ЎзМУда Франкофония байрами нишонланди
ЎзМУда амалга оширилаётган ишларни кенг ёритаётган http://kun.uz сайтига университет Ахборот хизмати самимий миннатдорчилик изҳор этади.
18 март куни Ўзбекистон Миллий университетида Франция элчихонаси билан ҳамкорликда Франкофония байрами ўтказилди.1

Француз тилини ўқитишнинг сифатини ошириш, талабаларда ушбу тилда сўзлашишнинг компетенциясини ривожлантириш, қолаверса, маданиятлараро мулоқотни шакллантириш мақсадини қамраб олган халқаро тадбирда 7та Франкофония давлатлари элчихоналари ўз кўргазмаларини ҳам ташкил этди.
Байрам доирасида “Ўзбекистонда француз тилини ўрганувчилар учун видеоклип, “Labcioten“, “Францияга 1 ойга саёҳат“, “Франкофон учун савол-жавоб“, “Шеърий табрикнома“, “Франкофон театр фестивали учун афиша“ танловларининг ғолиблари аниқланди.
Таъкидлаш керакки, ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси президентининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилган “Чет тилини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-1875-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг бир қисмидир.
Франкофония — дунёнинг франкофон давлатлари ҳамкорлигининг халқаро ташкилотидир. У ер куррасининг турли нуқталарида жойлашган давлатларни намоён қилувчи 60дан ортиқ аъзолари ва 20га яқин кузатувчиларни ўз ичига олади. Ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий критерияси ўша давлатда француз тилининг ўрганилиш ёки ўрганмаслиги эмас, балки Франция билан асрлар давомидаги маданий алоқаларнинг мазмунидадир.
Афсус, шундай гўзал байрамда қатнаша олмадим… Суратлардан байрамнинг кўтаринки руҳда ўтганлиги сезилиб турибди. Устоз, танлов ғолибларини тақдирлаш ва уларга яратилган қўшимча имкониятлар ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсангиз…
Танлов натижалари ҳақида тезорада қўшимча маълумот ёритилади.