлат органлари ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида фаолият йўналишидан келиб чиқиб қонун ҳужжатлари мазмунини тушунтиришга қаратилган «Ҳуқуқий саводхонлик» рукнларини ташкил этиш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
май
|
Вазирлик ва идоралар
|
5. Аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
|
41.
|
Ёшидан келиб чиқиб аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг даражаси бўйича минимал талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улар асосида фуқароларнинг ҳуқуқий билим даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиб бориш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
февраль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
42.
|
Адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимияга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) тизимини ривожлантириш. |
Қонун лойиҳаси
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Адвокатлар палатаси
(А. Эрназаров)
|
43.
|
Қонун ҳужжатларини аҳолига тезкор равишда етказиш, шунингдек, соҳага доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш тизимини такомиллаштириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил август
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар
|
44.
|
Ахборот-ресурс марказлари ҳамда ахборот-кутубхона фондларини юридик адабиётлар билан бойитиб бориш. |
Чора-тадбирлар режаси
|
2019 йил
август
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов)
|
45.
|
Давлат органлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил мультимедиа марказларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини кучайтириш. Бунда: |
|
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), МТРК (А. Хаджаев), вазирлик ва идоралар
|
долзарб ва аҳолини қизиқтирадиган ҳуқуқий масалаларни аниқлаштириш (уй-жой ва ер олиш масалалари, таълим муассасаларига жойлаштириш, алимент, моддий ёрдам, миграция, коммунал хизмат масалалари); |
Таҳлилий маълумот
|
Ҳар ярим йилда
|
таҳлиллар асосида ва қонунчиликдаги соҳага оид янгиликлар бўйича зарур ахборот-таҳлилий ва кўргазмали медиа материалларни тайёрлаш ва эфирга узатиш. |
Телематериаллар
|
Доимий
|
46.
|
Аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича «Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот» лойиҳасини амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
апрель
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),вазирлик ва идоралар
|
47.
|
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муносиб ҳисса қўшган ҳуқуқ тарғиботчиларининг бу борадаги фидойилигини рағбатлантириб бориш мақсадида «Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси» ва «Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда энг яхши инновацион лойиҳа» танловларини ўтказиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдураҳмонов), МТРК (А. Хаджаев), Миллий ахборот агентлиги(А. Кўчимов)
|
Кўрик танлов ўтказиш
|
Май
|
48.
|
Халқимизда давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган видеороликлар тайёрлаш. |
Видеороликлар
|
2019 йил
май
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)
|
49.
|
Халқимизнинг ҳуқуқий ёдгорликлари ва ҳуқуқ йўналишидаги олимлари ва арбоблари фаолиятини чуқур ўрганиш ва уларни кенг оммага тарғиб қилиш. |
Рисолалар, видеороликлар
|
2019 йил декабрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев)
|
50.
|
Аҳолига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини тушунтиришга, шунингдек, аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий видеороликларни тайёрлаш ҳамда телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш. |
Ижтимоий видеороликлар
|
Ҳар ойда камида бир мартадан
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
МТРК (А. Хаджаев), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси
(Ф. Абдухаликов)
|
51.
|
Адвокатлик ёки ҳуқуқшунос фаолиятига бағишланган бадиий фильм ва сериаллар тайёрлаш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
май
|
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров),Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
Бадиий фильм, сериал
|
2019 йил
октябрь
|
52.
|
Аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмлар ҳамда театр спектаклларини яратиш ва тизимли равишда телевидение орқали бериб бориш. |
Қисқа метражли фильмлар
ҳамда театр спектакллари
|
Доимий равишда
|
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), Маданият вазирлиги(Б.Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), МТРК (А. Хаджаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
53.
|
Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида:
камида 5 та ижтимоий видеоролик тайёрлаш;
коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш. |
Ижтимоий видеоролик,
дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар
|
2019 йил
ноябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров)
|
54.
|
Аҳолида коррупцияга муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий шериклик асосида коррупцияга қарши тарғибот материаллари (журналистик материаллар, блогпостлар, карикатуралар, буклет, флаер, баннерлар, юмористик асарлар) мегатанловини ўтказиш. |
Мегатанлов
|
2019 йил
август
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)
|
55.
|
Меҳнат мигрантларига турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш, таълим олиш, бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар олишда тизимли ёрдам кўрсатишни ўз ичига олувчи махсус ахборот сайтини ишлаб чиқиш. |
Ахборот сайти
|
2019 йил декабрь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)
|
56.
|
Ташқи меҳнат мигрантларини миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг мазмуни тўғрисида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари кўмагида ижтимоий рекламалар, Интернет веб-саҳифалари, ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалардан фойдаланган ҳолда хабардор қилиб боришнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
июнь
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
57.
|
Ногиронлар (кўзи ожиз ва кар-соқовлар учун) ва кекса ёшдаги шахслар учун фойдаланишга қулай бўлган, уларнинг ижтимоий ҳимоясига оид ҳуқуқларига доир тўпламларни тайёрлаш ва хайрия акцияларини ўтказган ҳолда тарқатиш. |
Комплекс чора- тадбирлар
|
2019 йил
ноябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А.Шодмонов)
|
58.
|
Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг келгусида ижтимоий ҳаётга мослашуви учун кўмак бериш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида масофадан туриб таълим олиш тизимини йўлга қўйиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2019 йил
декабрь
|
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), вазирлик ва идоралар
|
59.
|
Жазони ижро этиш муассасаларида ҳуқуқий билимларни ўргатиш, ҳуқуқий маърифат ва судланганларни ҳуқуқий тарбиялаш мақсадида «Ҳуқуқ ва мен», «Жиноят оламидан қайтиш» номли маърифий-ҳуқуқий машғулотларни мунтазам ўтказиш тизимини жорий этиш. |
Комплекс чора- тадбирлар
|
2019 йил
октябрь
|
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (О. Муродов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар
|
60.
|
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида: |
|
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),вазирлик ва идоралар
|
аниқ чора-тадбирлар асосида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг, Темурбеклар мактаблари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини тизимли равишда ошириб бориш, дунёқараши ва фикрлаш доираларини кенгайтириш; |
Комплекс чора- тадбирлар
|
2019 йил
октябрь
|
ҳарбий қисмларда ҳар ойнинг жума куни «Ҳуқуқий саводхонлик соати»ни ташкил қилиш, унда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини ҳарбий хизматчиларга етказиш. |
|
Доимий равишда
|
II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш
|
61.
|
Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Миллий ҳуқуқий интернет порталини яратиш:
қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси;
барча миллий ҳуқуқий сайтлар;
юридик луғат ва ҳуқуқий электрон кутубхона;
мақсадли аудиториялар (давлат хизматчилари, педагоглар ва бошқалар) учун мажбурий курслар (mandatory courses). |
Ҳуқуқий портал
|
2019 йил декабрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар
|
62.
|
Турли ҳаётий ҳолатлар бўйича ҳуқуқий ечим таклиф этиладиган ва давлат хизматлари кўрсатиш электрон тизими билан боғланадиган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимини («Ўзбекистон ҳуқуқий форуми» сайтини) яратиш ва ишга тушириш. |
Ҳуқуқий ахборот тизими
|
2019 йил
июнь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар
|
63.
|
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқий билим даражасини синаш мақсадида Интернет тизимида турли босқичларга эга бўлган «Ҳуқуқий тест» лойиҳасини яратиш. |
Тест дастури
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
64.
|
Интернетдаги ижтимоий тармоқларда (Facebook, Telegram, Twitter, Youtube, Mytube.uz ва ҳ.к.) давлат органлари ва ташкилотларнинг каналларини ташкил қилиш ва ушбу каналларда веб-технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда соҳа фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материалларини жойлаб бориш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
май
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар
|
Ижтимоий тармоқлардаги каналларда эълон қилиш учун материалларни тайёрлаш, жойлаштириш ва қайта алоқани таъминлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. |
Услубий қўлланма
|
2019 йил
август
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
65.
|
Интернет тизимида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналини ташкил қилиш ва унда қонун ҳужжатлари мазмунини қисқача таҳлилий ёритиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга доир ҳуқуқий материалларни бериб бориш. |
Ташкилий чора-тадбирлар
|
2019 йил апрель
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
66.
|
Мамлакатимиз аҳолиси кўп фойдаланадиган ижтимоий тармоқларда сўровлар ўтказиш орқали ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онг даражасини таҳлил қилиш ва унинг натижасида ҳуқуқий ахборотни манзилли етказиш ишларини ташкил этиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
август
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (Р. Убайдуллаева)
|
III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш
|
67.
|
Ҳуқуқий мавзуларни тизимли ва таҳлилий ёритиб бориш ҳамда аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга доир телекўрсатувлар кўламини кенгайтириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар
|
2019 йил
февраль
|
МТРК (А. Хаджаев), Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
|
68.
|
Оммавий ахборот воситаларининг (матбуот, телевидение, радио) ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2019 йил
сентябрь
|
Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)
|
69.
|
Ҳуқуқий даврий нашрларни интернет тармоғига интеграция қилиш ва уларнинг электрон нусхалари жойлаб борилишини таъминлашни йўлга қўйиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
май
|
Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)
|
70.
|
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот» радио лойиҳасини ташкил этиш ва амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
декабрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),вазирлик ва идоралар
|
71.
|
Ҳуқуқий соҳани ёритувчи журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
Таклифлар
|
2019 йил
январь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев)
|
72.
|
Қабул қилинган қонун ҳужжатларига мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ҳамда муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни эфирга узатиш. |
Чора-тадбирлар режаси
|
2019 йил
апрель
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК(А. Хаджаев), вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
|
73.
|
Аҳоли ўртасидаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолардан келиб чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган таъсирчан телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ҳамда ҳуқуқий мавзудаги лойиҳаларни тайёрлаш ва тарқатиш. |
Медиа режа
|
2019 йил
февраль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов),
вазирлик ва идоралар
|
74.
|
Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини таъминлаш борасидаги ролини кучайтириш, уларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан алоқасини кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни ташкил этиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
март
|
Матбуот ва ахборот агентлиги (К. Алламжонов), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев)
|
75.
|
Давлат органлари ахборот хизматларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатишдаги роли ва ўрнини кучайтириш, шу жумладан, давлат органи нуфузига таъсир кўрсатадиган салбий хабарлар бўйича зудлик билан муносабат билдириб бориш механизмини яратиш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
январь
|
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
|
IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш
|
76.
|
Ўқув жараёнини назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан чамбарчас боғлиқлигини таъминлаш, талабаларда таҳлилий фикрлашни, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва улардан фойдаланиш маҳоратини шакллантиришга қаратилган ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари ҳамда технологиялари асосида ташкил этиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил сентябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
|
77.
|
Юридик олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот институтлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқаларини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил
июнь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
|
78.
|
Замонавий хорижий тажриба асосида юридик соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг янги инновацион шакл ва институтларини жорий этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
июль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
|
79.
|
Илғор хорижий тажриба асосида миллий юридик таълим ва юридик фан соҳасини ривожлантириш ишига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга фахрий доктор даражасини бериш тартибини жорий этиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2019 йил
сентябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
|
80.
|
Ўқув жараёнига клиник юридик таълимни татбиқ этиш юзасидан етакчи хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланиш.
Тармоқлараро таълимни кучайтириш ва бу борада Тошкент давлат юридик университети магистратура босқичида «Ҳуқуқ ва Тиббиёт», «Ҳуқуқ ва Қурилиш» каби мутахассисликлар очилишини таъминлаш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил
июль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
|
81.
|
Ҳуқуқий мавзулар бўйича таълим берувчи педагог-ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. |
Ижрочиларнинг қўшма қарори
|
2019 йил октябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов)
|
V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш
|
82.
|
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг кўрсаткичларини ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2019 йил февраль
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева)
|
83.
|
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб боришни аниқ кўрсаткичлар асосида ўрганиб бориш ва баҳолаш. |
Мониторинг тадбирлари
|
Доимий равишда
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева)
|
84.
|
Ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган режаларини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш. |
Таҳлилий маълумотнома, таклифлар
|
2019 йил
март
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги(А.Комилов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
|
85.
|
Ҳуқуқий тарбиянинг илмий асосланган услубиётини ишлаб чиқиш. |
Комплекс чора-тадбирлар
|
2019 йил сентябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)
|
86.
|
Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича магистрлик ва докторлик диссертациялари тайёрлаш кўламини кенгайтириш, бунда оиладаги можаро ва зўравонликлар ҳамда уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини комплекс тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратиш. |
Тадқиқот ишланмалари
|
2019 йил
ноябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий аттестация комиссияси
|
87.
|
Давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий, педагогик-психологик жиҳатларини тадқиқ этишга оид мавзуларни мунтазам эълон қилиб бориш. |
Идоравий ҳужжат
|
2019 йил
июнь
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдураҳмонов)
|
88.
|
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш. |
Сўровлар, тадқиқот ва таҳлиллар
|
2019 йил
ноябрь
|
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева), вазирлик ва идоралар
|
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 06/19/5618/2452-сон)
http://lex.uz/docs/4149765
Сўнгги фикрлар