Алишер Навоий таваллуди куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетида ўтказилган тадбир мумтоз қўшиқлар садоси билан бошланди.
– Ҳар тонг талабаларни мана шундай мумтоз оҳанглар билан кутиб олиш ва вақти-вақти билан буюк аждодимиз Мир Алишер Навоий сабоқларини ёшлар қалбига сингдириб боришимиз ғоят муҳим аҳамият касб этади, – деди университетнинг маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров.
– Шу куни университет бош биноси ва ҳар бир факультет ҳовлисига ўрнатилган радиокарнайлардан Алишер Навоий ғазаллари ижросида куйланган мумтоз ашулалар янграб турди. Барча факультет талабаларига биринчи дарс – “Алишер Навоий сабоқлари” мавзуида бўлди.
Бу дарсларда Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди. Шоир ғазаллари билан куйланувчи ашулалар ижро этилди.
Инобат Аҳатова, ЎзА
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/286
Ушбу тадбирни ЎзАда ҳозиржавоблик билан ёритган истеъдолли журналист Инобат Аҳатовага ЎзМУ Ахборот хизмати самимий миннатдорчилик изҳор этиб, келгуси ишларига улкан муваффақиятлар тилайди.
Сўнгги фикрлар