ЎзМУ оталиғидаги мактабда маҳорат дарслари

Бугунги ёш авлод маърифатпарвар зиёлилар, олимлар, элга ибрат

кўрсатиб юрган фидойи инсонлардан ибрат олиб улғаймоғи мақсадга мувофиқдир.

1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг мактаблар билан таълим сифатини ошириш йўлидаги ҳамкорлиги доирасида “Мактаб ёшларда билим, дунёқараш ва маънавий асосларни шакллантирувчи асосий маскан” ғояси остида 2020 йил 19 декабрь куни ЎзМУ Математика факультети декани Обиджон Зикиров, факультет кафедра мудирлари профессор Рўзиназар Бешимов, Олимжон Шарипов ҳамда Халқаро фан олимпиада ва танловлар ғолиби бўлган иқтидорли талабалар билан биргаликда Олмазор туманидаги математика фанига ихтисослаштирилган 315-мактабга ташриф буюришди.

– Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади, дейилиши бежиз эмас. Янги манзил олдида оғир ва машаққатли йўл, бироқ аниқ мақсадлар турибди. Бир ёқадан бош чиқариш деган халқона сўзларни дилга жойлаб ва унга амал қилиб яшайдиган беҳад масъулиятли кунлар келди,– дейди профессор Обиджон Зикиров.– Давлатимиз раҳбарининг айтганидек, энди мактаб иши фақат Халқ таълими вазирлиги ёки ўқитувчиларнинг эмас, ҳар бир Ўзбекистон одамининг дарду ташвишига, қувончу қайғусига – умуммиллат юмушига айланмоғи зарур.

Мактабдаги ташриф аввалида соҳа жонкуярлари бўлган мактаб ўқитув­чилари билан университет профессор–ўқитувчилари иштирокида семинар тренинг машғулоти ўтказилди. Мактабдаги мавжуд камчиликлар, ўқувчиларни билимини янада ошириш ҳамда мактабдан кейинги таълим жараёнига уларни жалб қилиш борасидаги масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Тумандаги 315-сонли мактабда ўқитиш сифатини янада ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларга кириш кўрсаткичларини яхшилаш ҳақида мактаб раҳбар­ларининг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб рағбатлантириб бориш механизмини жорий этиш,  ўқувчилар учун фан тўгараклари, таниқли олимлар билан давра суҳбатлари ташкил қилиш,  универ­ситетда, хусусан математика факультетида  “Якшанба мактаби” ташкил этиш, беш ташаббус доирасида спорт мусобақалари ҳамда ижодий кечалар уюштириш, университетда ташкил этилган музейлар ва кутуб-хонага экскурсиялар ташкил қилиш  юзасидан келишиб олинди.

Шундан сўнг мактаб ўқувчилари билан учрашув, факультет кафедра мудирлари ва профессорлари томонидан намунали дарс мастер класс ташкил этилди. Ушбу машғулотларда факультет иқтидорли талабалари “Мард ўғлон” Давлат мукофоти совриндори Жаҳонгир Норбоев, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони сохиби Толибжон Исмоилов ва Халқаро фан олимпидаси ғолиблари Аброрбек Бўтаев, Нажмиддин Иброхимовларнинг иштироки ҳам таъминланди.

Машғулотларда фаол қатнашган иқтидорли ўқувчиларга ҳамда мактаб кутубхонаси фондига ЎзМУ ректори Авазжон Марахимовнинг махсус совғалари топширилди.

 Бахтиёр МАМАСОЛИЕВ,

Математика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *