ЎзМУ пойида гуллар
Она табиат ато этган турфа гулларга илму-маърифат гуллари пайвастадур, дейди Дониш домла.
Қиш нафаси аримай туриб,
Очилибди пойингда гуллар.
Қарғалар ҳам кетиб йироққа,
Бошинг узра сайрар булбуллар.
Талабалар шаҳарчасида,
Олтин ёшлик бахш этар сурур.
Халқаро фан беллашувида,
Зеҳни зўрлар туради мағрур!
Шода-шода олтин медаллар,
Ҳакимбойга жуда ярашар.
Ғолиб бўлиш орзуси бисёр,
Унга ҳавас ила қарашар.
Маърифатнинг бўстони бўлган,
Дорилфунун азалий гулзор.
Бу даргоҳда неча аллома,
Қанча илмий мактаблари бор.
Гуллар унар гул унган жойда,
От ўрнини босар экан той.
Қори Ниёзийлар мактаби,
Шоҳруҳжонлар билан бугун бой.
Бу кун ЎзМУ пойига боқсам,
Турфа гуллар бўлган поёндоз.
Илму маърифатнинг гулларин,
Дониш домла достон қилиб ёз!
ДОНИШ домла
Университетимиз янада гуллаб яшнайверсин. Биз ҳам ўқиб изланиб билим олайлик! Университетимиз фахрига айланайлик!
Шеърингиз жуда яхши чиқибди!
She’r juda ajoyib yozilibdi. Xaqiqatdan ham universitetimiz kundan- kunga chiroy ochmoqda..!